09.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг навбатдаги VI – Мажлис қарорлари

 

Қ А Р О Р  

 

 

2013 йил «5» март                                Тошкент шаҳри                                                     VI -2

 

 

Ўзбекистон алоқа ходимларикасаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатини

сайлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсати таркибига таклиф этилган номзодларни кўриб чиқиб,  Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг               VI Мажлиси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатига таклиф этилган номзодлар  иловага мувофиқ сайлансин.

 

 

 

 

Раислик қилувчи:                                                                         Х.Соатов

 

 

 

 

 

Қ А Р О Р

 

 

2013 йил «5» март                                    Тошкент шаҳри                                                         VI- 3

 

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг

доимий фаолият юритувчи комиссияларинишакллантириш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг VI – Мажлиси   қарор қилади:

 

1.Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг қуйидаги доимий фаолият юритувчи комиссиялари тузилсин:

 

- кадрлар билан ишлаш ва ташкилий масалалар бўйича;

- ижтимоий-иқтисодий ҳимоя масалалари бўйича;

- меҳнат муҳофазаси ва ҳуқуқий масалалари бўйича;

- маданият-маърифат, жисмоний тарбия ва спорт, хотин-қизлар ва ёшлар муаммолари масалалари бўйича;

- молиявий интизом ва соғломлаштириш масалалари бўйича;

 

2. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши доимий фаолият юритувчи комиссиялари таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг доимий фаолият юритувчи комиссиялари  раисларига:

 

- жорий йилнинг 15 апрел кунигача доимий фаолият юритувчи комиссияларнинг  2013 йил учун  Иш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Марказий кенгаш раёсатига тақдим этиш;

- бошланғич касаба уюшма қўмиталари комиссияларига амалийва услубий жиҳатдан ёрдам бериб бориш;

-амалга оширилган ишлар юзасидан Марказий кенгаш раёсатига ахборот бериб бориш топширилсин.

 

4. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг  2011 йил 30-мартидаги II-2 Мажлис қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

5.  Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаш раис ўринбосари Э.Юсупов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

Раислик қилувчи:                                                                         Х.Соатов

 

 

 

 

 

Қ А Р О Р

 

 

2013 йил «5» март                                 Тошкент шаҳри                                                       VI - 4

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари ФедерациясиКенгаши  таркибига

вакил сайлаш  тўғрисида

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2009 йил 25-ноябридаги V-II–сонли қарорига кўра, ҳар бир аъзо ташкилотдан вакиллик меъёрини эътиборга олиб,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркибига таклиф этилган номзодни кўриб чиқиб, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашинингVI- Мажлиси  қарор қилади:

 

1.Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркибига вакил этиб “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Фарғона  филиали касаба уюшмаси қўмита раиси Мамажонов Ботир Эшимович  сайлансин.

 

 

 

 

Раислик қилувчи:                                                                         Х.Соатов

 

 

 

 

 

Қ А Р О Р

 

 

2013 йил «5» март                              Тошкент шаҳри                                                    VI - 5

 

 

Ўзбекистон  алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатнинг

2012 йил 6 ноябрдаги  10-4 сонли “Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси

тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Мажлисининг 2012 йил 31 октябрдаги 6-2 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2012 йил 6 ноябрдаги 10-4 сонли “Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги  қарорларга мувофиқ тизимда соҳа бўйича Республика бирлашган қўмиталари жорий этиш белгиланган.

 

Марказий кенгаш ва соҳа бўйича Республика бирлашган қўмиталарида тузилма ва штатлар жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Мажлисининг 2013 йил 8 февралдаги 8-3 сонли қарорини иноботга олиб,  Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашиVI- Мажлиси  қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2013 йил 13 февралдаги 11-60/1 “о” сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Мажлисининг 2013 йил 8 февралдаги 8-3 сонли қарорини ижросини таъминлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқлансин ва ижро учун қабул қилинсин.

 

 

 

 

Раислик қилувчи:                                                                         Х.Соатов

 

 

 

 

 

Қ А Р О Р

 

 

2013 йил «5» март                                 Тошкент шаҳри                                                      VI - 6

 

 

Ўзбекистон  алоқа ходимлари касаба уюшмасиМарказий кенгаши

раёсатига ваколат бериш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ташкилий тузилмасидаги амалга оширилётган ўзгаришларни инобатга олиб, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашиVI- Мажлиси  қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатига ташкилий тузилмадаги ҳамда амалдаги Уставга  ўзгартиришлар киритиш юзасидан навбатдан ташқари Қурултойни чақириш ваколати берилсин.

 

 

 

 

Раислик қилувчи:                                                                         Х.Соатов

 

                                      

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi