СТОЛ ТЕННИСИ КЎЧМА КУБОГИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Tuesday, 12 August 2014 13:45
Hits: 1466

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида ишчи гуруҳлар шакллантирилди ҳамда стол тенниси мусобақалари уч босқичда ҳудудлардаваТошкент шаҳрида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган раҳбарлар, ишчи - ходимлар ўртасида 2 та гуруҳда 35 ёшгача ва 35 ёшдан катталар ўртасида яккахон тартибда ўтказилди.

Хусусан, мусобақнинг биринчи босқичи “Ўзбектелеком”, «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниялари, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ филиалларининг туман, шаҳар таркибий бўлинмаларида жорий йилнинг июнь ойи давомида, иккинчи саралаш мусобақалари ҳар бир филиал ва қолган алоқа корхона, ташкилот ходимлари ўртасида июль ойининг биринчи декадасида, 3-босқич ҳудуд марказларида филиалларнинг иккинчи босқич ғолиблари, ҳамда ҳудуддаги қолган алоқа корхона, ташкилотлар ғолиблари ўртасида июль ойининг иккинчи декадасида ташкил этилди. Мазкур мусобақларда 4 минг нафардан зиёд ходимлар иштирок этдилар.

Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасидаги мусобоқанинг саралаш ўйинлари 2 август куни ўтказилиб, 84 нафар иштирокчилардан энг юқори натижаларни кўрсатганлардан иборат 2 та терма жамоа республика босқичи мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Стол тенниси мусобақа иштирокчиларидан шакллантирилган терма жамоа таркиби Низомда белгилаб берилган тартиб асосида 4 та корхона, ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат бўлди.

Стол тенниси мусобақасининг республика босқичини очилиш маросими терма жамоаларнинг паради билан бошланди.

          

Иштирок этган меҳмонлар томонидан терма жамоаларга йўлланган табрик ва омад, шунингдекЎзбекистон Стол тенниси Федерациясининг ёш теннисчиларнинг кўргазмали чиқишлари барча иштирокчиларни янада шиддат билан беллашишга руҳлантирди.

Мусобақда 13 та худуддан ва Тошкент шаҳридан 2 та терма жамоалар жами 60 нафар иштирокчи Стол тенниси мусобақсининг Кўчма кубогини қўлга киритиш бўйича қизғин беллашув олиб борди.

Зўр шиддат билан бўлиб ўтган стол тенниси ўйинларини Ўзбекистон Стол тенниси Федерациясининг Ҳаъкамлари баҳолаб борди.

Стол тенниси мусобақасининг Республика босқичи 3-ўрин Хоразм вилояти терма жамоасига, 2- ўрин Тошкент 2 терма жамоасига насиб этган бўлса.

          

Мусобақанинг олий 1 ўрини ва СТОЛ ТЕННИСИ КЎЧМА КУБОГИНИ Тошкент 1 терма жамоа аъзолари қўлга киритди

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

          

 

Шунингдек, мусобақа иштирокчилари учун 9 июль куни кечки Тошкент шаҳари ва бунёд этилган қатор иншоатлар билан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилди.

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мазкур спорт мусобақасини юқори савияда ўтишини таъминлашда кўмак бўлган ҳамда ҳомийлик ёрдамини кўрсатган ташкилот раҳбарларига ўз миннаддорчилигини билдиради.