I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур ягона Жамоа шартномаси (бундан кейин - Шартнома) ишлаб чиқариш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси масалаларини ҳал этишда конструктив ҳамкорликни таъминлаш мақсадида тузилган бўлиб, меҳнат жамоалари ҳамда “Ўзбектелеком” АК марказий аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари (филиаллар) иш берувчиларининг ўзаро манфаатларини қамраб олади.
1.2. Шартнома тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлашни, Компания ходимлари учун ижтимоий кафолатларнинг қуйи чегараларини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжат ҳисобланади ҳамда филиалларнинг ўз маблағлари ҳисобидан бу кафолатларни кенгайтириш ҳуқуқларини чекламайди.
II. ШАРТНОМА ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
2.1. Қуйидагилар ушбу Шартноманинг томонлари ҳисобланади:
- иш берувчилар номидан "Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси (бундай кейин - Иш берувчи);
- алоқа ходимлари номидан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ( бундай кейин - Касаба уюшмаси).
III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
3.1. Шартнома томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва уч йил муддатга амал қилади.
3.2. Томонлар Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янги Шартнома тузиш тўғрисидаги масалани ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан 1 ой илгари муҳокама қилишга келишиб олдилар. Агар Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, томонлар унинг муддатини узайтириш ёки янгисини қабул қилиш тўғрисида маълум қилмасалар, у ҳолда Шартноманинг амал қилиш кейинги муддатга узайтирилади.
lV. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ
4.1. Шартноманинг амал қилиши «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи филиаллар (ташкилотлар)нинг барча ходимларига, Иш берувчилар ва уларнинг вакилларига тааллуқлидир.
4.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш кейинчалик жамоанинг умумий мажлисида, конференцияда тасдиқлаш шарти билан томонларнинг ўзаро келишувига кўра амалга оширилади ва Буйруқ-қарор билан расмийлаштирилади.
Мазкур Шартномани тузувчи томонлардан ҳеч бири амал қилиш муддатида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилишини бир томонлама тўхтатишга (ўзгартиришга) йўл қўймайди.
4.3. Иш берувчилар локал ҳужжатларга (жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби Қоидалари, меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномалари ва ҳ.к) амалдаги норматив – ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Шартнома қоидаларига зид келадиган шартларни киритмасликлари керак.
4.4. Филиалнинг, корхонанинг тобелиги ўзгарган, улар қайта ташкил этилган ёки мулкнинг эгаси ўзгарган ҳолларда Шартнома, бирон бир томон уни бутунлай ёки алоҳида қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида маълум қилгунга қадар, кўрсатилган муддатгача амал қилади.
V. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Касаба уюшмаси бозор иқтисодиёти шароитида фойда олиш мақсадида телекоммуникациялар хизматини кенгайтириш ҳамда ҳалол, сифатли ва унумли меҳнат ходимлар фаровонлигининг асоси эканлигини тан олади.
5.2. Иш берувчи Касаба уюшмасини «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи филиаллар, корхоналар ходимларининг ваколатли вакили сифатида тан олади.
5.3. Иш берувчи меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни ва меҳнат низолари бўйича комиссия аъзоларини «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи филиаллар, корхоналар меҳнат жамоаларининг вакиллари сифатида тан олади (ХМТнинг 135-конвенцияси).
5.4. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
5.4.1. Шартномада назарда тутилмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан аввал, тегишли касаба уюшмаси органлари билан олдиндан маслаҳатлашиб олиш, меҳнат ҳақидаги қонунчиликда ва бошқа меъёрий актларда кўзда тутилган ҳолларда эса, ушбу органларни розилигини олиш;
5.4.2. Касаба уюшмаси сўровига кўра ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатла- рини ижтимоий-иқтисодий ҳимоялашни амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодий ахборотни амалдаги статистик хисобот чегарасида тақдим этиш;
5.4.3. заруриятга кўра филиаллар маблағлари ҳисобидан касаба уюшмаси қўмиталарини Уставда белгиланган фаолиятини амалга оширишлари учун алоҳида жиҳозланган хона, транспорт, ташкилий замонавий техника воситалари, симли алоқа, канцелярия моллари билан таъминлаш;
5.4.4. Касаба уюшмаси аъзолик бадалларини, ходимнинг ёзма розилиги билан филиал бухгалтерияси орқали ўз вақтда, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш билан бир вақтда, пул ўтказиш йули билан тўланишининг амалдаги тартибини сақлаб қолиш. Бунда аъзолик бадалларини ўз вақтида ўтказиш учун жавобгарликни шахсан бош ҳисобчи зиммасига юклаш;
5.4.5. филиаллар маблағларидан маданий–оммавий, спорт ва соғломлаштириш ишларига қyйидаги тартибда пул ўтказиш:
- филиаллар касаба уюшмаси (цех) қўмиталарига меҳнатга ҳaқ тўлаш жамғармаси (МҲТЖ)нинг 1 фоизи миқдорда;
5.4.6. Касаба уюшмасининг Шартнома бажарилишидаги мавжуд камчиликлар тўғрисидаги тақдимномаларни икки ҳафталик муддат ичида кўриб чиқиш ва ёзма равишда асосланган жавоб бериш;
5.4.7. Иш берувчи таркибий бўлинмаларни Шартнома билан таъминлайди ҳамда унинг мазмуни билан барча ходимларни таништириш учун зарур чораларни кўради.
5.4.8. Агентлик, компания ва филиаллар раҳбарлари ҳамда касаба уюшма етакчиларини таклиф этган ҳолда меҳнат жамоаларида долзарб масалалар бўйича “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш амалиётини жорий қилиш(қайта тиклаш).
5.5. Касаба уюшмаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
5.5.1. филиалнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш дастурининг бажарилишига кўмаклашиш, ходимларнинг ташаббуси ва ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
5.5.2. мехнатга ҳaқ тўлашнинг қўлланилаётган тизимлари, иш ҳақининг тўланиши, ушбу Шартнома бўйича қўшимча тўловларнинг тўғрилиги, ходимларнинг турмуш шароитлари, меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникасини яхшилаш бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Касаба уюшмалар органлари филиалларнинг ҳар йиллик бизнес-режаларини ишлаб чиқишда иштирок этадилар;
5.5.3. иш берувчи ва унинг вакиллари томонидан меҳнат қонунчилиги меъёрларига амал қилиш назоратини олиб боради ва ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширилишига кўмаклашади;
5.5.4. иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва Иш берувчи томонидан иш жойларининг меҳнат муҳофазаси, ҳавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатга олиб келиниши борасида тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;
5.5.5. ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун ходимлар томонидан тақдим этилган аризаларига мувофиқ соғломлаштириш масканларига йўлланмалар ажратилишини таъминлаш;
5.5.6. касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, низоли вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;
5.5.7. касаба уюшма аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш.
5.5.8. турли хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларига рағбатлантирувчи совринлар ва мукофотлар ажратиш.
VI. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
Ходимларнинг иш билан тўла бандлиги ва улардан филиал, корхонада касби, малакаси ва меҳнат шартномасига мувофиқ фойдаланиш таъминланади.
6. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
6.1. Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишини фақат Касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги олдиндан олингандан (Ўзбекистан Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) сўнг амалга ошириш;
6.2. Иш берувчи ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиши ва иш ҳақини бажарилаётган ишга қараб, аммо аввалги маошидан кам бўлмаган миқдорда, тўлаш ҳуқуқига эга.
Ишлаб чиқариш зарурияти ҳолларига қуйидагилар киради:
-ишлаб чиқариш аварияси, бахтсиз ходиса, табиий офатнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш, ходимнинг вақтинча ишда бўлмаганлик даври (ўқув сессияси, меҳнат таътили, ҳақ тўланмайдиган таътилга кетиш, вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш);
Ишдаги бекор туриб қолиш деб ишлаб чиқариш, ташкилий-техникавий ёки бошқа турдаги сабабларга кўра ишнинг вақтинча тўхтатилишига айтилади.
Бошқа ишга вақтинчалик ўтказишнинг давомийлиги ишлаб чиқариш заруратини келтириб чиқарган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақт билан, бекор туриб қолиш билан боғлиқ бўлса, бекор туриб қолганликдаги вақт билан белгиланади.
У ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам ходимнинг розилигисиз уни вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш вақтининг давомийлиги йил мобайнида 60 кундан ошмаслиги керак (ХМТнинг 29-Конвенцияси).
6.3. Иш берувчининг филиални ва унинг таркибий булинмаларини тугатиш ёки қайта ташкил этиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш нияти бўлса, агар бу иш ўринларининг қисқаришига ёки иш шароитларининг ёмонлашувига олиб келса, бу ҳақда Касаба уюшмасини камида икки ой аввалдан хабардор қилиш;
6.4. Ишловчилар сони қисқартирилганда:
6.4.1. иш ўринларининг табиий қисқартирилиши (бўш ўринларни йўқ қилиш, ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ҳ.к.) дан фойдаланиш;
6.4.2. қисқартириш тўғрисида огоҳлантириш амал қилаётган даврда ходим хоҳишига кўра шартномани бекор қилишни томонлар келишувига биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пул компенсацияси тўланган ҳолда амалга ошириш;
6.4.3. қисқартирилиши тўғрисида хабарнома олган ходимга огоҳлантириш муддати мобайнида унинг ўзига қулай бўлган хоҳлаган вақтда ҳафтасига бир кун ҳисобидан ва бу вақтга ҳақ тўлаган ҳолда янги иш жойини қидириш учун ишда бўлмаслик ҳуқуқини бериш.
6.5. Қисқартириш ўтказилаётганда, қуйидагилар ишда қолдириш учун афзаллик ҳуқуқига эга бўладилар:
- пенсия ёшига яқинлашган (2 йил ва ундан кам) ходимлар;
- нотўлиқ оилада ногирон болани тарбиялаётган ходимлар;
- байналминалчи жангчилар;
Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103- моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдириш афзаллик ҳуқуқига эга бўлмаган ходимларга нисбатан қўлланади.
6.6. Ишдан бўшатилган ходимларни сақлаб қолиш мақсадида ишлаб чиқариш ва алоқа хизматларини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича чоралар кўриш. Бунда барқарор иш ҳақини ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор бериш.
6.7. Акциялар хорижий инвесторга сотилганда, меъёрий ҳужжатларда меҳнатга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилган кафолат ва компенсацияларни таъминлаш шарти билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш масалалари кўзда тутилади.
6.8.Ходимнинг вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли ва бундай иш филиал, корхонада мавжуд бўлса, Иш берувчи томонидан қондирилиши керак.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг узрли сабабларига қуйидагилар киради:
- ходимнинг ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиши;
- малака ошириш;
- бемор бўлган оила аъзосига қараш (тиббиёт муассаса маълумотномасига асосан);
- аввалги ишда ходим ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларнинг юзага келиши.
Мазкур холатларда меҳнат ҳақи бажарилаётган иш бўйича тўланади.
6.9. Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходим махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган моддий қимматликларнинг сақланиши учун тўлиқ моддий шахсан жавобгар ҳисобланади.
Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимлар тоифаларининг рўйхати:
- кассирлар (бош, катта кассирлар ва кассир вазифасини бажараётган ходимлар);
- омборхона мудири ва унинг ўринбосарлари;
- телефонисткалар, телеграфисткалар.
VII. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
7.1. Филиалларда, корхоналарда иш ҳафтасининг қуйидаги давомийлиги белгиланади:
7.1.1. меҳнат шароитлари меъёрида бўлган ходимлар учун - 40 соатдан ортиқ эмас;
7.1.2. I ва II гypуҳ ногиронлари бўлган ходимлар учун - 36 соатдан ортиқ эмас;
7.2. Ишлаётган байналминалчи жангчиларни смена давомийлиги иш вақтининг жамланган хисобига кўра 8 соатдан ошадиган тартиб бўйича ишларга уларнинг розилигисиз жалб қилмаслик.
7.3. Истисно ҳолатларда иш вақтининг давомийлиги меъёрдан ортиқ қилиб белгиланиши мумкин, лекин иш вақти жамлаб ҳисоблаганда бир кеча-кундузга 12 соатдан ошмаслиги лозим. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя қилинади.
Дам олиш ва байрам кунларида, кечки ва тунги вақтда ишлашга ҳамда меъёрдан ортиқ ишларга истисно ҳолларда ва фақат касаба уюшмаси органи билан келишилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 220, 228 ва 245-моддаларида белгиланган чекланишларга риоя қилган ҳолда йўл қўйилади.
7.4. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
7.4.1. Ҳар йилги асосий йиллик узайтирилган таътил давомийлигини камида 18 иш куни қилиб белгилаш, экология жиҳатдан ноқулай Орол бўйидаги жойлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари)да ишловчи ходимлар учун эса 20 иш кунидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш;
7.4.2. Шартномага илова қилинадиган рўйхатга мувофиқ ходимларга 3 кундан 12 кунгача қўшимча таътил белгилаш.
7.4.3. меҳнат таътилларига ҳақ тўлашни, пластик карточкалар мавжуд бўлган тақдирда, банк-пластик карточкаларга ўтказишни таътил бошлангунга қадар, охирги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириш;
7.4.4. Ишлаётган байналминалчи жангчиларга меҳнат таътилини ёз мавсумида ёки улар учун қулай вaқтдa бериш.
7.4.5. Ходимларга қуйидаги ҳолларда иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар бериш (меҳнат таътилидан ташқари);
а) ходимнинг ўзи, фарзандлари никоҳдан ўтганда - 3 кун;
б) фарзанд тyғилгaнда - 2 кун;
в) ходимнинг умр йўлдоши, фарзандлари, ота-оналари ва биргаликда истиқомат қилувчи бошқа қариндошлари вафот этганда - 5 кун;
г) янги турар - жойга кўчганда - 3 кун;
7.4.6. байналминалчи жангчининг хоҳишига кўра ҳар йили камида 14 календарь кунлик ҳақи тўланмайдиган таътил бериш;
7.4.7. ишнинг кеч (соат 22.00 дан кейин) тугаши шароитида ходимларни хизмат транспорти билан ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетишни таъминлаш;
7.4.8. ходимнинг илтимосига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ тўлиқ бўлмаган иш кунини белгилаш.
7.6. Ходимнинг аризасига кўра давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланадиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин.
Ходим хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тарзда ҳар йили 14 календарь кунгача ходимларнинг қуйидаги гуруҳларига берилади:
- иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
- ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига;
Давомийлиги икки ҳафтадан ортиқ бўлган иш ҳақи тўланмайдиган таътил вақти навбатдаги йиллик ҳақ тўланадиган таътилга ҳуқуқ берадиган иш стажида ҳисобга олинмайди.
VIII. ИШ ҲАҚИ, КОМПЕНСАЦИЯ, ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР ВА ПУЛ МУКОФОТЛАРИ ТЎЛАШ
Филиал, корхона томонидан олинадиган даромад ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимояланиш кафолатларининг манбаи бўлиб хисобланади. Ходимлар меҳнатига вақтбaй, ишбaй ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг бошқа тизимлари бўйича ҳақ тўланади.
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг разрядлари бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори ошириш тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ иш ҳақининг “0” разрядини ўз вақтида ошириб борилади, қонун билан белгиланган ижтимоий имтиёзлардан ташқари қўшимча тўловлар филиаллар томонидан ишлаб чиқилган Низомлар асосида амалга оширилади.
8. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
8.1. эришилган даражани паcaйтиpмаган ҳолда «Ўзбектелеком» АКнинг барча филиалларида йил якунлари бўйича ўртача иш ҳақини Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 4,5 баробаридан кам бўлмаган миқдорга етказиш;
8.2. Қуйидагиларга қўшимча тўловлар белгилаш:
8.2.1. ишчиларга юксак касб маҳорати учун - ойлик маошининг 10% идан кам бўлмаган миқдорда;
8.2.2. мутахассисларга ишдаги юксак ютуқлари учун - ойлик маошининг 10% идан кам бўлмаган миқдорда;
8.3. Меҳнат шароити ноқулай ва зарарли ишлар учун иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра ойлик маошининг 10% идан кам бўлмаган миқдорда қўшимча тўловлар белгилаш;
8.4. Қуйидаги ишлар учун ходимларга ҳақ тўлашни амалга ошириш:
8.4.1. байрам кунлари кунлик иш ҳақининг 2,1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
8.4.2. дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда кунлик иш ҳақининг 2,1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
8.4.3. тунги сменаларда ишлаган хар бир соат учун – 1,55 баробар миқдорда;
8.4.4. кечки сменаларда ишлаган хар бир соат учун – 1,2 баробар миқдорда;
8.4.5. ТКХ ходимлари ва телеграммаларни етказиш бўйича почтальонларга маблағ мавжуд бўлган тақдирда, иқлим шароитлари учун қуйидагича қўшимча иш ҳақи тўлаш:
- ёзги мавсумнинг июнь, июль, август ойларида - маошнинг 20 фоизи миқдорида;
- қишки мавсумнинг декабрь, январь, февраль ойларида – маошнинг20 фоизи миқдорида.
8.5. «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи филиаллар, корхоналар ходимларига алоқа соҳасидаги иш стажи учун ойлик тариф ставкасига (лавозим маошига) l-иловада кўрсатилган миқдорда қўшимча ҳақ тўлаш.
8.6. Иш ҳақини тўлаш муддатларини ҳар ярим ойда камида бир марта белгилаш.
Иш берувчи (ёки унинг вакили сифатида қатнашувчи шахс)нинг aйби билан иш ҳақини тўлaш кечиктирилганда, у интизомий жавобгарликка тортилади: унга иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун лавозим маошининг 0,5 фоиз (аммо 20 фоиздан ортиқ бўлмаган) миқдорда жарима солинади.
Иш ҳақи ўз вақтида тўланмагани учун, агар банк ўз вақтида нақд пул берган бўлса, ходимга Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ҳайъати ҳамда алоқа ходимлари Касаба уюшмаси МК Раёсатининг 2002 йил 27 майдаги 13/А-13/23 «О» - сонли қўшма қарори билан тасдиқланган «Иш хақи ўз вaқтидa тўланмаганлиги учун ходимга қоnлама тўлаш ҳисоб китобини ўтказиш тартиби» га мувофиқ қоплaма амалга оширилади.
Иш берувчининг айби билан иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши мунтазам равишда (йилига икки ва ундан ортиқ) кечиктирилгани учун, унинг эгаллаб тypraн лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
8.7. Маблағ мавжуд бўлган ҳолларда, ходимларнинг режа ва шартномавий мажбуриятларни бажаришдан моддий манфаатдорлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва иш сифатини ошириш мақсадида Касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда корхоналарда йил якунлари бўйича жорий ва бир маротабалик мукофотлаш, қўшимча ҳақ тўлаш, устама ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа тизимлари жорий этилади.
Филиалларда касаба уюшма қўмиталари билан келишилган ҳолда, бизнес режада кўрсатилган иш хақи фонди доирасида, мустақил равишда Низомлар тасдиқланади.
8.8. Иш берувчи ёки мeҳнaт жамоасининг манфаатларидаги мажбуриятларни бажариш давридаги (малака ошиpиш, қайта ўқитиш, хизмат сафарида бўлиш, ўтказиладиган турли хилдаги мусобақа, танловларда қатнашиш ва ҳ.к.) ходимларнинг иш ҳақини тўлаш оxиpги икки ойлик иш ҳақи ҳисобидан ўpтaча иш ҳақи миқдорида aмалгa ошиpилади.
Ходим стационар тиббий муассасаларда ишга яроқлилигини аниқлаш учун мажбурий тиббий кўрикдан ўтaётгандa, тиббий муассасанинг маълyмотномасига кўра барча кунлар учун унинг ўpтача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
8.9. Ходимнинг айби бўлмaган мажбурий туриб қолишларда (меҳнат фронтининг йўқлиги, моддий ресурслар билан таъминланмаганлик, фавқулодда ҳолат давридаги мажбурий тўxтaб қолишлар ва ҳ.к.) тўловлар ўртaча ойлик иш ҳақи миқдорида амалга оширилади.
8.10. Ҳаракатланиш тусига эга ишлар билан банд бўлган ходимларга шаҳар жамоат транспорти (автобус, трамвай, троллейбус, метро)даги йўл кира қийматини - ойлик йўл чиnталари нархининг 100 фоиз миқдорида қоnланади.
8.11. Ходимга тегишли бўлган вeлосипедлар, мопедлар, мотоцикллардан, алоқа монтёрининг, кабелчининг монтёрлик асбоблари, мосламаларидан ва бошқа мулкидан фойдаланилганда, ҳар йили yшбу мол-мулкнинг дастлабки (тикланадиган) қийматининг 10 фоизи миқдорида харажатларни қоплaнади.
8.12. Ходимнинг хизмат сафари, йўлда юриш билан боғлиқ ишларни бажариш, бошқа жойдаги ишга кўчиб бориш билaн боғлиқ ҳолда Иш берувчининг розилиги билан амалга оширилган қўшимча харажатларини тақдим этилган ҳужжатларга биноан қопланади.
8.13. Вилоятдан тaшқарига хизмат сафарига юбoрилган ходимларнинг кеча-кундузлик (суткалик) харажатларини Ўзбекистон Ресnyбликасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
8.14. Авариялар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган ходимларга озиқ-овқати қимматлашганлиги учун ҳар бир кунига Ўзбекистон Ресnyбликасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда компенсация тўланади.
8.15. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган ходимларга ҳақиқий ишлаган кунлари учун ўpтaча иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.
8.16. Соҳага таалуқлий илмий даражалар ва илмий унвонларга эга бўлган раҳбарлар ва ходимларга ҳар ойда лавозим окладининг 20 фоизи миқдорида устама ҳақ белгиланади ва тўлаб борилади.
Молиявий имкониятлар йўл қўйганда, уларга илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун зарур шароитларни яратиш. Илмий-тадқиқот ишларини тугаллаганда, уларни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Низомида кўрсатилганидан кам бўлмаган миқдорда мукофотланади.
8.17. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўловларини филиаллар ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўловларининг чегараси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон қарорида белгиланган нормаларга нисбатан ходимларнинг ҳолатини ёмонлаштирмайдиган миқдорда белгиланади.
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ходим даволаниш тартибини (режимни) бузган ҳолда, ижтимоий суғурта комиссияси ушбу нафақа тўловини қисман ёки тўлиқ бекор қилиш хуқуқига эга (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруғи, Адлия вазирлигида 28.07.2007 й. № 1136-2-рақам билан руйҳатдан ўтказилган).
8.18. “Усто-шогирд” йўналишида фаолият юритаётган ходимга устама ҳақ тўлашни белгилаш.
IХ. МЕҲНАТ МУҲОФА3АСИ
Иш жойларида соғломва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ҳавфсизлик техникаси ҳолатини яxшилаш ҳамда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш профилактикасига йўналтирилган тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун филиаллар, корхоналарнинг бизнес-режаларида yшбу мaқcaдлap учун зарур бўлган маблағлар ажратилиши кўзда тутилади.
9. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
9.1. мeҳнaт шароитлари зарарли, ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни таъминлаш учун хар йили эҳтиёжни аниқлаш ва бизнес-режаларда қуйидагиларни назарда тутиш:
9.1.1. махсус кийим-бош, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини харид қилишга;
9.1.2. сут, шарбатлар харид қилишга;
9.1.3. xўжалик совуни ва ювиш воситаларини харид қилишга.
9.2. Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришда ёки Иш берувчи ва меҳнaт жамоаси манфаатларида бирон-бир ҳаракатларни амалга оширишда унинг саломатлигига етказилган зарарни қонун ва норматив ҳужжатларда белгилангандан кам бўлмаган миқдорда тўлаш.
9.3. Компания, филиаллар ҳисобидан ходимларни ҳар йили ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилиш.
9.4. Ходим ўз меҳнат мажбуриятларини ёки филиал, корхона манфаатларида бошқа ҳаракатларни бажараётганида жабр кўриб, касбий меҳнатга лаёқатини барқарор йўқотганида, унга жабр кўрган ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, ўлим ҳолатига олиб келганда эса, ўртача бир йиллик иш хақининг 10 баробари миқдорида бир маротабалик нафақа тўланади.
9.5. Санитария-соғломлаштириш тадбирларининг, шунингдек меҳнат муҳофазаси бўйича келишувнинг ўз вақтида бажарилишини таъминланади;
9.6. «Ўзбектелеком» АКнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тавсиялари (3-илова)га мувофиқ корхоналарда ишчи ва хизматчиларга бепул махсус кийим-бош, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларининг берилишини таъминланади.
9.7. Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни сайлаш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва уларни самарали ишлаши учун шароитлар яратилиб берилишини ҳамда уларга бажараётган ишлари учун ойлик маошининг ___фоизидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча хақ тўлашни таъминланади.
Х. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
10. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
10.1. Меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномалари, филиалларнинг Устави, Низоми ва Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ҳолда ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини бажаришлари устидан назоратни таъминлаш ва амалга ошириш;
10.2. Ходимларнинг ишдаги муваффақиятлари учун қуйидагича тақдирлаш:
-ҳукумат ва идоравий мукофотлар билан;
-алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбектелеком» АК ва алоқа ходимлари касаба уюшмаси МКнинг Фахрий ёрлиқлари билан;
-пул мукофотлари бериш;
-миннатдорчилик эълон қилиш;
-қимматбаҳо совғалар бериш;
-сиҳатгоҳ ва дам олиш уйларига бепул йўлланмаларни филиаллар маблағи ҳисобидан тақдим этиш.
