Жорий йилнинг 3 август куни МЧЖ шаклидаги “Broadband Solutions” Ўзбек-Хитой қўшма корхонасида меҳнат жамоасининг таъсис йиғилиши ўтказилиб, корхонада касаба уюшмасини тузиш таклифи маъқуланди ҳамда жорий йилнинг 3 сентябрида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг № 01-07 “о” сон Раёсат қарори билан хизмат доирасига олинди.
Бугунги кунда “Broadband Solutions” МЧЖ қўшма корхонаси иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилоти ўртасида тармоқ жамоа шартномаси макети асосида мазкур корхона жамоа шартномаси лойихаси тайёрланмоқда.