22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИ ҚОИДАЛАРИ

1. Умумий қоидалар

1.1. Ички меҳнат тартиби қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) қонун ҳужжатларида ва бошқа меъёрий хужжатларда, шу жумладан локал тусдаги хужжатларда кўзда тутилган меҳнат шартномаси тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, меҳнат интизоми таъминланишини, иш вақтидан ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат муносабатлари субъектлари ўртасидаги   келишмовчиликларни ва ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида пайдо бўладиган бошқа масалалар ҳал этилишини тартибга солувчи қоидаларни қўллашни белгиловчи асосий локал меъерий хужжати ҳисобланади.

1.2.УшбуҚоидалар иш берувчига ва корхонанинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишловчи барча ходимларига қўлланилади.

1.3. Қоидалар корхонада касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб амалга киритилади. Қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар белгиланган тартибда амалга оширилади.

1.4. Мазкур Қоидаларга риоя этиш ходимлар ва иш берувчи учун мажбурий ҳисобланади, уларни бажармаслик қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

1.5. Иш берувчининг мажбурияти қуйидагилардан иборат:

1.5.1. ходимлар меҳнатини ташкил этиш;

1.5.2. қонун хужжатларида, бошқа меъёрий хужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиш;

1.5.3. меҳнат интизомини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шартларини таъминлаш;

1.5.4. ўзининг молиявий аҳволидан қатъий назар Жамоа шартномасида белгиланган муддатда ва шартларга биноан ходимга иш ҳақ тўлаш;

           1.5.5. қонун хужжатларига, жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш;

1.5.6. ходимларнинг мурожаатларини холис, ҳар томонлама ва ўз вақтида кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқлар тикланишини таъминлаш;

1.5.7. меҳнат вазифаларини бажариш муносабати билан ёки меҳнат қилишдан ғайриқонуний равишда маҳрум қилиш натижасида ходимга етказилган зарарни тўлаш;

1.5.8. ходимлар вакиллик органларининг хуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш, кўриб чиқиш учункасаба уюшма қўмитаси томонидан таклиф этиладиган меҳнат ва ижтимоий- иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб бориш;

1.5.9. жамоа шартномасини тузиш, унинг бажарилишини таъминлаш ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида ҳисоб бериш.

1.6. Ходимнинг мажбурияти қуйидагилардан иборат:

1.6.1. ўз функционал (лавозим) вазифаларини виждонан бажариш;

1.6.2. меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонуний топшириқларини ўз вақтида ва аниқ ижро этиш;

1.6.3. технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, хавфсизлнк техникасига ва ишлаб чиқариш санитариясига риоя қилиш;

1.6.4. ташкилот мулкига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш;

1.6.5. меҳнат жамоаси аъзоларива иш юзасидан алоқада бўладиган бошқа шахсларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш.

2. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ   ВА

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

2.1. Ишга қабул қилиш иш берувчига бевосита мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.

2.2. Ишга кираётган шахс қуйидаги хужжатларни тақдим этиши шарт:

2.1. паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани.

Паспортда корхона жойлашган шаҳарда (аҳоли пунктида) рўйхатдан ўтганлик (прописка)ҳақида белги бўлиши керак. Хорижий фуқаролар паспортдан ташқари Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатномани тақдим этишлари шарт.

2.2.2. меҳнат дафтарчасини, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

2.2.3. ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишлича ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

2.2.4. қонун хужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус   тайёргарликка эга шахслар бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш хуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли хужжатни;

2.3. Қуйидаги ҳолларда ишга қабул қилишга йўл қуйилмайди:

2.3.1. паспортсиз (ёки унинг ўрнини босувчи хужжатсиз) ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, шунингдек пропискасиз яшовчи шахсларни;

2.3.2. тегишлича ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилap учун ҳарбий билетсиз ёки ҳарбий ҳисобда турганлик хақидаги гувоҳномасиз;

2.3.3. қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

2.4. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича музокаралар давомида қуйидагилар белгиланади:

- иш жойи (ўрни);

- ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозими;

- ишнинг бошланиш куни;

- меҳнат ҳақи миқдори ва бошқа шартлари;

- меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;

- ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда кунлик иш вақти муддати.

Ишга қабул қилишда (меҳнат шартномаси тузишда)дастлабки синов ёки меҳнатнипг бошқа шартлари (иш режими, меҳнат шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда товон пули тўлаш, тўлиқсиз иш вақтидаги иш, бир неча касб (лавозим)да ишлаш, хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтириш, бажариладиган иш ҳажмини ошириш, таътил муддатини ошириш ва бошқалар) ҳам қайд этилиши мумкин.

Меҳнат шартномасида назарда тутилган иш шароитлари даражаси қонун хужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномаси, корхонада қабул қилинган бошқа локал хужжатлар (меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом, мукофотлаш тўғрисидаги Низом ва бошқалар) билан белгиланган даражадан   пасайтирилиши мумкин эмас.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

2.5. Ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим билан (ўриндошлар ёки сайланиш йўли билан тайинланганлар бундан мустасно) меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади. Меҳнат шартномасига ходим ва Иш берувчи имзо чекади. Иш берувчининг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади.

Меҳнатшартномаси нусхалари сақлаш учун тарафларнипг ҳар биригаберилади.

Ходимнинг талабига кўра, меҳнат шартномаси шартноманинг давлат тилида тузилган нусхаси билан бир xил юридик кучга эга бўлган, ходим тушунадиган тилда тузилиши керак.

2.6. Меҳнат шартномасининг мазмунига тўлиқ мувофиқ ҳолда чиқарилган ва Иш берувчи имзолаган ишга қабул қилиш ҳақидаги фармойиш ходимга имзо чектириб маълум қилинади.

Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши керак. Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзолангандан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга тушмоғи лозим.

Ишга қабул қилиш тегишлича расмийлаштирилмасдан Иш берувчи томонидан ёки унинг рухсати билан ишга қўйи­лган шахслар ишнинг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилинган ҳисобланади.

2.7. Ишга қабул қилишда меҳнат шартномасида дастлабки синов шарти қайд этилиши мумкин. Бундай шартлашув бўлма­ган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Синов тўғрисидаги шарт ишга қабул қилиш тўғрисидаги фармойишда акс эттирилади. Дастлабки синов шарти билан ишга қабул қилинган ходимнинг меҳнат дафтарчасида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув дастлабки синов шартисиз кўрсатилади. Дастлабки синов:

- ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

- ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келишини аниқлаш мақсадида белгиланади.

Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Дастлабки синовнинг аниқ муддати (уч ой доирасида) меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Тарафлар белгилаган синов муддати тамом бўлгунга қадар иш берувчи (синов натижалари қониқарсиз бўлганда), шунингдек ходим (меҳнат муносабатларини давом эттиришни ҳоҳламаганда) иккинчи тарафни бу ҳақда уч кун олдин ёзма рави­шда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.

Иш берувчи синов натижаси қониқарсиз эканлиги ҳақида ишончли далилларга эга бўлиши керак. Ходим иш берувчига ишни давом эттирмаслик сабабини тушунтиришга мажбур эмас.

Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан таътил олиш хуқуқини берувчи стажга киритилади.

Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.

             Ходимни бошқа ишга ўтказишда синов белгиланмайди.

2.8.Ходимнинг меҳнат дафтарчасига eтти кунлик муддатдан кечикмай тегишли ёзувни қайд этилиши, 2-Т шаклдаги шахсий варақа (карточка)га имзо чектириб, ходимни ушбу ёзув билан таништириш шарт. Меҳнат дафтарчадаги ва 2-Т шаклдаги ёзувлар ўзаро мувофиқ бўлиши керак.

Ходимнинг илтимоси билан меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш даврлари ҳақидаги ёзув киритилади. Корхона ичида ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги фармойиш ёки бошқа корхонада ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги ана шу корхонанинг муҳри билан тасдиқланган маълумотнома бундай ёзувни қайд қилиш учун асос ҳисобланади.

2.9. Иш берувчи ва унинг манфаатларини ифодаловчи бо­шқа мансабдор шахслар ходимдан унинг меҳнат вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни, ғайриқонуний бўлган ёки ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдирадиган, ходимнинг қадр-қимматини камситадиган хатти-харакатларни содир этишни талаб этишга хақли эмаслар.

2.10. Умумий қоидага кўра қонун хужжатлари, корхонанинг локал хужжатлари ва меҳнат шартномаси тарафларининг келишувлари билан белгиланган меҳнат шартлари улар белгилаган тартибда ўзгартирилиши мумкин.

2.11. Иш берувчининг ёки ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартлариниқуйидаги ҳолларда ва тартибда ўзгартирилишига йўл қўйилади:

2.11.1. Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳолларда ҳақлидир.

Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Ушбу ҳолда қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда меҳ­нат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилади:

- агар ходим меҳнатнинг янги шартларига кўра ишлашга рози бўлмаса;

- агар меҳнатнинг илгариги шартларини корхонада сақлаб қолиш имкони бўлмаса.

2.12. Ходимлар қонун хужжатларида назарда тутилган ҳолларда,ҳомиладор аёллар тиббий хулосага мувофиқ, ногиронлар эса ТМЭК тавсиясига мувофиқ ишлаб бериш нормалари пасайтирилиши, (ҳомиладор аёллар ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган боласибор бўлган /16 ёшга тўлмаган ногирон болалик/) аёллар тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланишини, меҳнат шартлари ўзгартирилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш хақидаги аризаси берилган кундан эъгиборан уч кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим. Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси рад этилган тақдирда, иш берувчи унга рад этишнинг сабабини ёзма равишда маълум қилиши керак.

2.13. Ходим меҳнат шартлари иш берувчи томонидан ўзгартирилиши, шунингдек ходимнинг талаби билан иш берувчи меҳнат шартларини ўзгартиришни рад этганлиги устидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.

2.14. Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ищда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланади.

2.15. Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг фармойиши билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида фармойиш чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади. Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги фармойиш меҳнат шарт­номасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

2.16. Тарафларнинг келишувига кўраишга қабул қилишда, ҳам кейинчалик ходим ўзининг асосий ишини бажаришдан ташқари бир неча касб (лавозим)да ишлаш, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги тартибида (кейинги ўринларда бир неча касбда иш­лаш) қўшимча вазифаларни бажариши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган ишлар ходим томонидан асосий иш вақти учун ажратилган вақтда бажарилади. Уларни бажариш ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори тарафларнинг келишуви билан белгиланади. Бир неча касбда ишларни бажариш давомийлиги ҳам муайян муддатга, ҳам чекланмаган тарзда белгиланиши мумкин. Келишилган муддат тамом бўлгандан кейин, ушбу ходимнинг бир неча касбда ишлаши шарти бекор қилинади. Бир неча касбда ишлаш ва унинг бекор қилиниши корхона раҳбарининг тегишли фармойиши билан расмийлаштирилади.

2.17. Ходимнинг аризаси берилган куннинг эртасидан кечикмай корхона раҳбарига (меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи берилган бошқа мансабдор шахсга) топширилади. Ходимнинг аризаси узрли сабаблар билан ишни давом эттириш мумкин эмаслиги билан шартланган бўлса, ариза ўша куни раҳбарга берилади.

Узрли сабабларга қуйидагилар киради:

- ўқув юртига қабул қилинганлик;    

- пенсияга чиққанлик;

- сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлик;

- ТМЭКтомонидан берилган тиббий хулосага мувофиқ ходимнинг ёки унинг парвариш қилишига муҳтож бўлган энг яқин қариндошларининг соғлиғи ҳолати;

- муайян ишни давом эттириш мумкин эмаслигини белгилаб берувчи бошқа сабаблар.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда иш берувчи ходимнинг меҳ­нат шартномасини аризада кўрсатилган муддатда бекор қилиш ҳақидаги илтимосини қондириши шарт. Бу масалада тарафлар ўртасида келиб чиқадиган ихтилофлар меҳнат   низоларини кўриб чиқувчи органлар томонидан ҳал этилади.

2.18. Огоҳлантиришнинг қонунда белгиланган муддати хо­дим билан   корхона раҳбари (меҳ­нат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи берилган бошқа мансабдор шахс) ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин, бу ходимнинг аризасида кўрсатилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг аниқ санаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи берилган шахснинг тегишли қайд белгиси кўринишида акс эттирилиши керак.

Ушбу бандда кўрсатилган шахслардан ташқари бошқа ман­сабдор шахслар, шу жумладан мазкур ходим меҳнат қиладиган таркибий   бўлинмалар раҳбарлари огоҳлантириш муддатини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли эмаслар.

2.19. Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани   истаган вақтида, шу жумладан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлиш вақтида беришга хақлидир. Барча кўрсатиб ўтилган даврлар меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг белгиланган муддатига қўшиб ҳисобланади.

2.20. Огоҳлантириш муддати давомида меҳнат шартномаси шартларини тарафлар одатдаги тартибда бажаришни давом эттирадилар.

2.21. Қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёки тарафлар келишган огоҳлантириш муддати давомида ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.

2.22. Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди.

2.23. Огоҳлантириш муддати тамом бўлгач, ходим ишни тўхтатишга ҳақли бўлади, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчаси бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

2.24. Муайян муддатга тузилган шартома муддати тамом бўлгандан кейин, агар меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, томонлар уни етти календарь кун давомида тўхтатишга ҳақлидир.

           Етти кунлик муддат шартнома муддати тамом бўлган куннинг эртасидан бошланади.

           Агар етти кунлик муддатнинг та­мом бўлиши ишламайдиган кунга тўғри келса, унинг тамом бўлиши кейинги иш кунига кўчирилади.

Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси ушбу бандда кўрсатилган муддат давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

Ҳомиладор аёллap ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномаси унинг муддати тамом бўлиши сабабли уларни албатга ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш хақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.

2.25. Ходимнинг ташаббуси билан муддатли меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги тартибда амалга оширилади.

2.26. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

- технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажми қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-банди);

- ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 2-банди);

- ходимнинг айбли харакатлари (МК нинг 100-моддаси2- қисми 3 ва 4-бандлари).

Кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўри­ндошлик иши чекланиши сабабли ҳам ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўйилади (МКнинг 100-моддаси 2- кисми 5-банди).

2.27.Ушбу Қоидаларнинг 2.28-бандида кўрсатилган асослар бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинишига, корхона тугатилган ҳоллардан ташқари, Жамоа шартномасига биноан касаба уюшма қўмитасининг олдиндан розилигисиз йўл қўйилмайди.

Иш берувчи касаба уюшма қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бе­кор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, бундан ташқари айбли хатти-харакатлар содир этилганда эса интизомий жазо бериш учун белгиланган муддатдан кечикмай меҳнат шартно­масини бекор қилишга ҳақлидир.

2.28. Қуйидаги ҳолларда иш берувчининг ташаббуси билан:

- ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги даврида ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида (корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно);

- хомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўйилмайди (ташкилот тугатилганда меҳнат      шарт­номасини бекор қилишга уларни ишга жойлаштир­иш шарти билан йўл қўйилади).

2.29. Иш берувчи ўз ташаббуси билан:

- ўн саккиз ёшга тўлмаган;

- вакиллик органига сайланган ва ишлаб чикариш ишидан озод қилинмаганлар билан;

- сайлаб қўйилган ваколатлари тамом бўлгандан кейин икки йил давомида вакиллик органлари таркибига сайланганлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда умумий тартибга риоя қилишдан ташқари маҳаллий меҳнат органининг розилигини ҳам олиш керак.

2.30. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:

- меҳнат шартномаси технологиялари, ишлаб чикариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёҳуд корхонанинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинганда (МКнинг 100-моддаси 2-қисмининг 1-банди) камида икки ой олдин;

- меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда       (МК нинг 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди) камида икки ҳафта олдин.

Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, шунингдек улар давлат ва жамоат вазифаларини бажарган вақти киритилмайди.

3. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЖАВОБГАРЛИК

3.1.Ташкилотдаги меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонунларга, мазкур Қоидаларга, Жамоа шартномаси шартларига, технология интизомига, меҳнатни   муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси талабларига, шунингдек ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига риоя қилишни ўз ичига олади.

3.2. Меҳнат вазифаларини виждонан бажарганлиги, меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги, узоқ вақт нуқсонсиз ишлаганлиги ва бошқа ютуқлар учун ходимга нисбатанқуйидаги рағбатлантиришлар қўлланилади:

3.2.1. ташаккурнома билдириш;

3.2.2. пул мукофоти, фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;

3.2.3. қимматли (эсдалик) совға билаи мукофотлаш.