10.3. Юбилей ёшига (50, 55, 60 ёш) етган ходимларни лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда рағбатлантириш;
10.4. Ходимларнинг соҳадаги иш стажлари саналарида (20, 25, 30, 35, 40 йил) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш.
10.5. Касаба уюшмаси қўмитаси ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради.
10.6. Ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига ва меҳнат интизомига риоя қилишлари шарт.
Хl. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁ3ЛАР
11.1. Филиалнинг барча ходимларига йилида бир марта навбатдаги меҳнат таътилига кетаётганда соғломлаштириш учун лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўлаш.
11.2. Ходимларга қуйидаги ҳолларда моддий ёрдам тўлаш:
11.2.1. биринчи марта расмий никоҳдан ўтаётганда, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
11.2.2. бир ой узлуксиз касал бўлганда, комиссия хуллосасига кўра Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида;
11.2.3. яқинлари (умр йўлдоши, уларнинг болалари, ота-оналари, ва биргаликда истиқомат қилувчи оила аъзолари) вафот этганда, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда; агар филиалда икки ва ундан ортиқ яқин қариндошлар (ота – она, фарзандлар) ишласа, уларнинг биттасига моддий ёрдам кўрсатиш.
11.2.4. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун, ҳар йили 1 декабргача Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
11.2.5. пенсияга чиқишда, иккита лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда (меҳнат шартномаси бекор қилинганда);
11.2.6. ходим меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабга кўра вафот этганда, унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 баробаридан кам бўлмаган миқдорда ёрдам пули тўлаш.
11.2.7. филиалларнинг молиявий имкониятига кўра, иш берувчи бошқа имтиёзларни жорий этиши мумкин.
11.3. Алоқа тармоғидаги корхоналарида, филиалларида ишлаган ва ишлашни давом эттираётган барча ходимларга, шунингдек корхона, филиаллардан пенсияга чиқиб, ишламаётган ёлғиз пенсионерларга филиалларнинг маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам сифатида қуйидагиларни тўлаш:
11.3.1. камида 15 йил ишлаганларга хонадон телефони учун абонентлик туловининг 100 фоизини;
11.3.2. 10 йилдан 15 йилгача ишлаганларга хонадон телефони учун абонентлик туловининг 50 фоизини.
11.4. Филиал, корхонадан пенсияга чиқиб, ишламаётган ёлғиз ва муҳтож бўлган пенсионерларга ҳар йили Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам пули тўлаш. Ушбу тўловларни филиалларда тузилган ишчи комиссия хуллосасига асосан амалга ошириш.
11.5. Пенсионерларнинг турар жойи ўзгарганда, уларни филиаллардан бирига бириктириб қўйиш ва шу филиалда пенсионерлар учун жамоа шартномасида белгиланган имтиёзларни олиш масаласи бўйича қарорни қуйидагилар қабул қилади:
- бир вилоят худудида - мазкур вилоят филиали Ишберувчиси;
- бошқа вилоятда - Ўзбекистон Республикаси худудида «Ўзбектелеком» АК ва алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши.
11.6. Ходимлар учун корхона, филиаллар маблағлари ҳисобидан болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмаларининг қийматини, 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ходимлар учун эса - дам олиш уйларига, сиҳатгоҳларга, профилакторийларга йўлланмаларнинг қийматини тўлаш.
11.7. Қарамоғида 16 ёшгача бўлган 4 ва ундан ортиқ боласи бор ходимларга (филиалда ишлайдиган ота-онанинг биттасига) 1 сентябрь - Билимлар кунига атаб Ўзбекистон Республикасида белrиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш.
11.8. Табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳолатлар (зилзила, сув тошқини, ёнғин ва шу кабилар)дан зарар кўрган ходимларга филиал комиссиясининг хулосасига мувофиқ бир марталик модий ёрдам кўрсатиш.
11.9. Мазкур филиал, корхонада бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган алоқачиларнинг 18 ёшгача бўлган болаларига, умумий йиллик ҳисобда, Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш.
11.10. Ишламаётган пенсионер вафот этганда унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш:
11.11. Ҳар йили камида икки марта қуйидаги шахсларга соғломлаштириш учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш:
- I ва II гуруҳ ногиронларига;
- иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига;
- байналминалчи жангчиларга;
- Чернобил АЭСи оқибатларини бартараф этишда қатнашганларга;
- кам таъминланган ва кўп болали оилаларга.
Бунда, оиланинг жами даромади ҳар бир оила аъзосига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 1,5 баробаридан кам бўлса, бу оила кам таъминланган оила ҳисобланади;
- 16 ёшдан ошмаган тўртта ва ундан ортиқ боласи бўлган оилалар кўп болали оила ҳисобланади;
11.12. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, пенсияга чиқиш арафасидаги ходимларнинг (аёллар 53, эркаклар 58 ёшга тўлган ойдан бошлаб, аёллар 55, эркаклар 60 ёшга тўлган ойга қадар) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақамларига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланганидан 2 баробар миқдорида маблағ ўтказиб бориш.
Бир фоизи амалдаги қонунчиликга асосан жисмоний шахсларга ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини камайтириш ҳисобига, иккинчи фоизини эса филиаллар (ёки бир фоизидан кўпроқ) ўз маблағи ҳисобидан.
11.13. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича ишни яхшилаш, озиқ – овқат маҳсулотлари учун нарҳ-наволар ўсишини олдини олиш мақсадида хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган ёрдамчи хўжаликларни яратиш ёки ўз ходимларини гўшт, сут, сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича фермерлар билан шартномалар тузиш.
11.14. Ҳукумат томонидан уюштириладиган умумхалқ ҳайрия хашарларида, айниқса Наврўз, Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган ҳашарларда соҳа ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағни аниқ мақсадли фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда ажратиш.
ХII. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ- СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
12. Иш берувчи ходимларнинг маънавий эҳтиёжларни қондириш, ходимларни соғломлаштириш, жамоаларда жисмоний тарбия-спорт ишларини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш соҳасида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
12.1. «Маънавият ва маърифат» хонасини жиҳозлаш ва уни зарур стендлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, мустақиллик йилларида нашр этилган замонавий адабиётлар, шунингдек, плакатлар ва техника воситалари билан таъминлаш;
12.2. Ходимларнинг маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шарт-шароитларни яратиш соҳасидаги ишларни яхшилаш, республиканинг тарихий ёдгорликлари бўйлаб экскурсиялар ўтказиш;
12.3. ҳap йили Касаба уюшмаси билан биргаликда, филиаллар, корхоналар маблағлари ҳисобидан совғалар билан таъминланган ҳолда, ходимларнинг l4 ёшдан ошмаган болалари учун янги йил томошаларига боришни ташкил қилиш;
12.4. Жамоалар ўртасида спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, ходимларнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика мусобақаларида иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, маданият ва спортни ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар миқдорини сақлаб қолиш ва кўпайтиришни;
12.5. компания тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини мавсумга ўз вақтида тайёрлаш, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни;
12.6. Соғломлаштириш оромгоҳларини эстетик жиҳатдан безатиш, моддий-техника базасини мустахкамлаш, «Маънавият ва маърифат» хоналари (бурчаклари)ни, кутубхоналарни ташкил қилиш ва уларни зарур стендлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва янги бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
12.7. меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикасини жорий қилиш;
12.8. Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ҳамда оммавийлигини ошириш мақсадида филиал ҳудудида спорт жихозларини моддий техника базасини мунтазам мустаҳкамлаб боришни таъминлаш.
12.9. ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар йили маданий дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкиллаштириш;
12.10. Вилоят бирлашган касаба уюшма қўмиталарида фаолият юритувчи спорт йўриқчиси лавозимидаги ходимнинг ойлик маоши тенг миқдорда “Ўзбектелеком” АК ҳамда “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ филиаллари ҳисобидан қоплаш.
XIII. АЁЛЛАР МЕҲНАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ, ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ВА КАФОЛАТЛАР.
13. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида Аёллар учун кўзда тутилган барча кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
13.1. уч ёшга тўлмаган фарзанди бўлган аёлларга иш куни 1 соатга қисқартирилади
13.2. аёлларнинг ҳохишига кўра ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилни тизим корхоналари маблағлари ҳисобидан ҳомиладорликнинг 6 ойидан ошмасдан бошлаб бериш;
13.3. аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлови кафолатланади;
13.4. ҳомиладор аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари учун уларнинг ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш, агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса;
13.5. Икки ёшдан уч ёшгача бўлган болалар тарбияси учун таътилдаги аёлларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа пули тўлаш.
13.6. 12 ёшга тўлмаган болалари бўлган аёлларга қисқартириш вақтида ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади;
13.7. Аёлларга 2 ёш ва 3 ёшгача фарзандини парваришлаш учун таътил Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ тақдим этилади. Фарзандини парваришлаш учун бериладиган таътил вақти навбатдаги ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажида ҳисобга олинмайди;
13.8. 12 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган аёлларнинг хоҳишига кўра 14 календарь кунигача иш ҳақи сақланмайдиган таътил муқаррар тартибда ҳар йили тақдим этилади, таътил вақти навбатдаги ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди;
13.9. Икки ёшгача фарзандни овқатлантириш учун танффус давомийлигини ҳар уч соатда камида 30 минутдан белгилаш. Икки ёшгача икки ва ундан ортиқ фарзандлари бор аёллар учун танаффус давомийлиги камида 1 соат қилиб белгиланади.
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига қўшилади ҳамда уларга ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.
Ушбу танаффусларнинг аниқ давомийлиги ҳамда уларни тақдим этиш тартиби жамоа шартномаларида белгилансин;
13.10. Касаба уюшма қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишни ўз зиммасига олади, аёллар меҳнати ва соғлиги муҳофазаси бўйича Иш берувчига яқиндан ёрдам беради.
XIV ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР
14. 30 ёшгача бўлган ходимлар ёшлар деб ҳисобланандилар. Олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор ишга кирган ходимлар, қўув муассасасини битиргандан сўнг уч йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар.
Компаниянинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:
14.1. Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг 138,182 – Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шакилларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;
14.2. ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқалар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
14.3. Иш берувчи соҳа тизимига кирувчи олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашади.
14.4. Филиалларда, корхоналарда иш ҳафтасининг қуйидаги давомийлиги белгиланади:
14.4.1. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун - 36 соатдан ортиқ эмас;
14.4.2. 16 ёшдан кичик бўлган ўсмирлар учун - 24 соатдан ортиқ эмас.
14.5. Ёши 18 га тўлмаган шахслар меҳнатга бўлган ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан ҳуқуқлари тенглаштирилади, меҳнат муҳофазаси, иш вақти, таътил ва бошқа меҳнат шароитларида эса қонунчиликда ва мазкур Шартномада белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.
14.6. Соҳа бўйича ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда тизим корхоналари, Компания томонидан юборилган таълим олаётган ходимларга:
14.6.1. навбатдаги ўқув сессиясига кетишда бир ойлик иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
14.6.2. улар учун қулай бўлган пайтда меҳнат таътилини бериш.
14.7. Соҳа ўқув муассасаларини битиргандан сўнг мутахассислиги бўйича ишга юборилган ёш мутахассисларга филиалларда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 (икки) баробаридан кам бўлмаган миқдорида бир маротабалик мадад пули тўлаш.
14.8. Маблағ бўлган тақдирда, Компания аппарати ва филиалларда камида икки йил ишлаган ёш оилаларга Республикада ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланадиган товарларни харид қилиш ва уй жойларини таъмирлашга фоизсиз ссудалар бериш. Бунда ссуда миқдори 1000.0 минг сўмдан кўп бўлмаслиги, қайтариш муддати бир йилдан ошмаслиги ва ходимнинг ҳар ойлик иш хақидан қопланиши лозим.
XV. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
15. Меҳнат низолари ва келишмовчиликлар Меҳнат низолари бўйича комиссия томонидан хал этилади. Филиалларда ушбу Шартнома амал қилиш муддати давомида, ҳар икки томондан 3 кишидан иборат Меҳнат низолари бўйича комиссиялар тузилади.
ХVI. КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ ВА КАСАБА УЮШМА ФАОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
16.1. Касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан озод этилган ходимлари (раис, бухгалтер ва бошқа ходимлар) доимий ишловчи ходимлар билан тенг ҳолда меҳнат жамоасининг аъзолари ҳисобланади.
16.2. Касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан озод қилинган ходимлари (шу жумладан, вилоят бирлашган Касаба уюшмаси қўмиталари ходимлари) филиалда амал қилаётган барча ижтимоий имтиёзлардан фойдаланади. Вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан озод қилинган ходимларини иш якунларига кўра мукофотлаш ва тақдирлаш «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ филиалларининг, Жиззах, Caмapқaнд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари БКУҚ ларининг ишдан озод этилган ходимлари учун эса «Ўзбектелеком» АК, «Ўзбектелеком Интернэйшнл» ҚК ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ филиалларининг ҳисобланган маблағларига мутаносиб равишда тақдим этилган ҳисоб - китобларига кўра, Ўзбекистон алоқа ходимлари Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг мукофотлаш тўғpисидаги Низомига мувофиқ амалга оширилади.
16.3. Касаба уюшмаси органларининг ишдан озод қилинган ходимлари учун тармоқдаги ва мазкур корхонадаги умумий узлуксиз иш стажи сақланади.
16.4. Иш берувчи (мансабдор шахслар) Касаба уюшмаси ҳуқуқларига риоя қилади, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг фаолиятига ҳap томонлама ёрдам кўрсатади.
16.5. Касаба уюшмаси қўмиталари органлари таркибига сайланган, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ва меҳнат низолари бўйича комиссия аъзолари бўлган ва ишлаб чиқаришдан озод қилинмаган ходимларни Иш берувчининг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш, уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
16.6. Касаба уюшмалари ёки цех комитетларининг раиси этиб сайланган ва ишлаб чиқаришдан озод этилмаган ходимларга филиаллар ҳисобидан ҳар ойда қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:
-50 тагача аъзоси бўлган касаба уюшмасида – лавозим окладининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;
-50 дан 100 тагача аъзоси бўлган касаба уюшмасида – лавозим окладининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;
-100 ва ундан ортиқ аъзоси бўлган касаба уюшмасида – лавозим окладининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда.
16.7. Ишлаб чиқаришдан озод қилинмаган касаба уюшма ва цех қўмитаси раисларига ҳар куни икки соатдан ёки ҳафтасига бир кун касаба уюшма вазифаларини бажариш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда эркин вақт берилади.
ХVII. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ
Томонлар зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
17.1. Ушбу Шартноманинг бажарилишини назорат қилиш бўйича биргаликда комиссияни тузиш.
17.2. Шартноманинг бажарилишини камида икки марта - ярим йиллик ва йиллик якунлар бўйича текшириш ва натижаларини филиаллар ва корхоналар меҳнат жамоаларининг йиғилишлари, конференцияларида, унинг умумий бажарилишини «Ўзбектелеком» АК директорлар Кенгаши ҳaмдa алоқа ходимлари касаба уюшмаси МК Раёсатининг қўшма мажлисларида кўриб чиқиш.
ХVIII. ШАРТНОМАНИ БУЗГАНЛИК ВА БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
18. Шартнома бўйича мажбуриятларни бузганликда ёки бажармаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ХIX. ЯКУНИЙ ҚОИДА
19. Ушбу Шартнома ўзбек ва рус тилларида тузилган. Шартнома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда, ўзбек тилидаги матн асос учун қабул қилинади.