22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ САМАРАЛАРИ

User Rating:  / 0
PoorBest 

Ўтган 2014 йилда Республика кенгаши ва тизимдаги касаба уюшмаси ташкилотлари белгилаб олинган устувор вазифалар ижросини тўлиқ таъминлашга асосий эътиборни қаратишди. Ҳисобот даврида Давлат алоқа қўмитаси тизимида ташкил этилган “Электрон ҳукумат” ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ривожлантириш марказлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Маънавият маркази дирекцияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг тизимидаги олтита нашриёт матбаа ижодий уйлари, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси ташкилотлари Республика кенгашининг хизмат доирасига киритилди.

Йил давомида Республика кенгаши томонидан ташкил қилинган “Касаба уюшма куни” ўқув-машғулотлари доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа корхоналари бошланғич ва цех қўмиталарининг раислари, фаоллари учун турли мавзуларда ўқувлар ташкил этилди.

Ҳисобот даврида 23 нафар бошланғич, цех қўмита раислари ва 20 нафар ғазначилар учун Федерация кенгашининг ўқув марказида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Бош келишувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви, Тариф келишуви ҳамда Ягона жамоа шартномасига ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар киритилди. Давлат алоқа қўмитаси билан Республика кенгаши ўртасида имзоланган ижтимоий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари асосида корхона, ташкилотларга амалий ёрдам кґрсатилди.

Республика кенгаши мутахассислари томонидан Андижон, Наманган, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах вилоятлари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятлари ўрганилди ҳамда амалий ва услубий ёрдам кўрсатилди.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан 153,4 млн. сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

Корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 141 нафар ёш онага ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақти 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди ва бу мақсадларга жами 32,6 млн. сўм сарфланди.

Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим 130 нафар талабанинг 359,9 млн. сўм миқдоридаги шартнома пуллари тўлаб берилди.

Касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан бири меҳнаткашларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва уларга қулай меҳнат шароитини яратиш, – дейди Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев. – Шу боис ўтган йил давомида корхоналарда меҳнат муҳофазаси, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 800дан зиёд тадбирлар амалга оширилди ва бу мақсадларга 1,8 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аниқланган 45та қоида ва меъёрлар бузилиши ҳолатларининг 26таси касаба уюшмалар аралашуви, 19таси иш берувчиларнинг аралашуви билан бартараф этилди.

Соҳа корхона, ташкилотларида иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш ва фуқароларнинг мурожаатлари қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар негизида 2014 йилда Республика кенгашига келиб тушган аризалар сони 2013 йилга қараганда ёзма ариза ва шикоятлар 17тага, оғзаки мурожаатлар 63тага камайди.

Республика кенгаши томонидан “Соғлом бола йили Давлат дастури” доирасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида қатор маданий, маърифий ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилди.

Жумладан, “Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида аёллар спорт фестивали, Давлат алоқа қўмитаси, Республика кенгаши ўртасида жорий этилган “Стол тенниси кўчма кубоги” соврини мусобақалари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Отам, онам ва мен – соғлом оила қурамиз!” шиори остида маданий-спорт тадбири ташкил этилди.

Ўтган даврда 634 нафар меҳнат фахрийси, илғор ходим ва кам таъминланган оилаларнинг Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларига саёҳатлари уюштирилди, шунингдек, 12 мингдан зиёд ходим ва улар оила аъзоларининг маданий дам олишлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, ўтган йили тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларини мувофиқлаштириш ва юқори органлар қарор ҳамда топшириқларининг сифатли ижросини таъминлаш мақсадида тузилмада кураторлик тизими жорий этилиб, уларга ҳудудларда ташкилий ишларни мувофиқлаштириш ваколати берилган эди. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятлари кураторлари жонбозлик кўрсатишди.

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев йиғилишда эришилган ижобий ишлар қаторида ўтган йили йўл қўйилган камчилик ва муаммоларни ҳам таҳлил қилди ҳамда жорий йилда касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган муҳим вазифаларга тўхталди.

Раёсат йиўилишида Республика кенгаши мутахассислари Э.Юсупов Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тузилмасида кураторлар фаолияти, Р.Тўраева “Соғлом бола йили Давлат дастури”нинг ижроси якунлари, А.Ахмедов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тўғрисида ахборот беришди.

Шунингдек, йиғилишида бошқа масалалар ўам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куни Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг IX – Мажлиси ўтказилди. Мажлис ишида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси кенгаши аъзолигига янги сайланган номзод ваколатини тасдиқлаш, Республика кенгаши фаолиятининг 2014 йил якунлари ва 2015 йилдаги устувор йўналишлари ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VIII - Қурултойини чақириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Республика кенгашининг Раёсат ва IX -Мажлиси ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Т.Тешабоев қатнашди ва сўзга чиқди.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi