I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Тариф келишуви (бундан кейин - Келишув) ишлаб чиқариш масалаларини,ходимларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини ҳал этишда амалий ҳамкорликни таъминлаш мақсадида тузилган бўлиб, меҳнат жамоаларива иш берувчиларнинг ўзаро манфаатларини қамраб олади.
1.2. Келишув почта алоқаси соҳаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий йўналишларини, меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлашни,«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ ходимлари учунижтимоий кафолатларни белгилаб берувчи норматив ҳужжат ҳисобланади ҳамда филиалларнинг ушбу кафолатларни ўз маблағлари ҳисобига кенгайтириш ҳуқуқларини чекламайди.
II. КЕЛИШУВ ИШТИРОКЧИЛАРИ
2.1. Қуйидагилар мазкур Келишувнинг томонлари ҳисобланади:
бир томондан -«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ (бундан кейин -«Иш берувчи») таркибига кирувчи филиалларинингиш берувчиси сифатида фаолият кўрсатувчи «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти;
иккинчи томондан - почта алоқаси соҳасининг ходимлари номидан фаолият кўрсатувчи Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Марказий кенгаши (бундан кейин - Касаба уюшмаси).
III. КЕЛИШУВНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
3.1. Келишув томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва янгиси қабул қилингунга қадар амал қилади.
3.2. Томонлар Келишувнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янги Келишув тузиш тўғрисидаги масалани мазкур Келишувнинг амал қилиш муддати тугашидан 3 ой аввал муҳокама қилишга келишиб олдилар. Агар томонлардан биронтаси ҳам Тариф келишувига қўшимча, ўзгартириш киритиш ёки янги Тариф келишувини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф билан чиқмаган бўлса, бу Келишув келгуси уч йилга узайтирилади. Узайтириш биргаликдаги буйруқ-қарор билан, Жамоа шартномаси учун эса, меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) қарори билан расмийлаштирилади.
3.3 Ушбу Келишувни тузган томонлардан биронтаси ҳам белгиланган амал қилиш муддати давомида, бир томонлама тартибда ўзига олган мажбуриятларнинг бажарилишини бекор қила олмайди.
IV. КЕЛИШУВНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
4.1. Келишувнинг амал қилиши Жамият ва унинг филиалларининг барча ходимларига ҳамда Иш берувчига тааллуқлидир.
4.2. Жамият тассаруфидаги филиалларида иш берувчилар ва меҳнат жамоалари ўртасида жамоа шартномаларини март ойидан кечиктирмай тузиш юзасидан масъулият тегишли иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари зиммасига юклатилади.
4.3. Келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар томонларнинг ўзаро келишувига кўра, қонун билан белгиланган тартибда киритилади.
4.4. Филиаллар, Жамиятнинг тобелиги ўзгарган, улар қайта ташкил этилган ёки мулк эгаси ўзгарган ҳолда, Келишув бирон бир томон уни ёки унинг айрим қоидаларини тўлиқ ёки қисман қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида истак билдиргунга қадар кўрсатилган муддат давомида амал қилади.
4.5. Тузиладиган жамоа шартномалари, уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу Келишув қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузмаслиги (ёмонлаштирмаслиги) керак.
4.6. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси, молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, жамоа шартномасида ўз ходимлари учун мазкур Келишувда кўзда тутилгандан янада кенгроқ ижтимоий кафолатларни кўзда тутиш ҳуқуқига эгалар.
4.7. Иш берувчилар ички локал ҳужжатларга (жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномалари ва ҳ.к) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Келишув шартларига зид келадиган шартларни киритмасликлари керак.
4.8. Меҳнат шартномасининг бир тарафи (иш берувчи ёки ходим) меҳнат соҳасидаги вазифаларни бажариши муносабати билан бошқа тарафга етказган зарарни Меҳнат кодекси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ қоплайди.
Меҳнат шартномаси ёки унга ёзма шаклда тузиладиган жамоа шартномасида меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги янада аниқлаштириши мумкин. Бунда иш берувчининг ходим олдидаги жавобгарлиги Меҳнат кодексида назарда тутилганидан кам, ходимнинг иш берувчи олдидаги жавобгарлиги эса назарда тутилганидан кўп бўлмаслиги керак.
V. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Касаба уюшмаси ҳалол, сифатли ва унумли меҳнат, шунингдек даромад олиш мақсадида почта алоқаси хизматларини кенгайтириш ва харажатларни камайтириш (электр энергияси, канцелярия моллари, транспорт харажатлари, телефон хизматлари учун харажатларни ва б.тежаш)ни ходимлар фаровонлигининг асоси деб билади.
5.2. Иш берувчи Касаба уюшмасини Жамият ходимларининг ваколатли вакили сифатида тан олади.
5.3. Иш берувчи меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни ва меҳнат низолари бўйича комиссия аъзоларини ходимларнинг вакиллари сифатида тан олади (ХМТнинг 135-конвенцияси).
5.4. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
5.4.1 ходимлар манфаатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишдан аввал тегишли касаба уюшмалари органлари билан маслаҳатлашиб олиш, меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда эса, уларнинг розилигини олиш;
5.4.2 касаба уюшмаси қўмитасининг сўровига кўра ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилинишини амалга ошириш учун зарур бўлган статистик ҳисоботлар доирасидаги иқтисодий маълумотни тақдим этиш;
5.4.3 касаба уюшмаларини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда тузилишига ва қонуний ҳуқуқларига риоя этилишига тўсқинлик қилмаслик ва касаба уюшма органларини ўз функцияларини амалга оширишлари учун зарур шароитларни таъминлаш;
5.4.4 касаба уюшмаси бадалларини ходимнинг ёзма розилиги билан филиаллар бухгалтерияси орқали ўз вақтида, пул ўтказиш йўли билан тўланишининг амалдаги тартибини сақлаб қолиш. Бунда аъзолик бадалларини ўз вақтида ўтказиш учун жавобгарликни шахсан бош ҳисобчи зиммасига юклаш;
5.4.5 филиаллар, Жамият ўз маблағларидан маданий-маърифий, спорт ва соғломлаштириш ишларига қуйидагича пул ўтказади:
- касаба уюшмалари (цех) қўмиталарига - меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- вилоят бирлашган касаба уюшмалари қўмиталарига - меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 0,15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
5.4.6 Касаба уюшмасининг Келишув бажарилишидаги мавжуд камчиликлар тўғрисидаги тақдимномалариниикки ҳафта муддат ичида кўриб чиқиш ва ёзма шаклдаги асосланган жавобни бериш;
5.4.7 Келишув ва жамоа шартномалари имзолангандан кейин, филиалларни жойларда Келишув билан, филиалларнинг таркибий бўлинмаларини эса жамоа шартномаси билан таъминлаш ҳамда почта алоқаси соҳаси ходимларини уларнинг мазмуни билан таништириш учун зарур чора-тадбирларни кўриш.
5.4.8. Жамият, филиаллар иш берувчилари ва касаба уюшма раҳбарларини таклиф этган ҳолда, меҳнат жамоаларида долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни муҳокама қилиш бўйича “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш амалиётини жорий қилиш
5.4.9 солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларининг пасайтирилиши натижасида юзага келган қўшимча даромадларни ходимларни соғломлаштиришга йўналтириш.
5.5.Касаба уюшмаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
5.5.1 почта алоқаси соҳасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурининг бажарилишига кўмак бериш, ходимларнинг ташаббускорлиги ва ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
5.5.2меҳнатга ҳақ тўлашнинг қўлланилаётган тизимлари, иш ҳақининг тўланиши, мазкур Келишув бўйича қўшимча тўловлар берилишининг тўғрилигини, ходимларни турмуш шароитларини, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
5.5.3 Иш берувчи, унинг вакиллари томонидан меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, ходимларнинг ҳуқуқий, иқтисодий билимларини оширишларига кўмак бериш;
5.5.4 иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш учун талабномалар киритиш;
5.5.5 ходимларнинг дам олишлари ва соғлиқларини яхшилаш учун уларнинг аризаларига кўра тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар берилишини таъминлаш;
5.5.6 меҳнат жамоаси ўртасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, низоли вазиятларнинг олдини олиш учун чоралар кўриш;
5.5.7 касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат қилишга бўлган қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бошқа масалалар бўйича бепул маслаҳат бериш ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.
5.5.8 касбга оид турли хил танловлар, спорт мусобақалари маъданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ва ғолибларига рағбатлантирувчи совринлар ва мукофотларни ажратиш.
VI. Меҳнат шартномаси
Ходимларнинг бандлиги ва улардан фойдаланиш унинг касби, малакаси ва меҳнат шартномасига мувофиқ таъминланади.
6. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
6.1. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши (Меҳнат кодекси ва бошқа норматив ҳужжатларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно) фақат касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилади.
6.2. Иш берувчи ишлаб чиқариш зарурияти ёки ишдаги тўхтаб қолишлар билан боғлиқ ҳолда ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳамда тўловни бажарилаётган ишига қараб, лекин аввалги иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай холларда, ходим соғлиғига тўғри келмайдиган ишга ўтказилмаслиги лозим.
Ишлаб чиқариш зарурияти билан боғлиқ ҳолларга қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш аварияси, бахтсиз ҳодиса, табиий офат оқибатларининг олдини олиш ёки бартараф этиш ҳоллари, ходимнинг ишда вақтинча бўлмаган вақт муддати (ўқув сессияси, меҳнат таътили ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилга кетиши, вақтинчалик ишга лаёқатсизлиги).
Ишдаги тўхтаб қолиш ҳолатларига қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш, ташкилий-техник ёки бошқа тартибдаги сабабларга кўра ишнинг вақтинча тўхтатилиши.
Бошқа ишга вақтинча ўтказилишлар давомийлиги ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқарган омилларни бартараф этишвақти ёки бекор туриб қолинишининг бутун даври билан белгиланади.
Барча ҳолларни жамлаб ҳисоблаганда Иш берувчининг ташаббуси биланходимнинг розилигисиз уни вақтинча бошқа ишга ўтказиш вақтининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмаслиги лозим (ХМТнинг 29-Конвенцияси).
6.3. Жамият ёки унинг таркибий бўлинмаларининг тугатиш ёки қайта ташкил этиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш нияти бўлса, агар бу ҳол иш ўринларининг қисқаришига ёки ходимлар меҳнат шароитларининг ёмонлашувига олиб келса, бу ҳақда касаба уюшмаси қўмитасини камида икки ой аввал хабардор қилиш.
6.4. Ишлаб чиқариш ҳажмлари қисқарганда, мулкчилик шакллари ўзгарганда ходимларни қисқа муддатли қайта тайёрлаш ва қайта ўқитишни ташкил этиш.
6.5. Ходимлар сони қисқартирилганда:
6.5.1 иш ўринларининг табиий қисқартирилишидан фойдаланиш (бўш иш ўринлари ҳисобига);
6.5.2 огоҳлантириш даврида ходимнинг муддатидан олдин ишдан кетишини томонлар келишувига кўра огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пуллик компенсация тўлаш билан амалга ошириш;
6.5.3 қисқартирилиши тўғрисида хабарнома олган ходимга огоҳлантириш муддати давомида унга қулай бўлган исталган вақтда ҳафтада бир кун ҳисобидан келиб чиқиб, иш ҳақи сақланган ҳолда янги иш қидириш учун ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериш.
6.5.4. Ишдан бўшатиладиган ходимларни сақлаб қолиш мақсадида иш берувчилар ишлаб чиқариш ва алоқа хизматларини кенгайтириш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича чоралар кўрадилар. Бунда барқарор иш ҳақини ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари яратилишига алоҳида эътибор берилади.
6.5.6. Ходимларни бандлигининг самарали шаклларини, шу жумладан кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича, шунингдек касаначилик ва оилавий тадбиркорликни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
6.6. Агар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмасалар, у ҳолда ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:
6.6.1 пенсия ёшига яқинлашган (2 йил ва ундан кам) ходимларга;
6.6.2 ногирон фарзандини тарбиялаётган ходимларга;
6.6.3 байналминалчи - жангчиларга.
6.7. Жамият ва унинг филиалларида бўш ўрин ёки янги иш жойи пайдо бўлганда, зарур ҳолларда ишга қабул қилиш аввал қисқартирилган ходимлардан уларнинг малакаси ва иш тажрибасига мувофиқ амалга оширилади.
6.8. Қисқартиришга тушган ва меҳнат фаолиятини давом эттирмаган пенсия олди ёшидаги ходимлар мазкур Жамиятнинг, филиалнинг ишламайдиган пенсионерлари ҳисобланадилар ва улар Келишув, жамоа шартномаларида ишламайдиган пенсионерлар учун кўзда тутилган ижтимоий имтиёзлардан фойдаланадилар.
6.9. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабабларга кўра келиб чиққан бўлса ва бундай иш Жамиятда бўлса (ходим савиясининг мос келиш шарти билан) Иш берувчи томонидан қондирилиши керак.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар сифатида қуйидагиларни ҳисоблаш тавсия этилади:
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, тиббий муассасадан маълумотнома тақдим этган ҳолда бемор бўлган оила аъзосини парвариш қилиш, аввалги ишда ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларнинг юзага келиши.
Бу каби холатларда иш ҳақи тўлови бажарилаётган ишга мутаносибамалга оширилади.
6.10. Бевосита пул ёки моддий-товар қийматликлари билан муомала қилаётган ходимлар махсус ёзма шартнома асосида уларга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар.
Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимлар тоифалари рўйхатига қуйидагилар тавсия этилади:
кассирлар (бош, катта кассирлар ва кассирлар вазифасини бажараётган ходимлар), омборхона мудирлари, хўжалик мудирлари ва уларнинг ўринбосарлари, алоқа бўлими бошлиғи, операторлар, почтальонлар почта бойликлариниқабул қилиш ва ишлов бериш, уларни етказиб бериш (кузатиб бориш), бериш бўйича ходимлар, ҳамда аҳолидан барча турдаги пул тўловларини қабул қилиш бўйича ходимлар ва зарур бўлганда бошқа ходимлар билан.
7.1. Жамият ва унинг филиалларида иш ҳафтаси қуйидаги давомийликда белгиланади:
7.1.1 меъёрдаги меҳнат шароитларидаги ходимлар учун - 40 соатдан ортиқ эмас;
7.1.2 меҳнат шароити ноқулай ва зарарли бўлган ходимлар учун ишнинг алоҳида характерига эга ишларда банд бўлган ходимлар ҳамда меҳнатнинг ўта зарарли ва оғир шароитларига эга бўлган ишларда банд бўлган ходимлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар учун - 36 соатдан ортиқ эмас;
7.2. Истисно ҳолларда иш вақтининг давомийлиги нормадан ортиқ белгиланиши мумкин, лекин иш вақтини жамлаб ҳисоблаганда, бир кеча-кундузда 12 соатдан ошмаслиги керак. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя қилинади.
Ишлайдиган байналминалчи-жангчиларни уларнинг розилигисиз иш вақтини жамлаб ҳисоблаганда смена давомийлиги 8 соатдан ошадиган режим бўйича ишларга жалб этмаслик.
Дам олиш ва байрам кунларида, кечки ва тунги вақтда ишлашга ҳамда меъёрдан ортиқ ишларга истисно ҳолларда ва фақат касаба уюшмаси органи билан олдиндан келишилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 220, 228 ва 245-моддаларида белгиланган чекланишларга риоя қилган ҳолда йўл қўйилади.
7.3. Асосий йиллик меҳнат таътилининг минимал давомийлигини 18 иш кунидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш, экологик жиҳатдан ноқулай Орол бўйидаги жойлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари)да эса 20 иш кунидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш.
Таътиллар давомийлиги календарь бўйича олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан иш кунларида ҳисоблаб чиқилади.
Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг минимал давомийлигидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин. Бунда унинг минимал давомийлигини 18 иш куни деб ҳисобланади.
7.4. Ходимларга 3 иш кунидан 6 иш кунигача ҳақ тўланадиган қўшимча таътил белгилаш.
7.5. Меҳнат таътили тўловини таътил бошланишидан олдин охирги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириш, пластик карточкалар мавжуд бўлган тақдирда, ходимнинг розилиги билан таътил пулларини банк-пластик карточкаларига ўтказиш.
7.6. Ходимларга қуйидаги ҳолларда иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда (меҳнат таътилини ҳисобга олмасдан) қўшимча таътилларни тақдим этиш:
7.6.1 ходимнинг ўзи ва фарзандлари биринчи бор никоҳдан ўтганда - 3 кун;
7.6.2 янги турар-жойга кўчганда - 3 кун;
7.6.3 фарзанди туғилганда - 2 кун, икки ва ундан ортиқ фарзанд туғилганда - 3 кун;
7.6.4 ходимнинг фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи,ака-укаси, опа-синглиси вафот этганда - 3 кун.
7.7. Ишлаётган байналминалчи-жангчиларга меҳнат таътилини ёзги вақтда ёки улар учун қулай бўлган исталган вақтда бериш.
7.8. Иш берувчи олис ва етиб бориш қийин бўлган жойларга, шунингдек ишнинг кеч (соат 22.00 дан кейин) тугаши шароитида ходимларни хизмат транспортида ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетишни таъминлайди.
7.9. Иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра жамоа шартномасида кўзда тутилган Асослар рўйхатига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг нормаларига асосан тўлиқ бўлмаган иш кунини белгилашга мажбур.
7.10. Ишлаётган байналминалчи-жангчининг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календар иш кунидан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмайдиган меҳнат таътилини бериш.
7.11. Ходимнинг аризасига кўра давомийлиги ходим ва Иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланадиган, иш ҳақи сақланмайдиган таътил тақдим этилиши мумкин.
7.12. Ходимнинг хоҳишига кўра 14 календарь кунигача иш ҳақи сақланмайдиган таътил муқаррар тартибда ҳар йили қуйидагиларга тақдим этилади: имтиёзлар бўйича уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига. Давомийлиги икки ҳафтадан ортиқ бўлган иш ҳақи тўланмайдиган таътил вақти навбатдаги ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.
VIII. ИШ ҲАҚИ, КОМПЕНСАЦИЯЛАР, ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР, ПУЛ МУКОФОТЛАРИ
8. Жамият ва филиаллар оладиган даромадлар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш манбаи ҳисобланади. Ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки жамоа шартномаларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг бошқа тизимлари бўйича ҳақ тўланади. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси разрядлари бўйича амалга оширилади.
8.1. Ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич разряд биринчи разряд ҳисобланади. Жамият ва филиалларда энг паст лавозимдаги ходимлар тариф сеткасининг 1-разряди (тариф коэффициенти - камида 2,476) бўйича тарификация қилиниши таъминланади.
8.2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори ошириш тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ иш ҳақининг энг кам миқдорини ўз вақтида ошириб борилади, қонун билан белгиланган ижтимоий имтиёзлардан ташқари қўшимча тўловлар корхоналар томонидан ишлаб чиқилган Низомлар асосида амалга оширилади.
8.3. Эришилган даражани пасайтирмаган ва ҳар йили ишлаб чиқариш фаолияти натижалари бўйича икки томонлама комиссия йиғилишларида қайта кўриб чиқилган ҳолда 2012 йилда барча филиаллар бўйича ўртача иш ҳақини Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 4,5 баробаридан кам бўлмаган миқдорга етказиш.
8.4. Иш берувчи қуйидагиларга устама ҳақларни белгилаш ҳуқуқига эга:
8.4.1 ишчиларга юқори касб маҳорати учун - ойлик маошининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорда;
8.4.2 мутахассисларга меҳнатдаги юқори малакаси учун - ойлик маошининг 10 % дан кам бўлмаган миқдорда.
8.5. Меҳнат шароити ноқулай ва зарарли ишлар учун иш ўринларини шаҳодатлашдан ўтказиш натижаларига кўра ойлик маошидан 20 % миқдорда қўшимча тўловларни белгилаш.
8.6. Ходимларга қуйидаги ишлар учун ҳақ тўлаш:
8.6.1 байрам кунлари - кунлик иш ҳақининг 2,1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
8.6.2 дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда - кунлик иш ҳақининг 2,1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
8.6.3 тунги сменаларда – ишланган ҳар бир соат учун кунлик иш ҳақининг 1,55 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
8.6.4 кечки сменаларда - ишланган ҳар бир соат учун кунлик иш хақининг 1,2 баробаридан кам бўлмаган миқдорда.
8.7. Ходимларга алоқа ташкилотларидаги узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)дан 30 % дан кўп бўлмаган миқдорда устама ҳақ тўлаш.
Иш берувчи томонидан ишга таклиф қилинган мутахассисларнинг, шунингдек алоқа ташкилотларида эмас, балки бошқа ташкилотларда алоқачи бўлиб ишлаб, почта соҳасига ишга жойлашган ходимларнинг меҳнат стажлари умумий узлуксиз меҳнат стажида ҳисобга олинади.
8.8. Иш ҳақини тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ҳар ярим ойда камида бир марта белгилаш.
Ходимга Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси МҚ Раёсати Ҳайъатининг 2002 йил 27 майдаги 13-А/13/23 «О»-сон қўшма қарори билан тасдиқланган «Ходимга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлигининг ўрнини қоплаш ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартиби»га мувофиқ иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлигининг ўрнини қоплашни амалга ошириш.
Иш ҳақининг тўлови Иш берувчининг айби билан мунтазам равишда (йилига 2 ва ундан ортиқ марта) ўз вақтида тўланмаганлиги учун унинг эгаллаган лавозимига муносиблиги масаласи кўриб чиқилади.
8.9. Ходимларнинг истиқболдаги режалар ва шартномавий мажбуриятларни бажаришдан моддий манфаатдорлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва иш сифатини ошириш учун Касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда корхоналарда мукофотлаш, йил якунлари бўйича тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш характеридаги бошқа тўловлар тўғрисидаги низом киритилиши мумкин.
8.10. Ходимнинг айбисиз мажбурий туриб қолишлар (иш кўламининг йўқлиги, моддий ресурслар билан таъминланмаганлик, фавқулодда ҳолатлар давридаги мажбурий туриб қолишлар ва шу кабилар)да тўлов ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида амалга оширилади.
8.11. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларини кўзлаган ҳолда мажбуриятларни бажариш даврида (малака ошириш, қайта ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, ўтказиладиган танловларда иштирок этиш ва қонунчиликда кўзда тутилмаган бошқа вазиятларда, мулкдорнинг розилиги билан) меҳнатга ҳақ тўлаш охирги ўртача икки ойлик иш ҳақининг 100 % миқдорида амалга оширади.
8.12. Жамоат транспорти (автобус, трамвай, метро)даги йўлкира харажатларини қуйидагича компенсация тўлаш:
8.12.1 кўчма характерга эга ишларда банд бўлган ходимларга - ойлик йўл чипталари нархининг 100 % миқдорида;
8.12.2 маблағлар мавжуд бўлганда қолган ходимларга - ойлик йўл чипталари нархининг 50 % миқдорида.
8.13. Ходимга тегишли транспорт воситалари ва бошқа мулқдан фойдаланилганда, ушбу мулкнинг дастлабки (тикланадиган) қийматининг 10 % миқдорида, филиаллар маблағлари ҳисобидан харажатларни қоплаш.
8.14. Ходимнинг хизмат сафари даврида ва кўчма характердаги ишларида, бошқа жойда ишлаш учун кўчиш пайтида Иш берувчининг розилиги билан амалга оширилган қўшимча харажатларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ ўрнини тўлдириш.
8.15. Вилоятдан ташқарига хизмат сафарига юборилган ходимларнинг суткалик харажатларини Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 % дан кам бўлмаган миқдорда белгилаш.
8.16. Авария, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар оқибатларини тугатишда ўта муҳим ишларни бажаришга жалб этилган ходимларга озиқ-овқат ҳаражатлари учун ҳар бир иш кунига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 % дан кам бўлмаган миқдорда компенсация тўлаш.
8.17. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган ходимларга ҳақиқий ишлаган кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100 % миқдорида ҳақ тўлаш.
8.18. Ишнинг сайёр ва кўчма характери учун ЎзПТАнинг 1997 йил 5 майдаги 158-буйруғи билан тасдиқланган “Лавозимлар, касблар ва тоифалар рўйхати”га мувофиқ устама ҳақ тўлаш.
8.19. Илмий даражалар ва илмий унвонларга эга бўлган Иш берувчи ва ходимларга уларнинг шу ишлаб чиқариш билан боғлиқ рационализаторлик ва илмий ишларини олиб борганликлари учун ҳар ойда лавозим маошининг 30 % миқдорида устама ҳақ белгилаш.
Уларга илмий-тадқиқот ишларини бажаришлари учун зарур шароитларни яратиш. Илмий-тадқиқот ишларини тугаллаганда, уларни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Низомида кўрсатилганидан кам бўлмаган миқдорда мукофотлаш.
8.20. Иш берувчи вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўловларини белгиланган тартибга асосан филиаллар, Жамият ҳисобидан амалга ошириш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Жамоа шартномаларида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўловларининг чегарасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон қарорида белгиланган нормалардан кам бўлмаган миқдорда белгилаш.
Йилнинг ҳар чорагида касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг таҳлилини ўтказиш.
8.21.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини шогирдликка олган ва “Устоз-шогирд” йўсинида фаолият юритаётган ходимларни муносиб хизматлари учун рағбатлантириш масаласини жорий этиш.
8.22. Иш берувчи почта соҳасида илмий асосланган меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш учун шарт-шароит яратиш орқали меъёрий негизини ривожлантириш ишларини давом эттиради.
IX. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Иш жойларидаги қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси ҳолатини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш профилактикасига йўналтирилган тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун Жамият ва унинг тизимидаги филиаллар ҳар йиллик ҳаражатлар сметаларига ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратилишини кўзда тутади ҳамда жамоа шартномаларининг меҳнатни мухофаза қилиш битими тарзида жамоа шартномасига илова қилиб боради.
Иш берувчилар қуйидаги мажбуриятларни зиммаларига оладилар:
9.1. Жойларда қулайва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга, ходимларнинг ишлаб чиқаришда жароҳатланиши ва касб касалликларининг профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш ва меҳнат шароитлари ноқулай иш жойларида банд бўлган ходимларни эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда ҳар йиллик бизнес-режалар ва жамоа шартномаларида қуйидагилар учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш:
9.1.1 махсус кийим, махсус пойафзал, умумий ва шахсий ҳимоя воситаларини харид қилиш учун;
9.1.2 сут ва шарбатлар харид қилиш учун;
9.1.3 хўжалик совуни ва кир ювиш воситаларини харид қилиш учун.
9.2. Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришда ёки Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларида бирон бир ҳаракатларни амалга оширишда унингсаломатлигига етказилган зарарни қонун ва норматив ҳужжатларда белгилангандан кам бўлмаган миқдорда тўлаш.
9.3. Жамият, филиаллар ҳисобидан ходимларни ҳар йили ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилиш.
9.4. Бахтсиз ҳодиса оқибатида касбий меҳнатга лаёқатини бутунлай йўқотган ходимга унинг ўртача бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, ўзининг меҳнат мажбуриятларини ёки Жамият манфаатларида бошқа хатти-ҳаракатларни бажараётганда вафот этган ходим оиласига эса, унинг ўртачайиллик иш ҳақининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик ёрдам пули тўлаш.
9.5. Хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш. Иш берувчи меҳнат муҳофазаси бўйича талабларнинг бузилгани учун масъулдир.
9.6. Почта алоқаси ходимларига бепул махсус кийим, махсус пойафзал бериш нормасига мувофиқ ишчи ва ходимларга махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари берилишини таъминлаш.
9.7 иш ўринларини норматив хужжатларга мувофиқ шаҳодатлашдан ўтказиш;
9.8 соғлиқни сақлаш идоралари томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, меҳнат шартномаси тузилаётган вақтда ходимларни дастлабки тиббий кўрикдан, иш фаолияти давомида эса даврий тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш
9.9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида”ги Низомга асосан умумий йиғилиш (конференция)да сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни ўқишини ташкил қилиш.
9.10.Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни ўз вазифаларини бажариши учун ўртача иш хақини сақланган ҳолда, ҳафтада икки соатдан кам бўлмаган вақт ажратиш.
9.11. Ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашда фаоллик кўрсатган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни моддий ва маънавий рағбатлантириш.
X. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ
10. Иш берувчилар қуйидаги мажбуриятларни зиммаларига оладилар:
10.1. Меҳнат шартномалари, лавозим Йўриқномаси, Жамият Устави, филиаллар Низомлари ва Ички меҳнат тартиби қоидаларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш ва амалга ошириш.
10.2 Ходимларнинг ишдаги муваффақиятлари учун қуйидаги рағбатлантиришларга тақдим этиш:
10.2.1 Давлат ва идоравий мукофотларига;
10.2.2 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг биргаликдаги Фахрий ёрлиқлари билан;
10.2.3 Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда пул мукофотлари билан;
10.2.4 миннатдорчилик эълон қилиш;
10.2.5 қимматбаҳо совғалар билан;
10.2.6 сиҳатгоҳ ва дам олиш уйларига йўлланмаларни филиаллар, Жамият маблағлари ҳисобидан бепул тақдим этиш.
10.3. Юбилей саналари (50, 55, 60 ёш) муносабати билан рағбатлантириш.
10.4. Ходимларнинг алоқа соҳасидаги узлуксиз иш стажлари саналари (20, 25, 30, 35, 40 йил)ни рағбатлантириш.
10.5. Касаба уюшмаси қўмитаси ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради.
10.6. Ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига ва меҳнат интизомига риоя қилишлари шарт.
10.7 Ҳукумат томонидан уюштириладиган умумхалқ ҳайрия хашарларида, Наврўз ва Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган ҳашарларда ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва маблағни белгиланган тартибда мақсадли йўналтириш.
XI. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗЛАР
Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
11.1. Оммавий касблар ходимларига бир йилда бир марта, навбатдаги меҳнат таътилига кетаётганларида, соғломлаштириш учун лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда, бошқа ходимларга лавозим маошининг 50 % дан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам бериш.
11.2. Ходимларга қуйидаги ҳолларда бир марталик моддий ёрдам тўлаш:
11.2.1 ходимнинг ўзи биринчи марта расмий никоҳдан ўтаётганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
11.2.2 бир ой ва ундан ортиқ муддатда сурункаликасал бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
11.2.3 ходимнинг яқинлари (турмуш ўртоғи, болалари, ота ва онаси) вафот этганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг
10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда бу ёрдам корхоналарда ишлаётган яқин қариндошларидан бирига кўрсатилади;
11.2.4 қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун ҳар йили 1 ноябргача, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан кам бўлмаган миқдорда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини натурал шаклда берилганда ҳам инобатга олинади;
11.2.5 пенсияга чиқиш муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иккита лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда;
11.2.6 ходим меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда, унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
11.2.7 соҳада камида 5 йил ишлаб, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖдан пенсияга чиқиб, ишламаётган пенсионер вафот этганда, унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробаридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик моддий ёрдам тўлаш;
11.2.8 кам таъминланган ва кўп болали ходимларнинг, ишлайдиган ота-оналарнинг бирига, мактаб ёшидаги фарзандларига дарсликлар ва ўқув қуролларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда.
11.3. Почта алоқаси корхоналарида камида 5 йил ишлаган ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖдан нафақага чиққан пенсионерларга йил давомида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам бериш.
11.4. Пенсионернинг турар-жойи ўзгарганда, уни Жамият филиалларидан бирига бириктириб қўйиш ва шу филиалда ишламайдиган пенсионерлар учун жамоа шартномасида белгиланган имтиёзларни олиш масаласи бўйича қарорни қуйидагилар қабул қиладилар:
11.4.1 бир вилоят доирасида - мазкур вилоят филиалининг Иш берувчиси;
11.4.2 Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа вилоятда – «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ ва Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси МК билан биргаликда.
11.5. Ходимлар учун болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмаларининг, 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ходимлар учун эса дам олиш уйлари, сиҳатгоҳлар, профилакторийларга йўлланмаларнинг филиал маблағлари ҳисобидан тўлиқ қийматини тўлаш.
11.6 Соҳа бўйича ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда филиал, Жамият томонидан юборилган таълим олаётган ходимларга:
11.6.1. навбатдаги ўқув сессиясига кетишда бир ойлик иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
11.6.2 улар учун қулай бўлган пайтда меҳнат таътилини бериш.
11.6.3 почта алоқаси соҳаси бўйича ўқув муассасаларида ўқиётганларнинг шартнома тўловларини тўлаш.
11.7 Ходимларга, Жамият, филиал томонидан юборилган улар фарзандларининг почта алоқаси мутахассислиги бўйича ўқув юртларида ўқишлари учун молиявий имконият бўлганда шартнома тўловини тўлаш. Агар ходимнинг икки ва ундан ортиқ фарзандлари ўқиётган бўлса, шартнома тўлови (молиявий имконият бўлганда) суммаси кўпроқ бўлгани тўланади.
11.8. Табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар (зилзила, сув тошқини, ёнғин ва ҳ.к)дан зарар кўрган ходимларга жамият ва филиал комиссиясининг хулосасига мувофиқ моддий ёрдам кўрсатиш.
11.9. Бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган мазкур филиал ходимларининг 18 ёшга тўлмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ўқув муассасаларида таълим олаётган фарзандларига ҳар йили республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 4 баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш.
11.10. Ходимлар стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанганда, улар билан даволанишдан олдин тузилган шартномага биноан даволаниш қийматини тўлаш.
11.11. Ишлайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, байналминалчи-жангчилар, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этиш қатнашчилари, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга йилига камида икки марта Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан (йилига камида иккита энг кам иш ҳақи) моддий ёрдам кўрсатиш. Бунда:
- агар оиланинг жами даромади ҳар бир оила аъзосига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 1,5 баробаридан кам бўлса, бу оила кам таъминланган оила ҳисобланади;
- 16 ёшдан ошмаган тўртта ва ундан ортиқ боласи бўлган оилалар кўп болали оила ҳисобланади.
11.11. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, пенсияга чиқиш арафасидаги ходимларнинг (аёллар 53, эркаклар 58 ёшга тўлган ойдан бошлаб, аёллар 55, эркаклар 60 ёшга тўлган ойга қадар) шахсий жамғарма пенсия ҳисоб рақамларига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдоридан камида 2 баробар миқдорда пул ўтказиб бориш. Унинг бир фоизи амалдаги қонун ҳужжатларига асосан жисмоний шахслар даромадларига ҳисобланган даромад солиғини камайтириш ҳисобига, қолган қисми (ёки бир фоизидан кўпроқ) эса филиаллар, Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан.
11.12. Чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ишни яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг олдини олиш мақсадида филиаллар хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш ёки ходимларни гўшт, сут, сабзавот ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича фермерлар билан олдиндан шартномалар тузиш.
XII.МАДАНИЙ- МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ- СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
12. Ходимларнинг маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш, уларни соғломлаштириш, жамоаларда жисмоний тарбия, спорт ишларини ривожлантириш учун шароитларни яратиш соҳасидаги ишларни яхшилаш бўйича тадбирларни ўтказиш мақсадида Иш берувчилар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига оладилар:
12.1 “Маънавият ва маърифат” хонасини ташкил этиб, уни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Маънавият тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар, плакатлар, кўргазмалар шунингдек техник воситалар билан таъминлаш, унинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш;
12.2 Давлат дастурларини бажариш борасида касаба уюшмалари органлари билан биргаликда ходимлар ва ёшлар ўртасида таниқли фан, адабиёт ва санъат арбоблари, адабиётшунослар ва меҳнат фахрийларини жалб қилган ҳолда, ҳар хил мавзудаги мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этиш;
12.3 Республиканинг тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлган қадимий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш;
12.4 ҳар йили касаба уюшмалари органлари билан ҳамкорликда Жамият, унинг филиаллари маблағлари ҳисобидан ходимларнинг 14 ёшдан катта бўлмаган фарзандлари учун янги йил совғалари билан таъминлаган ҳолда янги йил болалар томошаларига боришни уюштириш;
12.5 жамоалар ўртасида спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, ходимларнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика мусобақаларида иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, маданият ва спортни ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар миқдорини сақлаб қолиш ва кўпайтириш;
12.6 ходимлар фарзандларининг ёзги соғломлаштириш мавсумида соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш;
12.7. ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида касаба уюшмалари органлари билан биргаликда қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар:
12.7.1. жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ҳамда оммавийлигини ошириш мақсадида мавжуд оддий спорт иншоотларининг моддий техника базасини мунтазам мустаҳкамлаб бориш.
12.7.2. меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикасини жорий этиш;
12.7.3. бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимларга атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда икки марта “Маънавият соатлари”ни ўтказиб бориш.
XIII. АЁЛЛАР МЕҲНАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ, ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ВА КАФОЛАТЛАР.
13. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида Аёллар учун кўзда тутилган барча кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
13.1 12 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлган аёллар учун иш ҳафтаси 1 соатга қисқартирилади
13.2. уч ёшга тўлмаган фарзанди бўлган аёлларга иш куни 1 соатга қисқартирилади
13.3. аёлларнинг хоҳишига кўра ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилни тизим корхоналари маблағлари ҳисобидан ҳомиладорликнинг 6 ойидан ошмасдан бошлаб бериш;
13.4 аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлови кафолатланади;
13.5. ҳомиладор аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари учун уларнинг ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш, агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса;
13. 6. 2 ёшдан 3 ёшгача бола парвариши билан таътилда бўлган аёлларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақалар тўлаш.
13.7. ўн икки ёшга тўлмаган болалари бўлган аёлларга қисқартириш вақтида ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.
13.8 аёлларга 2 ёш ва 3 ёшгача фарзандини парваришлаш учун таътил Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ тақдим этилади. Фарзандини парваришлаш учун бериладиган таътил вақти навбатдаги ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажида ҳисобга олинмайди.
13.9 ўн икки ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган аёлларнинг хоҳишига кўра 14 календарь кунигача иш ҳақи сақланмайдиган таътил муқаррар тартибда ҳар йили тақдим этилади, таътил вақти навбатдаги ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.
13.10. Икки ёшгача фарзандни овқатлантириш учун танффус давомийлигини ҳар уч соатда камида 30 минутдан белгилаш. Икки ёшгача икки ва ундан ортиқ фарзандлари бор аёллар учун танаффус давомийлиги камида 1 соат қилиб белгиланади.
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига қўшилади ҳамда уларга ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.
Ушбу танаффусларнинг аниқ давомийлиги ҳамда уларни тақдим этиш тартиби жамоа шартномаларида белгиланади.
13.11.Касаба уюшма қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишни ўз зиммасига олади, аёллар меҳнати ва соғлиги муҳофазаси бўйича Иш берувчига яқиндан ёрдам беради.
XIV ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР
14.1 Жамиятнинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий ҳимоялаш масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:
- Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг 138,182 – Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;
- ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқалар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
- соҳа тизимига кирувчи олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш.
- ёш оила аъзолари бўлган ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш.
14.2 Қонун ҳужжатларига биноан ва мазкур келишув мақсадларида:
- 30 ёшгача бўлган ходимлар ёшлар деб ҳисобланандилар.
- олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор ишга кирган ходимлар, ўқув муассасасини битиргандан сўнг уч йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар.
- расмийлаштирилган никоҳда илк бор турган ва ҳар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ёш оилалар деб ҳисобланадилар.
14.3. Жамият ва унинг филиалларида иш ҳафтаси қуйидаги давомийликда белгиланади:
14.3.1. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун – 36 соатдан ортиқ эмас
14.3.2. 16 ёшга етмаган ўсмирлар учун - 24 соатдан ортиқ эмас;
14.4. 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнат ҳуқуқий муносабатларида катта ёшдаги ходимлар билан ҳуқуқлари тенглаштирилади, меҳнат муҳофазаси, иш вақти, таътиллар ҳамда бошқа меҳнат шароитлари соҳасида эса, қонун ҳужжатлари, мазкур Келишув ва жамоа шартномасида белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.
14.5. соҳа бўйича ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда тизим филиаллари, Жамият томонидан юборилган таълим олаётган ходимларга:
14.5.1 навбатдаги ўқув сессиясига кетишда бир ойлик иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
14.5.2 улар учун қулай бўлган пайтда меҳнат таътилини бериш.
14.6. ўқув муассасаларини битиргандан сўнг мутахассислиги бўйича ишга юборилган ёш мутахассисларга, комиссия қарорига мувофиқ, тизим филиаллари, Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 баробаригача бўлган миқдорида бир марталик компенсация тўлаш. Тўловнинг аниқ миқдорини жамоа шартномаларида белгиланади.
14.7 ёш оила аъзолари бўлган ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш. Зарур бўлганда, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, ёш оилаларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланадиган товарларни харид қилиш ва уй жойларини таъмирлаш учун фоизсиз ссудалар бериш.
14.8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига “Устоз-шогирд” йўсинида фаолият юритаётган даврда касаба уюшмаси маблағидан бир маротабалик моддий ёрдам кўрсатиш. Тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномаларида белгиланади.
XIII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
13.1 Меҳнат низолари ва келишмовчиликлари меҳнат низолари бўйича тузилган комиссия томонидан ҳал қилинади.
13.2 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, филиалларда ҳар икки томондан 3 кишидан иборат бўлган, мазкур Келишув ва жамоа шартномаси амал қилиш муддати давомида фаолият кўрсатадиган меҳнат низолари бўйича комиссия тузилади.
13.3 Иш берувчи томонидан комиссия аъзолари унинг буйруғи билан тасдиқланади, касаба уюшмаси қўмитасининг томонидан комиссия аъзолари эса - касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан тасдиқланади.
XIV. КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ ВА КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
14.1. Касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан озод этилган ходимлари (раис, раис ўринбосари, бухгалтер ва бошқа ходимлар) доимий ишловчи ходимлар билан тенг ҳолда меҳнат жамоасининг аъзолари ҳисобланадилар ҳамда уларнинг соҳадаги ва мазкур корхонадаги умумий иш стажлари сақлаб қолинади.
14.2. Филиаллар касаба уюшма қўмиталари (шу жумладан, вилоят бирлашган касаба уюшмалари қўмиталари)нинг ишдан озод қилинган ходимлари филиалда амал қилувчи барча ижтимоий имтиёзлардан фойдаланадилар.
14.3. Иш берувчилар (мансабдор шахслар) Касаба уюшмаси ҳуқуқларига амал қиладилар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар.
14.4. Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ва меҳнат низолари бўйича комиссия аъзолари бўлган ва ишлаб чиқаришдан озод этилмаган ходимларни Иш берувчининг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш, уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, улар ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
14.5. Касаба уюшмалари ёки цех қўмиталарининг раислари этиб сайланган ва ишлаб чиқаришдан озод этилмаган ходимларга Жамият ва филиаллар ҳисобидан ҳар ойда қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўлаш:
14.5.1 касаба уюшмаси аъзоларининг сони 30 тагача бўлса - лавозим маошининг 10 % дан кам бўлмаган миқдорда;
14.5.2 касаба уюшмаси аъзоларининг сони 100 тагача бўлса - лавозим маошининг 20 % дан кам бўлмаган миқдорда;
14.5.3 касаба уюшмаси аьзоларининг сони 100 ва ундан ортиқ бўлса - лавозим маошининг 30 % дан кам бўлмаган миқдорда.
XV. КЕЛИШУВНИНГ БАЖАРИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ
15. Томонлар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:
15.1.Келишувнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича биргаликдаги комиссияни тузиш;
15.2.Йилига камида икки марта ярим йиллик ва йил натижалари бўйича жамоа шартномаси бажарилишининг текширувини ўтказиш хамда текширув натижаларини меҳнат жамоасининг мажлислари, конференцияларида кўриб чиқиш, бунда жамоа шартномасини имзолаган шахслар хисобот беради, Келишувнинг бажарилишини эса, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ хамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси МК Раёсатининг қўшма мажлисларида кўриб чиқиш.
XVI. КЕЛИШУВ БУЗИЛГАНЛИГИ ВА БАЖАРИЛМАГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
16. Келишув бўйича мажбуриятларни бузганликда ёки бажармаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
XVII. ЯКУНИЙ ҚОИДА
17.Мазкур Келишув ўзбек ва рус тилларида тузилган. Келишувқоидаларини талқин қилиш масаласи юзасидан келишмовчиликлар юзага елганда, унинг ўзбек тилидаги матни асос учун қабул қилинади.