Д И Қ Қ А Т! ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ VIII ҚУРУЛТОЙИ ЎТКАЗИЛАДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Monday, 20 July 2015 12:48
Hits: 1385

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг  VIII Қурултойи  жорий йилнинг 7-август куни соат 10:00 Тошкент шаҳри Туркистон мехмонхоналар мажмуаси мажлислар залида бўлиб ўтиши белгиланди.

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг  VIII Қурултойида  худудлардан сайланган 98 нафар делегатлар, таклиф этилган фаҳрий меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари (жами 130 нафар) иштироки кўзда тутилмоқда.

Қурултой кун тартибида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2010 йилнинг август ойидан 2015 йилнинг август ойигача бўлган фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланади ва делегатлар томонидан баҳоланади.

Шунингдек, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳам делегатлар диққатига ҳавола этилади.

Қурултой ишида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Ҳаракат Дастури ҳамда Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга алоҳида тўхталиб ўтилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан иштирокчилар фикрлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинади.