24.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Соҳа кўчма кубоги учун мусобақаларни янгича тартибда ўтказиш ҳақида

 

 

Соҳа кубоги учун ўтказиладиган мини футбол мусобақаси соҳа спорти тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади. 2000 йилдан буён ўтказилиб келинадиган ушбу мусобақада тобора оммалашиб, бора-бора бутун республикамиз алоқачиларини қамраб олди. Агар аввалига мусобақалар Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа корхона, ташкилот ва муассасалари жамоалари ўртасида ўтказилган бўлса, унга бўлган қизиқиш ниҳоятда катта бўлгани сабаб, мусобақалар низомига ўзгартиришлар киритилиб, 2003 йилдан бошлаб баҳслар республика миқёсида ўтказиладиган бўлди.

Йилдан-йилга мусобақаларнинг савияси юксалди, футболчиларимизга ўйиннинг тартиб ва интизом талабларини ва рақобатчилик маданияти аста-секин тадбиқ этиб борилди. Заруратга кўра мусобақаларни ўтказиш Низомига керакли ўзгартиришлар киритилиб борилди. Яқинда ташкилий қўмита ушбу турнир жорий йил синов шаклида ўзгачароқ тартибда ўтказилишини белгилади.

 

 

  

O'qish...

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi