Ватан тасвири жажжи қўлларда

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Tuesday, 03 June 2014 12:46
Hits: 1519

Хусусан, бу борада Ўзбекитсон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2014 йил 11 апрелдаги “2014 йилда “Касаба уюшмалари болаларга акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 17-21 “о” сонли қарори қабул қилиниб, тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар жамоа шартномалари орқали ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари моддий қўллаб қувватлаш (ўқув-қуроллари, дарсликлар), уларни соғломлаштириш, билим даражаларини ошириш (чет тилларини ўрганишларига кўмаклашиш) каби ишлар амалга ошириб келинмоқда.

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати биланҳамда “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида “Ўзбектелеком” АК “Тошкент Шахар Телефон Тармоғи” филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона меҳнаткашларининг фарзандлари ўртасида “Ватан тасвири жажжи қўлларда” деб номланган ижодий кўрик-танлов ташкил этилди.

          

 Тадбирда болаларнинг Ватан хақидаги шеърлари, мусиқали чиқишлари ҳамда Юнус Ражабий номидаги маданият маркази ходимларининг кўнгилочар дастурлари иштирокчи ва томошабинларда катта таъсурот қолдирди. 

Тадбир сўнгида “Ватан тасвири жажжи қўлларда” шиори остида ташкил этилган расмлар танловнинг хакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

 

Ҳар бир иштирокчининг ижодий иши олий ўринга лойиқ деб топилиб, касаба уюшма қўмитаси томонидан тайёрланган сертификат ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.