Конференция ишида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Эршод Юсупов хамда Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ташкилий бўлим бошлиғи Хамидилло Матисаевлар иштирок этиб, эришилган ютуқларда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлика асосланган ижтимоий шерикчилик муносабатларини тўғри йўлга қўйилганлигини эътироф этдилар.
Йиғилишда сўзга чиққан Пайтуғ почта алоқа тармоғи хабарчиси М.Убайдуллаев касаба уюшма қўмитасининг 2014 йилдаги фаолиятига баҳо берар экан, кейинги икки йилда амалга оширилган ишлар эътиборга лойиқлигини, оддий ходимларга бўлган муносабат ва эътибор уларни йил давомида яхши кайфият билан ишлашларига омил бўлаётгани ҳақида тўлқинланиб гапирди.
Хонобод ПАТ бошлиғи Х.Назиров тармоқда 2014 йилда даромад олиш ва почта жўнатмалари айрибошлаш шартли режалари бажарилгани, бунинг оқибатида йилдан-йилга ходимларга яратилаётган шароитлар яхшиланиб бораётганлиги, ходимларни ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш ва дам олишларини ташкил этиш, иш жойларини таъмирлаш, техник мустаҳкамлаш каби ишлар амалга оширилганини айтиб ўтди. Шунингдек ахборот коммуникация технологияларини жорий этилиши борасида эришилаётган натижаларда меҳнаткашларнинг ўрни алоҳида эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Куйганёр почта алоқа тармоғи Толмозор алоқа бўлими бошлиғи З.Усвалиева касаба уюшма қўмитаси фаолитига қониқарли деб баҳо бериш билан бир қаторда, касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларни соғломлаштриш бўйича олиб ораётган ишлари талаб даражасида эканлигини, яъни тиббий текширувлар натижасига кўра 3 нафар аёл ходимларда эрта аниқланган касаллик ўз вақтида ўтказилган жарооҳлик амалиёти туфайли ходимлар соғайиб, мехнат жамоаси бағрида тўлақонли фолиятини давом эттиришга замин бўлганлигини мамнуният билан таъкидлади. Хадимларга яратиб берилган шарт-шароитлар учун касаба уюшмаси ва соҳа раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.
Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Л.Усмонов почта алоқаси ходимлари ўртасида маънавий-мааърифий ишларни жадаллаштириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, конференция ишида асосий хизматлардан ташқари ноананавий хизматлар кўрсатиш салмоғининг ортиб бораётгани, ушбу хизмат турини кўрсатиш бўйича ходимларнинг моддий манфаатдорлигини оширилиши юқори самара бераётганлиги эътироф этилди.
Мазкур йўналишни жорий йилда ҳам давом эттирган ҳолда аҳолига сифатли почта алоқаси хизмати кўрсатиш орқали даромадларни ошириш, ахборот-коммуникация технологиялари билан қамраб олинган объектлар сонини кўпайтириш, уларнинг негизида хизматларнинг янги турларини жорий қилиш, ходимларга қулай шароит яратиш, иш ҳақи миқдорини ва ходимлар турмуш даражасини изчил ошириб бориш мехнат жамоаси ҳамда филиал бошқаруви олдида турган асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.
Хисобот-сайлов конференция якунида касаба уюшма қўмитасининг хамда тафтиш комиссия янги аъзолари ва раислари ҳамда Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмасининг VII-Қурултойига, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг VIII-Қурултойига икки нафардан иборат делегатлар сайланди.
Конференция якунида Э.Юсупов сайланган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ва раисига - эришилган натижалар билан чекланиб қолмасдан касаба уюшмалари ва иш берувчи ўртасида 2015 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар яъни:
- ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларидан самарали фойдаланган меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилишига эришиш;
- бандлик дастурларини амалга оширилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ҳимояга мужтож фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш;
- нодавлат ва нотижорат секторида фаолият кўрсатаётган ходимларни касаба уюшмаларига кенгроқ жалб этиш борасида ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш;
- “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этиш;
- меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини тизимли равишда ташкил қилиш, туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш каби ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини қайд этди.
Конференция якунига кўра тегишли қарор қабул қилинди.