22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Кексаларни ижтимоий ҳимоясини таъминлашда янги қадам

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 100 нафарини, улардан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул, кекса меҳнат фахрийларини (жамоа шартномалари орқали бепул), ходимларнинг ота-оналари (ишламайдиган пенсионерларни) имтиёзли асосда соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Иш берувчилар билан жамоа шартномалари орқали жами 1300 нафар шахсларга пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин рағбатлантириш, юбилей саналари муносабати билан нафар пенсияга чиқиш арафасидаги ва пенсия ёшидаги шахсларга қимматбаҳо совғалар, ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам пуллари берилмоқда.

Касаба уюшмалари меҳнат жамоаларида кексалар, меҳнат фахрийлари иштирокида ёш авлоднинг маънавий ва аҳлоқий тарбиясига кўмаклашиш, уларда миллий ғурур ва ўзини англаш ҳиссини шакллантириш мақсадида “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Кексаларни ардоқлаган юрт”, “Фахрийлар – фахримиз” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ташкил этмоқда.

Соҳада фаолият юритаётган кекса ёшдаги ва нафақага чиққан ходимларни ижтимоий қўллаб қуватлаш мақсадида “АЛСКОМ” суғурта компанияси томонидан “Эъзоз”  суғурта  полиси  ишлаб  чиқилди ва татбиқ этиш юзасидан ташкилий ишларни амалга оширмоқда

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари корхоналарида меҳнат қилаётган ҳамда нафақага чиққан алоқа ходимларини ушбу “Эъзоз” суғурта полиси билан суғурталаш ишларини молиялаштиришни ўз зиммасига олди.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi