ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ VIII-ҚУРУЛТОЙИ ЎТКАЗИЛДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Friday, 07 August 2015 18:08
Hits: 2093

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Уставига мувофиқ Қурултой олий раҳбар органи ҳисобланиб, ҳар беш йилда бир маотаба ўтказиш белгиланган. Шунга кўра жорий йилнинг 7 август куни Тошкент шаҳар “Туркистон” меҳмонхоналар мажумаси “Самарканд” конференциялар зали Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VIII-Қурултойи ўтказилди.

Қурултой кун тартибида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2010 - 2015 йиллар мобайнида амалга оширилган ишларга доир ҳисобот  делегатлар  ва иштирокчилар диққатига ҳавола этилди.

Хусусан, Курултойда ўтган 5 йил якунлари сарҳисоб қилинар экан биринчи навбатда иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқлари қаторида ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожалантириш соҳасида барқарор ривожланишнинг ўсиш суръатлари хақида сўз юритилди:

Бугунги кунда соҳада барча аналог телефон станциялар тўлиқ рақамли тизимга ўтказилди. Янги базовий мобил алоқа станциялар сони кўпайтиши ҳисобига абонентлар сони 20 миллиондан ошди.

Ҳалқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги сезиларли даражада ошиши натижасида интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошиб, аҳолини учдан бир қисмини ташкил этмоқда.

 2013-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникаци тизимини ривожлантириш комплекс дастури асосида Республика кенгаши ва тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда соҳада фаолият юритаётган акциядорлик компания, жамият ва корхоналар билан ижтимоий шериклик борасида ишлар ташкил этиб келинмоқда.

2012 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Кенгашининг тавсияси асосида тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари тузилмасидаги вилоят, туман кенгашлари, бирлашган касаба уюшма ташкилотларида оптималлаштириш ишлари бажарилди. Натижада тузилмада 13 та вилоят бирлашган касаба уюшма қўмиталари фаолиятлари тугатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар кесимида “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ филиалларида янги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ташкил этилди.

Иш берувчилар кўмагида барча бошланғич ташкилотларни самарали фаолият юритишлари учун алоҳида хона, компьютер жамламалари билан таъминланди ва интернетга боғланиш орқали электрон ҳужжат алмашиш тизими яратилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарори билан тасдиқланган “Профкарта” асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг тизимидаги 6 та нашриёт уйлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежи, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Маънавият маркази бошланғич касаба уюшма ташкилотлари жами 6453 нафар касаба уюшма аъзоси билан Республика кенгашининг хизмат доирасига олинди.

Таҳлилларга кўра тизим хизмат доирасида 2010 йил якунида 165 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашган бўлиб, улардаги аъзолари сони 58899 нафардан иборат эди. 2015 йилнинг 1 январ холатига хизмат доирасига олинган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари сони 2010 йилга нисбатан  12,2 фоизга ошди.

Бугунги кунда Республика кенгаши 182 та бошланғич ташкилот билан тўғридан тўғри фаолият юритиб, улардаги аъзолар сони 64392 нафарга ташкил этмоқда.

Мамлакатимизда ҳар йили аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлаш. халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, инсон манфаатларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали турмуш даражасини ошириш каби долбзарб вазифаларни ўз ичига олган қатор дастурларни тадбиқ этилишида касаба уюшмалари бевосита иштирок этиб, ушбу дастурлар ижросини таъминлашда асосий эътибор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кам таъминланган, кўп болали оилалар, аёллар ва ёшлар, ёлғиз қариялар манфаатларини ифодалашга қаратилди.

Жумладан, 2010 йилга нисбатан моддий ёрдам пуллари навбатдаги меҳнат таътилига чиқаётганда – 4 барборга, 2 ёшдан 3 ёшгача бола тарбияси билан банд бўлган аёлларга - 4,3 баробарга, ишламайдиган пенсионерларга - 4,4 баробарга ошди.

2014 йилнинг ўзида ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида 601 та ёш оилалар вакилларига жами 58,5 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Ушбу мақсадларга касаба уюшмаларнинг 9,7 млн. сўм миқдоридаги маблағлари сарфланди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва  чин етим 130 нафар талабаларнинг 359,9 млн. сўм миқдоридаги шартнома пуллари иш берувчилар маблағи ҳисобидан қопланди.

Касаба уюшма маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежи талабаларидан 516 нафарига амалиёт ўташ даврида жами 16,6 млн. сўм, 260 нафар ёш мутахассисларга жами 14 млн. сўмлик бир марталик мадад пуллари берилди.

2013 йилда касаба уюшма бюджети ҳисобидан 239 нафар ходимлар, 2014 йилда  аъзолик бадаллари ҳамда иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 1378 нафар санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштирилиб, 392 млн.сўм сарфланди.

2010 йилда меҳнат муҳофазаси тадбирлари учун 1,9 млрд.сўм маблағ сарфланган бўлса, 2014 йил якунига кўра мазкур мақсадларга йўналтирилган маблағ  миқдори 3,3 млрд.сўмни ташкил этиб умумий маблағ миқдорини 1,8 баробарига ошишига эришилди.

Республика кенгаши томонидан 10 га яқин қонун лойиҳасига таклифлар киритилди. Жамоачилик назоратини олиб борувчи комиссиялар учун 4 та қўлланма (эслатма), 5 та йўриқнома, касаба уюшма фаоллари учун 14 та тавсияномалар тайёрланди.

Соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилиги талабларининг бажарилиши ўрганилиб, аниқланган айрим хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга 60 тадан ортиқ тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритилди.

Ҳисобот даврида, ходимларнинг жами 804 та мурожаатлар кўриб чиқилди, жумладан 114 та ёзма, 690 та оғзаки мурожаатлар бўлиб, барчаси юзасидан муаллифларга тегишли хулосалар берилди.

Соҳа ходимларини маънавий дунёқарашини ўстириш, қадимий шаҳарлар тарихи ва ёдгорликлари, миллий урф-одатлар ва анъаналар билан яқиндан таништириш борасида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Навоий вилояти ва республиканинг бошқа қадимий қадамжоларига саёҳатлар тизимли равишда уюштирилиб борилди.

Мазкур тадбирларга жалб қилинганлар сони 2011 йилдаги 188 нафардан 2014 йилга келиб 3207 нафарга ошди. Ушбу мақсадларга жами 600 млн.сўмдан зиёд, шундан касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан 30 млн.сўм йўналтирилди.

Маданий-оммавий тадбирлар негизида 2012 йилда 8 мингдан зиёд ходимлар ва уларнинг оила аъзолари театр, концерт, музей ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга жалб этилган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 17 мингдан ошди.

Ўтган беш йил мобайнида ходимларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандларини 25 мингдан зиёди соҳа тасарруфидаги стационар болалар оромгоҳларида, худудларда ташкил этилган мактаб қошидаги кундузги оромгоҳларда соғломлаштирилди.

Ҳисобот давомида 60 тадан зиёд «Касаба уюшмалари ўқуви кунлари» ташкиллаштирилди.

Шунингдек, “Энг  намунали бошланғич ташкилот”, “Ўз касбининг моҳир эгалари”, “Энг фаол ёш Дастурчи” каби кўрик-танловлар ўтказилиб ғолиблар диплом вам эсталик совғалари билан тақдирланиб келинди.

Оммавий ахборот воситалари орқали республика касаба уюшмалари ташкилотларининг мамлакатимиз демократик ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида муҳим дастур ва тадбирларни амалга оширишдаги иштироклари, кенг ёритиб келинди.

Қурултой делегатларига ҳаво этилган маърузада ҳисобот даврида тизимдаги бошланғич ва цех касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларида эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.

Ҳисобот маърузасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор делегатлар сўзга чиқиб, келгуси фаолиятни янада такомиллаштиришга доир қимматли фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Тафтиш комиссияси томонидан ҳисобот даврида Устав талаблари ва белгиланган меъёрий хужжатлар асосида  олиб борган молиявий фаолият  тўғрисидаги  ҳисобот  тингланди.

Шу билан бир қаторда Қурултой ишида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Ҳаракат Дастурига ҳамда Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан  делегатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлдилар.

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва унинг тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифларни белгилаб олиниши билан бир қаторда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан делегатлар фикрлари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қурултой кун тартибидаги ташкилий масалаларга тўхталсак, Кенгаш раиси этиб Асрор Ишанходжаев сайланди, Кенгаш ва тафтиш комиссиясининг янги таркиби тасдиқланиб,  тегишли қарорлар қабул қилингандан кейин, анжуман ўз ишини якунлади.

Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Файзуллаев Алишер Насибуллаевич  иштирок этди.