Ҳар бир инсон меҳр-эътибор оғушида

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Wednesday, 14 May 2014 17:27
Hits: 1458

Қадимий шарқ халқлари, хусусан, ўзбек миллатига хос олижаноб хусусиятлардан бири- бу ёши улуғларни улуғлаш, уланинг қадрини баланд тутиш, угутларини меросдан-меросга бериш, эъзозлаш, қадрилаш ва чин дилдан қилган дуоларини олиш десак асло янглишмаймиз.

Шу боисдан ҳам юртимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ уруш ва меҳнат фахрийларига, ногиронларга, ёлғизларга, боқувчисини йўқотганларга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат аҳамиятига молик ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ҳар йилга ном бериш ва унинг негизида қабул қилинаётган дастурларда ана шу ҳурмат-эҳтиромнинг ва ҳамғўрликнинг исботини кўришимиз мумкин.

Хусусан, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жорий йилнинг 8-11 май кунлари “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Самарқанд филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан уюштирилган тадбир соҳага кириб келаётган янги технологияларни хаётга татбиқ қилиш, улардан унумли фойдаланиш ва албатта ёшларга ўргатиш борасида кўп меҳнатлари синган 16 нафар меҳнат фахрийларини кўнгилларини ҳушнуд этишга қаратилди.

Филиал тармоқларида 35-40 йил меҳнат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан Н.Гайсина, Н.Сабирова, Г.Ахрарова, С.Шакурова, Н.Порсадановаларнинг уйларига ташриф жараёнида почта сохасида ишлаган йилларида тайёрлаган шогирдлари ҳамда меҳнат фаолияти давомида рўй берган ўзгаришлар хақида қизиғин сухбат олиб борилди.

Байрам муносабати билан иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан уларга жами 856.0 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

            

 

Кекса отахону-онахонлар томонидан соҳа вакилларига миннатдорчиликлар билдирилиб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, соҳанинг гуллаб яшнаши учун дуолар айтилди.

Гулобод почта алоқа тармоғида 40 йил меҳнат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан 90 ёшли онахон Н.Гайсинанинг сўзлари шундай бўлди. Яратганга шукурлар бўлсинки, бугун юртимизда ажойиб ўзгаришлар бўлмоқда. Бу ўзгаришлардан биз, меҳнат фаҳрийлари, жуда мамнунмиз. Мамлактимизда уруш ва меҳнат фахрийларига, ногиронларга, ёлғизларга, боқувчисини йўқотганларга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги қувончлидир. Биз кексаларга нафақаларни ўз вақтида етказиб бериш почта ходимлари олдидаги энг масъулиятли вазифалардан биридир. Ўз вазифасини аъло даражада бажариб келаётган почта ходимларидан доимо мамнунмиз, уларга соғлиқ-саломатлик тилайман, биз каби ситқи- дилдан меҳнат қилиб, кексайганларида обрў-эътиборда бўлиш ҳаммаларига насиб этсин.

Шунингдек, филиалда меҳнат қилаётган икки нафар кам таъминланган оила вакилларига ҳамда 2 нафар ногирон фарзанди бор ёлғиз оналарга касаба уюшмаси маблағидан жами 1440.0 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.