22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

2015 йил юртимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилинди

User Rating:  / 0
PoorBest 

Маълумот: Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда.

«Соғлом она – соғлом бола» лойиҳаси доирасида жами 13 миллион 600 мингдан зиёд аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилгани, натижада 2 миллион 800 минг аёл ва 2 миллион 500 минг бола соғломлаштирилгани аҳоли саломатлигини сақлаш борасидаги ишларнинг самарасидир. Умуман олганда, «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилда барча манбалар ҳисобидан 4 триллион 795 миллиард сўм ва 260 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланган.

Эътибор берсангиз, Президентимиз ҳар маърузасида ёшлар қатори аёлларимиз ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтади. Хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларга барча зарур қулайликларни яратиб бериш ҳақида қайғуради. Шу йилда чекка қишлоқларда «Гўзаллик салон»лари, таъмирлаш ва тикув цехлари, маиший техникаларни тузатиш шохобчаларидан иборат 150 дан ортиқ хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилгани ҳам мунис аёлларимизга кўрсатилган чуқур эҳтиром ва ана шу ғамхўрликнинг амалда қай даражада ўз ифодасини топаётганидан далолатдир.

Юртимизда ҳар йилга муайян ном бериб, ўша йил мобайнида катта куч-салоҳиятни ана шу эзгу ният-режа рўёби йўлида сафарбар этиш, халқимизни бир мақсад йўлида янада жипслаштириш анъанага айланиб қолди. Шу маънода, Президентимизнинг таклифига биноан, 2015 йилга мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб ном берилиши барчанинг кўнглидаги иш бўлди.

Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатади. Нуронийни кўрса, қўли кўксида, саломга шай, хизматга тайёр туради. Маслаҳатию панд-насиҳатига лаббай дейди, танбеҳига доим қулоқ тутади. Уйининг, дастурхонининг тўрини доим ёши улуғларга атайди.

«Қариси бор уйнинг париси бор», «Қари билганни пари билмас» каби кўплаб мақолу маталлар, ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Аслида, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ана шундай ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

Бугун фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, ҳар қайси кекса одамнинг юрагига етиб бориш, кўнглини кўтариш, шу билан бирга, уларнинг ҳаётини мазмунли қилиш йўлида олиб бораётган ишларимизни кучайтириш, самарасини ошириш зарур.

Азиз касбдошлар, касаба уюшма ташкилот раҳбарлари!

Соҳа тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда кўп йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган, жамоа ўртасида ўзининг обрў-эътиборини қозонган, ёшларга ўрнак бўлиб, давлат мукофотларига сазовор бўлаётган қатор ишчи-ходимлар ва меҳнат фахрийлари Иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари томонидан доимий рағбатлантириб келинмоқда.

Шу ўринда, юқоридагилар ҳамда янги кириб келаётган “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан тизим ривожига кўп йиллик меҳнати билан ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган фахрийларга кириб келаётган Янги йил байрами арафасида эътибор қаратиш орқали кўнгилини кўтариш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни меҳнатларини эъзозлаш мақсадга мувофиқдир.

Барчангиз янги кириб келаётган йил билан чин юракдан самимий табриклаймиз. Оилангизга тинчлик тотувлик, бахту-соадат, соғлиқ-саломтлик ҳамда олиб бораётган эзгу ишларингизга ривож тилаймиз. Зеро бизнинг шиоримиз Инсонга наф келтириш-олий бахтдир.!

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi