Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён- “Ҳукумат”), Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси Кенгаши (бундан буён – “Касаба уюшмалари”), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён – “Иш берувчилар”) кейинги ўринларда “Тарафлар” деб аталувчи мухтор вакиллар тимсолида:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига амал қилиб;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик кўрсатмаларини ижро учун қабул қилиб;
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини, мустақил Ўзбекистон манфаатларини биринчи ўринга қўйиб;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта тамойилга асосланган ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётини шакллантиришга кўмаклашиш ниятларини тасдиқлаб;
Ижтимоий масъулиятни давлат, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида бундан буён ҳам тақсимлаб бориш зарурлигини тан олиб;
Ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, жамиятда ижтимоий тотувлик ва баркарорликни сақлаб туриш ишларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ижтимоий шериклик тамойилини амалга ошира бориб;
Ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берувчи мазкур Бош келишувни туздилар (бундан буён “Келишув”) ва ўз зиммаларига қуйидаги йўналишлар бўйича мажбуриятлар олдилар.
I.Иқтисодиётни, мамлакатда ишлаб чиқаришни ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш
1.Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифалари бажарилиши бўйича чоралар амалга оширилишини давом эттириш, респуьликамизда ислоҳатларни, янгилаш ва модернизация қилиш ишларини чуқурлаштириш, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш мақсадида Тарафлар келгуси даврда қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:
1.1.Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, инновацион ғоялар ва ишланмалар жорий этилиши кўламини кенгайтириш борасида биргаликда иш олиб бориш.
1.2. Инвестиция мухити янада яхшиланишини таъминлайдиган аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш, шу жумладан корхоналар ва аҳоли инвестицияларни, чет эл инвесторларини қўллаб-қуватлаш, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани модернизация қилиш ва ривожлантиришга капитал қўйилмалар сарф қилаётган хўжалик юритувчи субъектларни рағьатлантириш механизмларини такомиллаштириш ҳисобига.
1.3. Иқтисодиёт ҳамла ижтимоий соҳани эркинлаштириш, шу жумладан максимал даражада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича ислоҳатлар янада чуқурлаштирилишини таъминлаш.
II.Меҳнатга ҳақ тўлаш, даромадлар ва турмуш даражаси
2.Тарифлар келгуси даврда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оғишмай юксалтириб боришни, республика фуқароларини ижтимоий қўллаб қуватлашни кучайтиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши зарур деб ҳисоблайдилар. Бу мақсадда Тарафлар қуйидагиларни ўз зиммаларига олдилар:
2.1.Мазкур Келишувнинг амал қилиш даврида энг кам иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг истеъмол нархлари ўсишига қараб кўтариб бориш, шунингдек реал иш ҳақининг барқарор ўсиб боришини таъминлаш чораларини кўриш.
2.2.Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона Тариф сеткасини янада такомиллаштириш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ тизимларини жорий этиш ишларини давом эттириш.
2.3.Ижтимоий шерикларга меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишда ва у ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа келишувлари ва шартномаларининг ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўришни тавсия этиш.
2.4.Тармоқлараро, тармоқ, ҳудудий ва маҳаллий миқёсларда илмий асосланган меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш учун шарт-шароит яратиш орқали меъёрий негизини ривожлантириш ишларини давом эттириш.
III.Меҳнат бозирини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш
3.Меҳнат бозори самарали фаолият юритишини таъминлашни ҳамда аҳолини иш билан таъминланганликдаражаси юксалтирилишини ўз мақсади деб эътироф этган ҳолда Тарафлар янги иш ўринларини яратиш, кадрлар салоҳиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасида кучларини ьирлаштириш зарур деб ҳисоблайдилар ва қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар.
3.1.Бандлик йўналишлари, тармоқлар ва худудлар кесимида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурларини ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича тизими чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаб бориш. Бунда барқарор иш ҳақини ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларида яратилишига алоҳида эътибор қаратиш.
3.2.Аҳоли бандлигининг самарали шаклларини, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, уй-жой, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ишларини ривожлантириш бўйича, шунингдек касаначилик, хунармандлик ва оилавий тадбиркорликни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар бундан буён ҳам амалга оширилиб боришини таъминлаш. Бу борада меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ортиб бораётган туман ва шаҳарларга алоҳида эътибор қаратиш.
3.3.Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг услубиёти бўйича ҳисоблаб чиқилган умумий ишсизлик даражаси пасайтириб боришини таъминлаш, ишсиз фуқароларнинг касбий тайёргарликдан ўтказиш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек уларни ҳақ тўланадиган жамоа ишларига жалб қилинишини кенгайтириш.
3.4.Айниқса қишлоқ жойларида аҳоли бандлиги барқарор ўсишини таъминлаш, олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълимимуассасалари битирувчилари, Қуролли кучлар сафида муддатли хизматни ўтаб қайтганлар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифалари ишга жойлаштирилишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва таъминлаш.
3.5.Янги иш ўринларни яратилишини, шунингдек ички ва ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини назорат қилиш ишларида ижтимоий шериклар иштирокини таъминлаш.
3.6.Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига иш берувчилар томнидан риоя этилишини назорат қилиб бориш.
3.7.Тарфлардан бирининг ташаббуси билан қўшма комиссия йиғилишида аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳамда миграция сиёсатини олиб бориш чора-тадбирлари ьажарилишини, шунингдек республика ва минтақавий миқёсларда бандлик соҳасидаги сиёсатини кўриб чиқиш.
IV.Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги
4.Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлигини хамкорликнинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблаган ҳолда, Тарафлар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуритяларни оладилар:
4.1.Ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси масалаларини тартибга солувчи хуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш.
4.2.Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоат назоратини вазирликлар ва идоралар, касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг вакилларини, олимлар ва мутахассисларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун жалб этган ҳолда кучайтириш.
4.3.Меҳнат муҳофазаси бўйича техникавий норматив базани такомиллаштириш, юқори самарали жамоа шаҳсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва меҳнат муҳофазаси соҳасида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш масалаларини ҳалқаро тажрибани инобатга олганг ҳолда кўриб чиқш.
4.4.Меҳнат кодексининг хавфсиз шароитлар ва меҳнат муҳофазаси қисмидаги меъёрларни амалга ошириш механизми такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг меъёрлари ва қоидаларини бажариш мақсадида:
а) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида назрад тутилган тартибга мувофиқ аёллар учун кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларининг чегарасини тасдиқлаш;
б) корхонанинг санитария-техник паспортини юритиш ташкил этиш бўйича низомни тасдиқлаш;
в)касб касалликларини текшириш ҳақидаги низомни тасдиқлаш.
4.5.Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш бўйича қонунчиликни бундан буён ҳам такомиллаштиришни давом эттириш.
4.6.Меҳнат муҳофазаси бўйича норматив ҳуқуқуий базани бундан буён ҳам такомиллаштиришни, шунингдек меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиришни таъминлаш.
4.7.Меҳнат муҳофазаси масалаларининг муҳим ўрин тутиш ҳақида жамоат фикрини шакллантириш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.
4.8.Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни сайлаш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва уларнинг самарали ишлашлари учун шароитлар яратиб берилиши жамоа шартномалари ва келишувларида акс эттирилиши жараёнлари устидан жамоат назоратини таъминлаш.
4.9.Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови ўтказилишини давом эттириш.
V.Ижтимоий кафолатлар, ижтимоий ҳимоя
5.Ишлаётган фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, муносиб ҳаёт учун меҳнат қилиш шарт-шароитларини яратиб бериш мақсадида Тарафлар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
5.1.Ижтимоий йўналтирилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларида фаол иштирок этиш, кам таъминланган ва болали оилаларни, ишлаётган оналарни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб қувватлашнинг қонун хужжатларида кўзда тутилган чоралари амалга оширилишини таъминлаб бориш.
5.2.Ҳар бир маҳаллада ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида мақсадли умумҳалқ ҳайрия ҳашарларини ўтказиш.
5.3.Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кўп болали ва кам таъминланган оилалар вакилларига, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатиб бориш.
VI.Маънавий-маърифий ишлар, жисмоний тарбияни оммалаштириш ишлари, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш
6.Тарафлар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
6.1. Тармоқ (тариф) келишувларини ва жамоа шартномаларини тузиш ва чоғида хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларининг пасайтирилиши натижасида юзага келган қўшимча даромадларини ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этишга йўналтиришни тавсия қилиш.
6.2.Иш берувчиларга ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар йили маданий дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш чораларини кўриб боришни тавсия қилиш.
6.3.Ҳар йили кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобил АЭСдаги фалокатни бартараф этиш иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, ишлаётган меҳнат фахрийлари ва ногиронлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шахсларнинг маълум миқдорини касаба уюшмалари санаторийларида бепул соғломлаштиришни кўзда тутиш.
6.4.Ёз мавсумида болаларни болалар соғломлаштириш оргомгоҳларида соғломлаштирилишини ташкил этишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб бориш.
6.5.Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларидан етим болаларни, шунингдек Оролбўйи минтақасида истиқомат қилувчи болаларни республиканинг экология жихатидан қулай минтақаларида соғломлаштирилишига кўмаклашиб бориш.
VII. Ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш
7.Тарафлар, ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасидаги муаммоларни маърифий йўл билан ҳал этиш услуби ҳисобланган ижтимоий мулоқот ғоясига содиқлигини эълон қилиб, ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
7.1.Ижтимоий-иқтисодий масалаларни тартибга солувчи миллий қонун хужжатларини такомиллаштириш бўйича келишилган чораларни амалга ошириш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига қуйидаги хужжатларни биргаликда тайёрлаб киритиш:
а) Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ратификация қилиниши мақсадга мувофиқ бўлган Ҳалқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари лойиҳаларини;
б) меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик, ижтимоий суғурта, ижтимоий ҳимоя, миграция жараёнлари, жамоаларга доир меҳнат низоларини ҳал этиш, иш берувчилар бирлашмалари тўғрисидаги ва ижтимоий-меҳнат муноабатларининг бошқа жиҳатларини тартибга солувчи янги қонунлар лойиҳаларини;
в)меҳнат, иш билан таъминлаш, касаба уюшмалари тўғрисидаги ва ҳаракатдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни.
7.2.Долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни муҳокама қилиш учун республика касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг Хукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари билан давра суҳбатларини ташкил этиб бориш.
7.3.Касаба уюшмалар ва иш берувчилар бирлашмаларининг қонуний ҳуқуқларига риоя этиш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда тузилишга ва фаолият юритишига тўсқинлик қилинишига йўл қўймаслик.
7.4.Тегишли касаба уюшмалари ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасидаги тармоқ (тариф)келишувларини-тегишли йилнинг январь ойидан, корхоналарда иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги жамоа шартномаларини эса-март ойидан кечиктирмай тузишни тавсия этиш.
7.5.Тармоқ ва худудий миқёслардаги ижтимоий шерикларга қуйидаги ҳужжатларни тузиш имкониятини ўрганиб чиқишни тавсия этиш:
а) иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида тариф келишувларини;
б)Қорақалпоғистон Респуьликаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри миқёсида минтақавий келишувларни.
VIII.Келишувнинг амал қилиши, уни амалга ошириш механизми ва баждарилиши учун тарафларнинг жавобгарлиги
8.1.Мазкур келишув 2011-2013 йиллар учун тузилган бўлиб янгиси қабул қилгунга қадар амалда бўлади. Келишув Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида амал қилади.
8.2.Тарафлар мазкур Келишувни ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берувчи ижтимоий шерикликнинг асосий хужжати деб эътироф этадилар ҳамда мазкур Келишувга амал қилиш, унинг барча шартларини бажариш мажбуриятни ўз зиммаларига оладилар.
8.3.Мазкур келишувнинг айрим меъёрий ҳолатлари тармоқ, худудий (минтақавий) келишувларга ва жамоа шартномаларига киритиш орқали амалга оширилиши лозим.
8.4.Мазкур келишувга имзо чеккан ҳар бир Тараф унинг мақсадлари рўёбга чиқарилиши учун ўз ваколатлари доирасида масъулиятни тан олади ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олади.
8.5.Тарафлар мазкур келишувнинг амал қилиш даврида қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:
а) ижтимоий-меҳнат муносабатларининг энг муҳим масалалари юзасидан Тарафларнинг манфаатларига таалуқли қарорлар қабул қилишдан олдин ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиш;
б) йилида камида бир марта Келишув бажарилишининг бориши ва якунларини муҳокама қилиб бориш.
8.6.Мазкур Келишувга имзо чеккан Тарафларнинг ҳар бири унга аввал олинган мажбуриятлар бажарилишига тўсқинлик қилмайдиган ўзгартириш ва қўшимчлар киритиш юзасидан таклифлар беришга ҳақилидир. Ушбу таклифлар Тарафларнинг ўзаро розилиги билан қабул қилиниши мумкин.
8.7.Мазкур Келишув бажарилиши устидан назоратни Тарафлар томонидан тасдиқланган уч томонлама комиссия амалга оширади. (Комиссия таркиби илова қилинади).
2011 йил “28” февралда Тошкент шаҳрида тузилган.
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари
Арипов А.Н.
имзоланган
Ўзбекистон касаба уюшмалари Ўзбекистон Республикаси
Федерацияси Кенгаши раиси Савдо-саноат палатаси раиси
Нарбаева Т.К. Шайхов А.Э.
имзоланган имзоланган