СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Monday, 04 May 2015 12:39
Hits: 1481

 

Зўр шижоат ва кўтаринки руҳда 20-35 ёшдаги эркак ва аёллар ўртасида Тошкент шаҳар туманларида тармоқлараро ўтказилган марофонда “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи”  филиалидан Қаюмова Альбина, Махмудов Рахимжон, Олимжанов Улуғбек, Гафурова Шахноза, Мирзахмедов Рахимжон, Алиева Ирода, Эргашев Ботир, Исроилова Дилноза, Шодиева Сабина, “Ахборот хафсизлигини таъминлаш маркази”дан Муродов Лазиз, “Матбуот тарқатувчи” АКдан Қосимов Азиз, Рахматов Шухрат, Жўраев Умид, Ходжаев Сайфулла, Камолов Дилшод, Ўринов Меҳриддинлар 10 км. масофани ҳеч қандай қийнчиликсиз, зўр махорат билан босиб ўтдилар.

Марафоннинг 35 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада эса “Тошкент почтамти” филиали Шайхонтохур 27 –сонли почта хабарчиси  Исламова Озода 5 км. масофани босиб ўтишда ўз махоратини кўрсатди.

     Жорий йилнинг 2 май куни “Алишер Навоий” номидаги Миллий боғнинг “Наврўз” мажмуасида Тошкент шаҳар босқичида Чилонзор, Яшнаобод, Юнусобод, Шайхонтохур, М.Улуғбек туманларда биринчи, иккинчи  ўринларни эгаллаган  “Ахборот хафсизлигини таъминлаш маркази” мутахассиси Муродов Лазиз, “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали ЭАТС-296 электрмонтёри- Олимжанов Улуғбек, “Матбуот тарқатувчи” АК Қосимов Азиз, Рахматов Шухрат, “Тошкент почтамти” филиали Шайхонтохур 27-сонли почта хабарчиси Исламова Озодалар қатнашди.

Ушбу тадбирда иштирок этган “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали ЭАТС-296 электромонтёри  Олимжанов Улуғбек иккинчи ўрин, “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Тошкент почтамти” филиали Шайхонтохур 27-сонли почта хабарчиси Исламова Озода “Энг махоратли пойгачи” номинацияси ғолиби деб топилдилар ва диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирландилар.

Мазкур веломарофонда хавоскор велоспортчилар иштирокини таъминлаган корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўз миннатдорчилигини билдиради.