Сайтга хуш келибсиз
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши сайтига ташрифингиз учун миннатдормиз.
Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилот ҳисобланади.
Тармоқ ходимларини ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоясини иш берувчилар билан ижтимоий шериклик тамойилари асосида тармоқ, тариф келишувлари ва жамоа шартномалари орқали амалга ошириб келмоқдамиз.
Республика кенгаши 185 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларини бирлаштириб, 64 мингдан зиёд аъзолар манфаатларини ифодалайди.
Аъзолар таркибига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида меҳнат қилаётган ходимлар, ишламайдиган нафақахўрлар ва соҳа йўналишида таълим олаётган талабалар киради.
Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг мустақил фаолиятини 47 йиллик даврида соҳада амалга оширилаётган тузилмавий ва иқтисодий ўзгаришларда шунингдек, тармоқни ривожлантиришда касаба уюшмаси ташкилотлари фаоллигини ошириш, касаба уюшма аъзоларини жамоатчилик ишларига жалб этиш ҳамда касаба уюшмаларнинг сайланма орган ишларида ёшлар иштирокини таъминлашда ҳар бир бошланғич, цех ва гуруҳ касаба уюшма ташкилотлари раисларининг ҳар кунлик фидоий ва жонкуярлик меҳнатидир.
Биз ходимлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш бўйича анъаналарни сақлаб қолдик – бу корпоратив маданий тадбирнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланиб, соғлом муҳитда, тетиклик ва ўртоқлилик хиссиёти билан ягона кучли жамоага ўзини аъзо деб хис қилади.
Сайт блокларида Республика кенгаши ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларини фаолиятини ёритамиз.
Сайтимизга ташрифингиз учун яна бир бор миннатдормиз, умид қиламиз сайт Сизга фойдали ва қизиқарли бўлади.