Алоқачи ҳашарчилар касаба уюшмаси эътиборида!

User Rating:  / 0
PoorBest 
Created on Wednesday, 15 October 2014 15:07
Hits: 1360

Юқорида номлари қайд этилган ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи - ходимлардан ҳар куни юздан ортик алоқачи хашарчилар вилоятимиз пахта хирмонини юксалтиришда жонбозлик кўрсатишмоқда.

«Ўзбектелеком» АК Навоий филиали ходимлари Д.Ахадова, З.Холмуродовалар, С. Қиличева, Р. Умурзоқова, Э. Пулатов, А. Шодиевлар куни 80 -100 килограммдан пахта териб, ватанмиз пахта хирмонига ўз ҳиссаларини қўшишмоқдалар.

Алоқачи ҳашарчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш , уларнинг ушбу жараёнда янада фаолроқ иштирокини таъминлаш мақсадида “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали маъмурияти ва касаба уюшмаси бевосита пахта далаларида ҳар хил тадбирлар уюштирмоқда. 

      

 «Ўзбектелеком» АК Навоий филиали маъмурияти хомийлигида ҳашарчиларга бепул тушликлар ташкил этилиб, юқорида номлари қайд этилган илғор теримчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Миллий тикланиш партияси ва филиал касаба уюшмаси томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб келинмоқда.