ЦЕХ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Monday, 26 January 2015 12:17
Hits: 1645

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ташкил этилди. Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказишда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг кўрсатмаларидан самарали фойдаланилди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказишда, айниқса, жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тизимидаги касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун ҳисобот-сайловларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган видеоселектор ўқув семинари қўл келди.

Ўқув-семинарида Республика кенгашининг малакали мутахассис-лари ҳамда касаба уюшмаларида узоқ йиллар давомида фаолият юритиб, катта тажрибага эга бўлган бошланғич ташкилотлар раислари томонидан билдирилган фикр-мулохазалар ва кўрсатмалар цех касаба уюшмаларида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ўз самарасини берди.

Хисобот-сайлов йиғилишларида ўтган беш йил давомида касаба уюшмасида ижро интизомини мустаҳкамлаш, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, ходимларни соғломлаштириш, маданий-маърифий савиясини юксалтириш йўлида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар, юзага келган камчилик ва муаммолар асосида келгусидаги фаолият юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди ва устувор вазифалар белгиланди. Цех касаба уюшмаси қўмиталари раислари ва ташкилотчиларининг ҳисботлари тингланиб, аъзолар томонидан баҳоланда ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Сайлов жараёнлари очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиб, қўмита аъзолари ва цех касаба уюшма раислари ва ташкилотчилари сайланди, шунингдек, аввалдан белгиланган вакиллик меъёрларидан келиб чиққан ҳолда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Андижон филиали касаба уюшма қўмитасининг февраль ойида бўлиб ўтадиган Кенференциясига делегатлар сайланди.

      

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш билан биргаликда, йиғилишлардан сўнг аъзоликка янги қабул қилинган ходимларга аъзолик билетларини тақдим этиш билан бирга, уларга касаба уюшмаси фаолияти, аъзоликнинг афзалликлари, касаба уюшмаси аъзосининг мажбуриялари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Айни кунларда филиал касаба уюшма кўмитаси аъзолари ва ишчи гуруҳи томонидан февраль ойида бўлиб ўтадиган «Ўзбектелеком» акцинерлик компанияси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказишга тайёргарлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

 Биз ўйламизки, касаба уюшма аъзолари томонидан ишонч билдирилиб сайланган қўмита аъзолари ҳамда цех касаба уюшмаси раислари келгусида ўзларига билдирилган ишончни оқлаган ҳолда, ишчи-ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари йўлида, шунингдек, уларни хуқуқий химоялаш, соғломлаштириш, маънавиятини юксалтириш каби касаба уюшмалари олида турган қатор вазифаларни бажаришда ўзларининг бор куч-ғайратларини аямайдилар ва фаолиятларини наъмунали тарзда ташкил этадилар.            

 

“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали 

касаба уюшма қўмитаси раиси 

Моҳиржон МУСАЕВ