2016 йилга ном берилди

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Wednesday, 09 December 2015 16:59
Hits: 1542

2016 йил юртимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан

“Соғлом она ва бола йили”

деб эълон қилинди.

Бу таклиф тантана қатнашчилари томонидан қалбда қувонч ва олқишлар билан, давомли қарсаклар билан кутиб олинди. Телеэкран олдидаги миллионлаб юртдошларимиз ҳам бу таклифни чин юракдан қарши олдилар.

Давлатимиз раҳбарининг жонкуярлиги, миллат келажаги ва узоқ истиқболдаги баркамол авлод орзуси билан тинимсиз ишлаётганликларини бугун ҳар биримиз юрагимиздан ҳис этиб турибмиз. Мана уларнинг қалб сўзлари: “… бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор… Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади”.

Бу ўз навбатида соҳа вакилларини айниқса биз касаба уюшмалари ходимлари ва аъзолари олдига катта вазифаларни юклайди. Чунки, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар саломатлигини яхшилаш, хусусан ҳомиладор аёлларга бериладиган эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимояси нақадар юқори бўлиши қабул қилинадиган Давлат дастурида ўз ифодасини топиши маърузада қайта-қайта таъкидланди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, ҳозирги даврда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам экани табиийдир.

Давлатимиз раҳбарининг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган сўзлари халқимиз учун ўзига хос даъватга айланганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Зотан, мамлакатимизда соғлом, ақлан ва маънан етук ёшларни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишлар замирида аввало эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган фарзандларимиз манфаати мужассам.

Дархақиқат айни вақтда бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, олдимизга қўйган вазифаларимизни изчил давом эттиришимиз даркор.

Хусусан, Бугунги кунда соҳа тизимида фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг 35 фоизи аёлларни ва 46 фоиздан ортиғинги ёшлар ташкил этади. Шу боиз “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурини ишлаб чиқишда иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари ўртасида тузилаётган жамоа шартномаларида энг аввало, юртимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш масаласи эътибор қаратиш;

айниқса, олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида меҳнат қилаётган меҳнаткашларни ва айниқса аёллар учун ижтимоий, маиший, тиббий нуқтаи назардан зарур шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш борасидаги ишларимизни изчил давом эттириш;

корхоналар моддий-техник базасини мустахкамлаш, кадрлар салоҳиятини янада кучайтириш, малакасини юксалтириш масалаларига аҳамият бериш;

соғлом авлодни вояга етказиш борасида меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада кенг оммалаштириш, шу мақсадда корхона ва ташкилотларда ташкил этилган спорт залларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Соғлом ва мустаҳкам оила соғлом келажак пойдевори эканини назарда тутиб, бўлажак келин-куёвларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, шу ўринда қиз болаларнинг – бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг ўрта мактабдан сўнг лицей ва коллежларда албатта таълим олишини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига кўммк бериш;

биринчи навбатда, қизларимизни иш билан таъминлаш масаласини долзарб вазифа тариқасида кўриш;

ўзининг кичик бир хусусий ишини, ўз бизнесини ташкил этишга интилаётган ёшларимизга, хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари бериш;

корхоналарда ва биринчи навбатда оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш;

бунинг учун ҳаммамиз биргаликда иш олиб боришимиз, жойларда ҳокимият идоралари билан маҳалла, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, эл-юрт орасида обрў қозонган ҳурматли инсонларни бу ишларга кенг жалб этиш мақсадга мувофиқдир.

Мана шу мезонлар мамлакатимизда ҳар томонлама етук ва жисмонан соғлом болаларни дунёга келтириш, уларни тарбиялаб вояга етказиш борасида энг муҳим вазифаларни белгилаб бериши шубҳасиздир.

Келинглар азиз касаба уюшма фаоллари! “Соғлом она ва бола йили”да биринчи навбатда ўз онамиз, аёлимиз, қизларимиз қолаверса барча меҳнаткаш хотин-қизларимиз холидан хабар олишни, кўнгилларини кўтаришни одатга айлантирайлик. Аёлга оилада, жамиятда ўзини, ўзининг мустаҳкам ўрнини топишига кўмаклашайлик. У чин маънода бахтли бўлса уй тинч, рўзғор бут, маҳалла ва мамлакат обод бўлади.