Қ А Р О Р
2013 йил «5» март Тошкент шаҳри VI -1
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши аъзоларининг
ваколатларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши таркибига, Соҳа бўйича Республика Бирлашган касаба уюшма қўмиталари конференцияларида вакил этиб сайланган аъзоларнинг ваколатлари ҳақидаги ахборотни эшитиб, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг VI- Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши таркиби 40 кишидан иборат сайлансин.
2. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши таркибига вакил этиб сайланганларнинг ваколатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Раислик қилувчи: Х.Соатов