Жорий йилнинг 4 сентябр куни Пахтакор марказий стадионида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш, велоспортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалардаги ҳаваскор велоспортчилар ўртасида "КАСАБА ТУР" веломарафони ўтказилди.
Ушбу веломарафонда барча соҳалар каби алоқа соҳасидан "АЛСКОМ", "Ўзбектелеком" АК "Бош коммутация маркази" филиали, ТАТУ қошидаги Мирзо Улуғбек номидаги академик лицей ходимлари ҳам иштирок этдилар. 25-35 ёшдаги эркак ўртасида 10 км. масофага биринчи бўлиб етиб келган Мирзо Улуғбек номидаги академик лицей жисмоний тарбия ўқитувчиси Мавлон Тўраев мусобақанинг бош соврини билан тақдирланди. Шунингдек, 35-45 ёшдаги аёл иштирокчилар ўртасида 5 км. масофага учинчи ўринда етиб келган "Ўзбектелеком" АК "Бош коммутация маркази" филиали ходими Лариса Иштаева мусобақа совриндорлари қаторидан жой олди.