Ўқув-семинарда бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши, конференциясини ўтказишга жиддий тайёргарлик кўриш, бу ишларга касаба уюшмаси ташкилотининг фаолларини ҳам кенг жалб этиш, ҳисобот-сайловларни амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва юқори касаба уюшмаси органлари қарорларига риоя этган ҳолда ўтказиш ва ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш борасида аниқ тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бошланғич ташкилотнинг ҳисобот давридаги фаолияти таҳлил қилиниши, касаба уюшмаси аъзолари иш берувчлар билан ҳамкорликда келгусида бошланғич ташкилотнинг фаолиятини янада кучайтириш ва такомиллаштириш борасида яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифаларни белгиланиши юзасидан фикр алмашилди.
Албатта бининчи галда ҳисобот-сайловлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги 19-10-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” асосида ташкил этилиши белгилаб қўйилди.
Ўқув-семинар жараёнида иштирокчиларга касаба уюшма ташкилотларида ўтказиладиган ҳисобот–сайлов умумий йиғилиш (конференция)ларига тайёргарлик кўриш жараёнида касаба уюшма қўмитаси, цех касаба уюшма қўмитаси раислигига, гуруҳ ташкилотчилигига камида 3 нафардан номзодларни шакиллантириш;
Ҳисобот– сайловдан 5 кун илгари конференция тегишли қарорлари лойиҳасини тайёрлаш, ишчи органлар рўйхатни яъни ишчи раёсат, котибият, таҳририят комссияси, саноқ комиссияси, сўзга чиқиувчилар рўйхатини шакллантириш, делегатлар рўйхатини касаба уюшма қўмита йиғилишида кўриб чиқиш;
Касаба уюшмаси бурчагига конференция ўтказилиши ҳақида эълон бериш ҳамда ҳисобот–сайлов конференция ўтказилиши учун зарур бўлган барча хужжат ва материалларни тайёрлаш, делегатлар учун таклифнома, гувоҳнома, тарқатма материаллар, мазкур такшилот фаолиятини акс эттирувчи кўргазмали материаллар тайёрлаш, ёпиқ овоз билан сайловни ўтказилиши учун қути кабиларни тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиш эслатиб ўтилди.
Бундан ташқари, ўқув-семинар жараёнида Қоралапоғистон Ресубликаси, Хоразм, Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилояти студиялари иштирокчилари томондан берилган саволларга аторфлича жавоб берилди ҳамда мазкур масала юзасидан Республика кенгашининг расмий веб-сайтининг савол-жавоб рукинига мурожаат этиш ва тегишгли тавсияларни олиш белгилаб олинди.
Ўқув-семинар жараёнида иштирокчиларга ҳисобот-сайловларни самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагилар тавсия этилди.
Касаба уюшмалари ташкилотларида ташкил этиладиган ҳисобот-сайловлар юқорида қайд этилган Низом асосида ташкил этилади.
Мазкур Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тартибини белгилаб беради ва барча даражадаги касаба уюшмалари органлари учун мажбурий ҳисобланиб, ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари, қурултойлари тегишли касаба уюшмалари органлари томонидан, аъзолари сони 15 кишидан кам бўлган бошланғич ташкилотларда, касаба уюшмаси гуруҳларида эса касаба уюшмаси гуруҳ ташкилотчиси, касаба уюшмаси ташкилотчиси томонидан беш йилда бир марта ўтказилади.
Касаба уюшма ташкилотининг тафтиш комиссияси касаба уюшмаси қўмиталари ва кенгашлари билан бир вақтда сайланган бўлиб,ҳисобот-сайловларда ҳисобот беради.
Ҳисобот-сайлов аввал қуйи касаба уюшмаси ташкилотларида, сўнгра юқори касаба уюшмаситашкилотларида ўтказилади.
Касаба уюшмаси гуруҳлари, цех касаба уюшмаси ташкилотларида– ўтказиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) муддати камида 5 кун, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларидакамида 10 кун аввал эълон қилинади.
Конференцияга вакиллик меъёри ҳамда делегатлар сайлаш тартиби мазкур конференцияни, қурултойни чақирган касаба уюшмаси органи томонидан белгиланади ҳамда белгиланган меъёрларга мувофиқ конференцияга, қурултойга делегатлар сайлангандан сўнг, конференция, қурултойни чақираётган касаба уюшмаси органининг раёсати (бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси) тақдим этилган хужжатлар асосида сайланган делегатларнинг ваколатларини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди ва раёсат номидан делегатларга гувоҳномалар топширилади.
Ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси) кун тартибигакасаба уюшмаси ташкилоти фоалиятига доир ҳисобот, касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси ҳисоботи, касаба уюшмаси сайланма органаъзоларини сайлаш, тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, юқори касаба уюшмаси органи конференцияси, қурултойига делегатлар сайлаш каби масалалар киритилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
Ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказишдан аввал ҳар бир касаба уюшмаси органи томонидан ҳисобот даврида барча йўналишларни батафсил ёритган ҳамда келгусидаги касаба уюшмаси олдида турган вазифаларни акс эттирган ҳисобот маърузаси тайёрланади ҳамда ушбу касаба уюшмалари органларининг мажлисларида (пленумларида), тафтиш комиссияларининг ҳисобот маърузалари эса-уларнинг мажлисларида муҳокама этилади ҳамда маъруза ва маърузачи тасдиқланади.
Ҳисобот-сайловларнийиғилишларини олиб бориш учун очиқ овоз бериш йўли билан ишчи раёсат ва бошқа ишчи органларсайланади.
Тегишли касаба уюшмаси органи ва тафтиш комиссиясининг ҳисобот маърузасини эшитгандан ва муҳокама қилгандан сўнг йиғилиш иштирокчилари касаба уюшмаси органининг фаолиятига баҳо беради (қониқарли ёки қониқарсиз), тафтиш комиссиясининг маърузаси эса тасдиқ учун киритилади.Ҳисобот маърузалари юзасидан эса тегишли қарорлар қабул қилади.
Касаба уюшмалари органи, тафтиш комиссияси аъзоларини ва юқори ташкилот конференцияси, қурултойига делегатларни сайлашда овоз бериш шакли (очиқ ёки яширин) тўғрисидаги қарор йиғилиш иштирокчилари томонидан қабул қилинади.
Ҳурматли хамкасблар! Бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай саволлар билан Ўзбекистон алоқа ходитмлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг барча мутахассисларига 256-22-66, 256-56-85, 256-54-85, 252-28-48 телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.