Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 3 апрелда тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 21-26 “о” сонли Раёсат қарори барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилди.
Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисидаги Низом” асосида амалга оширилди. Хабарингиз бор, бу йилги танлов шартларига ўзгартириш киритиб, икки йўналишда яъни касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан юқори бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ташкил этилди.
Бу йилги кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 94 тадан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фолиятига ишчи гуруҳлар томонидан баҳолаш мезони асосида тўлдирилган баҳолаш варақалари Республика комиссиясига тақдим этилди.
Баҳолаш жараёнида ушбу қўмита фаолиятини устав талаблари асосида йўлга қўйлганлиги, раис ёш ходимлиги, янги сайланганлиги, филиал маъмурияти билан ижтимоий шериклик асосида ижобий натижаларга эришиб келаётгани каби жихатлар инобатга олинди.
Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган, бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши, ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.
Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танлови ғолиблари:
Маъсулият чекланган жамияти «CHIRKOM» қўшма корхонаси (306 балл), “Ўзбекистон почтаси” АЖ Андижон филиали (348 балл), “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиали (355 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилотлари;
Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан кам бўлган бошланғич ташкилот ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари:
“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонаси (192 балл), Сурхондарё вилоят “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси (199 балл), Давлат қўмитаси хузуридаги Ахборот хафсизлигини таъминлаш маркази (259 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилотларига насиб этди.
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 22 майдаги 23-5/21-6 “о ” сонли қўшма буйруқ-қарори қабул қилиниб, соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш Дастурчи” танловлари ташкил этилди.
Танловнинг хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича Ҳакамлар Ҳайъати фаол иш олиб борди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ёш мутахассислар фаолиятларига баҳо беришда асосий эътибор иштирокчининг янги ишланма, лойиҳаларига, уларни ҳаётган тадбиқ қилинганлигига, самарадорлиги ва илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиясига қаратилди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган 52 нафар номзодлар ҳужжатлари ҳудудий Ҳакамлар Ҳайъатлари томонидан баҳоланиб, 11 нафар ғолиблар танловнинг Республика босқичигача йўланмани қўлга киритди.
2015 йилнинг “Энг фаол ёш Дастурчи” танловида ғолиблик “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК қарашли “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шуъба корхонаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматик цехи Тармоқланган бошқарув тизими навбатчи системотехник мастери - Турдиев Зафарбек Раимовичга (114 балл), Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси - Хўжаев Отабек Қадамбоевичга (122 балл) ва “Ўзбектелеком” АК “Билинг Телеком” филиали Дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи - Атаджанов Жасурбек Абдушарибовичга (145 балл) насиб этди.
Барча номинантларни тақдирлаш тадбири жорий йилнинг 7 август куни “Туркистон” меҳмонхоналар мажмуасида бўлиб ўтади.
Ғолибларни мукофот билан табриклаймиз!.