Шунингдек, ўзларининг намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган мухтарам онахонлар, меҳнат фахрийларини жалб этган ҳолда олий ва ўрта махсус касб–ҳунар таълими муассасалари талаба-қизлар орасида сухбат, учрашув ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Меҳнат жамоаларида аёллар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. Уйда ётиб қолган қариялар ва нафақада бўлган меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, моддий кўмак берилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти алоқа корхоналарида 288 нафар аёлларга байрам дастурхони ёзилиб, таниқли хонандалар иштирокида маданий тадбир уюштирилган бўлса, Қашқадарё вилояти алоқа корхоналари томонидан 248 нафар фаол хотин-қизларга касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан жами 11 млн 929 минг сўм рағбатлантирувчи совғалар берилди.
Хоразм вилояти алоқа корхоналари томонидан 55 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган аёллар учун ташкил этилган байрамона тадбир иштирокчиларга эсталик совғалар топширилди.
“Ўзбектистон почтаси” АЖ Жиззах филиалининг 104 нафар хотин-қизларига 50,0 минг сўмдан, “Матбуот тарқатувчи” ШК 17 нафар кам таъминланган аёлларига 29,4 минг сўмдан моддий ёрдам, “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалининг 38 нафар ва “ЎзИ Жиззах” 35 нафар аёл ишчи ходимларига республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида, АТ “Алоқа банк”нинг 18 нафар ходимларига энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида моддий рағбатлантириш кўрсатилди. Жами бу мақсадларга 20 млн. 707 минг сўм йўналтирилди.
Наманган вилояти алоқа корхоналари байрам тадбирларини ташкил этишга ўзгача ёндошдилар. Барча корхоналарда меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун вилоят Марказий кутубхонасида байрам муносабати билан «ЗУЛФИЯХОНЛИК» мушоира мусобакаларини ташкил этиш режалаштирилиб, хозирда тадбирни юқори савияда ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 7-март куни Андижон шахар телекоммуникациялар боғламасининг бўлимлари ўртасида “Аёлни қадирлаган диёр” шиори остида кўрик танлов ўтказиш белгиланди.
Шунингдек, 8 март (дам олиш) куни филиал таркибий бўлинмаларида наъмунали фаолият юритаётган 50 нафар хотин-қизлар З.М.Бобур номли Андижон вилояти драмма ва комедия театрида байрам муносабати билан ташкил этилаётган жонли ижродаги концерт дастуридан бархаманд бўладилар.
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиалининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси филиалнинг 50 нафар фаол аёлларини “Фарход” маданият саройида бўлиб ўтадиган байрам тадбири таклифномалари билан хушнуд этди.
Байрам тадбирлари Тошкент шаҳрида жойлашган соҳа корхона ва ташкилотларида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.
“Ўзбектелеком”АК “ТШТТ” филиали ва унинг таркибидаги боғламаларда фаолият юритаётган 1200 нафар хотин-қизлар учун 1-март куни байрам дастурхони ташкил этилиб, иштирокчиларга касаба уюшма маблағларидан 18 млн. сўмлик байрам совғалари туфха қилинди. Иш берувчи томонидан 1200 нафар аёлларга 200 минг сўмдан жами 240 млн.сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.
Жорий йилнинг 5 март куни 75 нафар аёллар иштирокида “Аёлни қадирлаган диёр”мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Нафақада бўлган 324 нафар пенсионерларга 70 минг сўм миқдорида ажратилган моддий ёрдам пуллари пластик карточкаларга тушириб берилди (жами 22 млн.680 минг сўм).
Байрам муносабати билан “ЭМММ” ДУК касаба уюшмаси томондан 44 нафар аёлларнинг ҳар бирига 360 минг сўмлик, 22 нафар нафақахўрларнинг ҳар бирига 90 минг сўмлик жами жами 19 млн.140 минг сўмлик эсталик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 40 нафар фаол аёл ходимларига 200 минг сўмдан (жами 5 млн сўм) рағбатлантириш пуллари ажратилди.
Махсус авария-тиклаш бошқармаси 15361-сонли Харбий қисм томонидан 68 нафар шундан 12 нафар нафақахўрларга 150 минг сўм миқдорида моддий рағбатлантириш пуллари берилди. 44 нафар меҳнат фахрийлари, фаол аёлларга байрам дастурхони тузалди.
“Узинфоком” ташкилотида 33 нафар хотин-қизларга 200 минг сўм миқдорида рағбатлантириш пуллари, 100 нафар аёлга байрам дастурхони ва 65 нафар аёлларга “Сен бари-бир муқаддассан, муқаддассан Аёл” концерт дастурига чипта берилди.
Ахборот хавфсизлик марказининг касаба уюшма ташкилоти 24 нафар хотин-қизлари учун байрам табриклари ташкил этиб, уларнинг кўнглини эсталик совғалар билан хушнуд этди. Бу мақсадларга 960 минг сўм миқдордаги маблағ йўналтирилди.
“Тошкент почтамти” 200 нафар аёлларга Озодбек Назарбековнинг яккахон концерт дастурига, 30 нафар руси забон аёлларга “Туркистон” саройида бўлиб ўтадиган гала концертига чипталар билан бирга корхонанинг барча аёл ходимларига байрам совғалари туфха этилди.
Тошкент ахборот технологиялари университетида 400 нафар аёллар ва талаба қизлар учун 7-март куни “Аёлни қадрлаган диёр” мавзуси бўлиб ўтадиган концерт дастури тайёрланди. Кўп йиллик фидокорона меҳнати учун 10 нафар аёллар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. 8-март куни “Туркистон” саройида бўлиб ўтадиган байрам тадбирига 100 нафар, 10-март куни “Аёл борки олам мунаввар” мавзусидаги гала концертига 302 нафар хотин-қизларга чипталар берилди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖда 40 нафар аёлга 150 минг сўм миқдорида рағбатлантириш пуллари ва 20 нафар нафақахўрларга 30 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.
“Матбуот тарқатувчи” АК 6-март куни 70 нафар аёллар иштирокида маданий тадбир уюштирилди. 37 нафар аёлларга эсталик совғалари берилди. Бу мақсадларга жами 962 минг сўм касаба уюшма маблағлари сарфланди.
“Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиалининг 50 нафар аёлларга корхона ҳисобидан республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида моддий ёрдам пуллари тўланди, касаба уюшмаси маблағидан эсталик совғалари ва байрам дастурхони ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашлари, ЎзКУФК тасарруфидаги “Касаба – сайр” ШК, Санатор-курортлар бошқармаси ҳамкорлигида байрам муносабати билан соҳа корхона, ташкилотларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида “Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида Аёллар спорт фестивалини ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Бу йилги спорт тадбирининг ҳудудий босқичлари айнан байрам арафасида ташкил этилмоқда. Уларда иштирок этган аёллар сони 3 мингга яқинлашди. Тадбирнинг республика босқичи жорий йилнинг 2-5 апрел кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Оқ тош” санаториясида ўтказилиб, спорт мусобақалари негизида иштирокчиларни соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилган.
Тизимда байрам муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.