Ушбу машғулотларда ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, тинчлик ва барқаророликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар, меҳнат муҳофазаси соҳасида касаба уюшмаларининг давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлари ва вазифалари, корхоналарда меъёр ҳамда қоидаларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини сифатли олиб бориш, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини намунали ташкил этиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва бошқа хил зарарланишларни текшириш, ҳисобга олиш, қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга оширилишини назорат қилиш юзасидан дарслар янги педагогик услубда бахс-мунозара, блиц-сўровлар ва тақдимотлар асосида ўтказилди.
Ташкил этилган ўқув-машғулотлар мавзулари ҳозирги кундаги долзарб масалалардан келиб чиққан ҳолда танланган бўлиб, маърузалар тажрибага эга бўлган етук мутахассислар томонидан тақдимот усулида олиб борилди.
Шунингдек, машғулотларда кичик гуруҳларда ишлаш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш чораларини белгилаш ва амалга ошириш механзмини ишлаб чиқиш борасида олиб борилган амалий машғулотлар тақдимотларини тингловчиларнинг ўзлари баҳолашлари муаммоли вазиятларни хал этиш борасида бир-бирилари билан фикр алмашиш, тажрибалари билан бўлишиш имконини берди.
Бундан ташқари, ўқув машғулот иштирокчиларини “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК Тошкент радиотелеузатиш маркази меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати иш фаолияти билан танишиш жараёни уларда катта таъсурот қолдирди.
Ўқув машғулот тингловчилари учун маданий тадбир ҳам ташкил этилган бўлиб, улар Ўзбекистон Миллий академик драма театри саҳналаштирилган “Тонг отган тарафларда” номли тарихий драмасини мароқ билан томоша қилишди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича мутаҳассис ҳамда вакилларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг етакчилик қобилиятларини янада кучайтириш бўйича давра суҳбатлари, учрашувлар, турли маданий-маърифий тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Албатта, бу эзгу ҳаракатлар соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоялаш, тизим ривожи учун хизмат қиладиган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига яқиндан ёрдам беришга қаратилганидан далолатдир.