Ходимлар жамият ва давлат олдидаги   алоҳида меҳнат хизматлари   учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотларига   тақдим этилишлари мумкин.

3.3. Қоидаларнинг 3.2-бандида кўрсатилган рағбатлантиришлар, меҳнат жамоасининг тақдимномасига асосанИш берувчинингфармойиши билан эълон қилинади.

3.4. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган иш ҳақи,   мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама ва бошқа тўловлар рағбатлантириш   турларига кирмайди.

3.5. Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

3.5.1. ҳайфсан;

3.5.2. ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз (30) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Меҳнат интизоми узлуксиз бузилганлиги учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик (50) фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши мумкин;

3.5.3. меҳнат шартномасини бекор қилиш (МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).      

3.6. Интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахстомонидан қўлланилади.

3.7.Интизомий жазониқўллашга қадар ходимга йўл қўйилган тартиб бузилишининг сабаблари ва ҳолатларини ёзма шаклда тушунтириш имкониятини берилиши керак. Ходимнинг йўл қўйилган тартиб бузилиши ҳақида тушунтириш хати беришдан бош тортиши, у содир қилган хатти-ҳаракат учун унга нисбатан жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши далолатнома билан   расмийлаштирилади.

3.8. Ҳар бир ножўя хатти-харакат учун фақат битта интизомий   жазо қўллаш мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан   кейин, аммо бу хатти-харакат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб, олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

Бундан ташқари меҳнат шартномасини бекор қилиш тарзида интизомий жазога тортиш меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши зарур.

Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги фармойиш ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Интизомий жазо   қўлланганлиги меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

3.9. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган   кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу   муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда интизомий жазо олиб ташланганлиги ҳақида буйруқ чиқарилмайди.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра, жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. Ходимдан интизомий жазони муддатидан илгари олиб ташланиши Иш берувчининг фармойиш билан расмийлаштирилади.

3.10. Ходим интизомий жазо устидан ушбу Қоидаларнинг 5.1.-5.3.-бандларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.

3.11. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зарарни тўлаши шарт:

3.11.1.Ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум   этилса:

Бундай мажбурият, агар ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний   равишда   бошқа   ишга   ўгказилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзасидан чиқарган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ тушурувчи   маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаса,   шунингдек бошқа ҳолларда иш xaқи олинмай қолган бўлса, келиб чиқади.

3.11.2. Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши;

3.11.3. Иш берувчи ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги натижасида ходимнинг шахсий буюмига ёки бошқа   мол-мулкига зарар етказилиши;

3.12. Ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда Иш берувчи марҳумнинг оила аъзоларига ёки зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларга зарарни тўла­ши шарт.

3.13. Ходимнинг соғлигига зарар етказилиши ёки унинг вафот этиши муносабати билан тўланадиган бир йўла нафақа Иш берувчи томонидан Жамоа шартномасида назарда тутилган миқдорда тўланади.

3.14. Маънавий зарар пул шаклида ёки бошқа моддий шаклда Иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда, ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан   боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда эса,Иш берувчи билан вафот этган ходимнинг оила аъзолари ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда белгиланган миқдорда қопланади.

3.15. Зарарни ундириш ҳақидаги аризани Иш берувчига жабрланувчи ходим, ходим вафот этган такдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради.

Иш берувчи ариза тушган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши   шарт.

Иш берувчининг ходимга зарарни тўлаш ҳақидаги фармойиш нусхаси ёки рад этиш ҳақидаги далил исботли ёзма жавоби у қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида ходимга ёки манфаатдор   шахсларга топширилади. Ходим ёки манфаатдор   шахслар   иш   берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари   мумкин.

Иш берувчи:

- умумий қоида бўйича - агар зарар унинг   айби билан   етказилмаганлигини исботласа;

- катта хавф   манбаидан   ходимнинг   соғлигига   зарар етганда, агар зарар бартараф этиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг айбибилан келиб чиққанлигини исботласа, ходимнинг соғлигига етказилган зарар учун маънавий жавогарликдан озод этилади.

3.16. Иш берувчига амалда тўғридан-тўғри зарар етказилган ҳолда интизомий жазо ва таъсир кўрсатишнинг бошқа чоралари қўлланилишидан қатъий назар, ходим бундан ташқари   моддий   жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

Тўғридан-тўғри зарар деганда иш берувчининг нақд мол-мулкнинг (шу жyмлaдaн иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулкнинг) реал камайиши ёки ёмонлашуви, шунингдек иш берувчи ортиқча чиқимдор бўлиши тушунилади. Етказилган зарар миқдори қонун хужжатларида белгиланган тартибда 6yxгалтерлик ҳисоби маълумотлари асосида амалдаги камайиш бўйича аниқланади.

3.17. Умумий қоида бўйича ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар бўлади.

3.18. Етказилган зарар учун қуйидаги ҳолларда ходимга тўлиқ моддий жавобгарлик юклатилади:

3.18.1. махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларни сақлашни таъминланмаганлик учун;

3.18.2.бир галлик хужжат асосида олинган қимматликларни сақлашни таъминланмаганлик учун;

3.18.3. қасддан (атайлаб) зарар етказилганда ёкитижорат сирлари ошкор этилганда;

3.18.4. алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда;

3.18.5. ходимнинг жиноий харакатлари натижасида зарар етказилганда;

3.18.6. қонунларда, шунингдек қонунчилик хужжатларида назарда тутилган ҳолларда.

           Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар фақат қасддан етказил­ган зарар учун, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ёки жиноят содир этиш натижасида етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар.

3.19. Ходимларга меҳнат интизоми бузилганлиги учун интизомий жавобгарликдан ташқари локал ҳужжатлар билан таъсир кўрсатишнинг бошқа чоралари (мукофотдан, рағбатлантиришдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этиш ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.

3.20.Ходимлар қонун хужжатларининг талабларини бузганлиги учун, бундан ташқари, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари ҳам мумкин.

4. ИШ ВАҚТИ, ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

4.1. Ходим иш тартиби режими ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

4.2.Ташкилотда ҳар кунги иш вақтининг муддати саккиз соатдан бўлган беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган.

Барча ходимлар учун ҳафталик дам олиш муддати икки дам олиш куни (шанба ва якшанба). Якшанба умумий дам олиш куни ҳисобланади.

4.3.Қисқартирилган иш вақти корхонанинг қуйидаги ходимларига белгиланади:

- 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга - ҳафтасига 36 соат;

- I ва II гурух ногиронларига - ҳафтасига 36 соат;

4.4. Байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасидаги иш вақти;

- Жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда иш муддати бир соат қисқартирилади.

4.5. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин.

4.6.Ҳар кунги ишнинг бошланиши ва тамом бўлиши, дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти қуйидагича белгиланади:  

Бўлинмалар (ходимлар тоифаси)

Иш вақтининг

бошланиши

Тушлик танаффус

Иш вақтининг тамом бўлиши

Изоҳ

Аппарат ходимлари учун

9-00

13.00-13.45

18.00

Жума куни иш вақти 9.00 дан 17.00 гача

4.7. Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.

Ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

4.8. Ходимларнинг айрим тоифаларини дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари ишга жалб этишга истисно ҳолларда Жамоа шартномасида назарда тутилган асослар ва тартиб бўйича иш берувчининг фармойиши билан йўл қўйилади.

4.9. Иш вақтидан ташқари дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлардаги иш учун компенсация (отгул) бериш ва ҳақ тўлаш Жамоа шартномасига мувофиқ амалга оширилади.

4.10. Йиллик таътиллар (асосий ва қўшимча), уларга ҳақ тўлаш ва ҳисоблаб чиқиш тартиби, шунингдек таътилга чиқиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаб чиқиш қонун хужжатларида (Жамоа шартномасида) назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

4.11. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.            

Иш берувчи кўрсатиб ўтилган таътилни ходимнинг илтимосига биноан Жамоа шартномасида назардатутилган ҳолларда ва муддатда бериши шарт.

4.12. Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ойишлангандан кейин берилади. (Иш йили меҳнат фаолияти бошланган кундан эътиборан ҳисобланади).

Қуйидаги шахсларга таътил уларнинг ҳоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан берилади:

4.12.1. аёлларга - ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;

4.12.2. I ва II гуруҳ ногиронларига, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

4.12.3. муддатли ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;

4.12.4. ўриндошлик асосида ишлаётганларга - асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишланган вақтига мутаносиб равишда хақ тўланган ҳолда;      

4.12.5. ишлаб чикаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган шахсларга,агар бу ўқиш манфаатлари билан боғлиқ бўлса;

4.13. Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.                                      

Таътил ҳар йили, таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таъ­тилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходим­нинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра таътилни қисмларга бўлиш мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги би­лан йўл қўйилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми таътилни кўчириш қоидаларига риоя қилган ҳолда жорий йилда берилади ёки кейинги йилга кўчирилади.

4.14. Ходимларга иш даврида, уларнинг ҳоҳишига кўра, йи­ллик таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.

Ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, шунингдек меҳнатнинг нохуш шароитларида, алоҳида тусдаги, оғир ва нохуш табиий-иқлим шароитларидаги иш учун қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик ком­пенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

4.15. Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар Иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Жадвал ярим йиллик тамом бўлгач шу давр ичида янгидан ишга қабул қилинган ходимларни ҳисобга олган ҳолда, шу тартибда тўлдирилади.

Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

4.16. Меҳнат шартномаси (шу жумладан унинг муддати тамом бўлиши муносабати билан) бекор қилинганда ходимнинг ҳоҳишига биноан кейинчалик меҳнат муносабатлари тўхтатилиши шарти билан йиллик асосий ва қўшимча таътиллар бериш ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолда таътил тамом бўлганкун меҳнат шартномаси бекор қилинган сана ҳисобланади.

Кўрсатиб ўтилган таътилларни иш берувчи жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда, меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда, унинг илтимосига кўра бериши шарт.    

 5. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИ    ЎРТАСИДАГИ

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ  ЭТИЛИШИ

5.1. Ҳар бир ходим қонун хужжатларида, корхонанинг локалхужжатларида ва меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, шу жумладан судда ҳимоя қилиниши, шунингдек малакали ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир.

5.2.Ўз ҳуқуқларини бузилган деб ҳисоблаган ходим шахсан ёки касаба уюшма қўмитаси иштирокида иш берувчига оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақлидир.

5.3. Ёзма жавоб ходимга унинг мурожаати моҳиятан кўриб чиқилгандан кейин юборилади. Меҳнат шароитларини ўзгартириш ҳақидаги ходимнинг мурожаатига жавоб уч кун муддатдан кечикмай берилиши керак.

5.4. Кўрсатиб ўтилган ҳолатда ходим билан Иш берувчи ўртасида низо келиб чиққанда ёки иш берувчининг жавоби қониқтирмаса, ходим ўз ҳохишига кўра меҳнат низосини ҳал этиш учун меҳнат низолари комиссиясига (кейинги ўринларда - МНК) ёки бевосита судга, шунингдек ходимларни ҳимоя қилишш ваколатига кирадиган бошқа органларга мурожа­ат қилишга ҳақли.

5.5. Ходим ёки касаба уюшма қўмитаси меҳнат низоси кўриб чиқилишида иштирок этиш учун адвокат таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

5.6. Меҳнат низолари комиссияси (МНК)нинг қарори устидан норози ходим ёки иш берувчи комиссия қарорининг нусхаси топширилган кундан эътиборан ўнкун муддат ичида судга шикоят қилиши мумкин.

5.7. Меҳнат низолари қуйидаги ҳолларда бевосита судда кўриб чиқилади:

5.7.1. агар улар меҳнат шартомаси бекор қилиниши асосидан қатъий назар ишга тиклаш тўғрисида бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилиниши санаси ва унинг асосланишини ўзгартириш ҳақида бўлса, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақти учун ҳақ тўлашга доир бўлса;

5.7.2. улар иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса.

5.8. Ходим қуйидаги муддатларда судга ёки МНКга мурожаат қилишга ҳақлидир:

5.8.1. ишга тиклаш низолари бўйича - ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай;

5.8.2. бошқа меҳнат низолари бўйича - ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай;

5.8.3. ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат бeлгиланмайди.

Ушбу белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi