22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

АЛОҚАЧИ ФАҲРИЙЛАР УЧУН САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

Рўйҳатдан ўтказиш жараёни тугаганидан сўнг, филиалнинг мажлислар залида филиал раҳбарияти ва меҳнат фаҳрийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда филиал директори Маниязов Бахтиёр Комилович нутқ сўзлаб, ташриф буюрган меҳнат фаҳрийларини 7 май – “Алоқачилар касб байрами” билан табриклади. Тасодифни қаранки, шу куни саёҳатга таклиф этилган 45 нафар меҳнат фаҳрийлари орасида Асака телекоммуникациялар боғламасида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган ҳозирда нафақадаги меҳнат фаҳрийси Мусидинов Мухаммаджон аканинг таваллуд аёмлари экан. Ушбу учрашувда Муҳаммаждон акага филиал раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғаси тақдим этилгани тарбирга ўзгача кўрк берди. 

      Шундан сўнг меҳнат фаҳрийларини Қўқон шаҳрига маҳсус автобусларда, белгиланган дастур асосида бир кунлик саёҳатга кузатилди.

Саёхат Қўқон шаҳри билан танишишдан бошланди. Меҳнат фаҳрийларига Қўқон шаҳри тарихи, унда яшаб ўтган алломалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Сўнг, саёҳат Муқимий номидаги истироҳат боғида давом эттирилди.

Саёҳат давомида тажрибали йўл бошловчилар фаҳрийларга қизиқарли маълумотлар, тариҳда бўлиб ўтган воқеиликлар ҳақидаги ривоятларни сўзлаб бердилар. Йўл бошловчи томонидан Худоёрхон ўрдаси – ўлкашунослик музейида намоиш этилган экспонатлар ҳақида берган маълумотлар албатта фаҳрийларимизда зўр қизиқиш уйғотди.

 

   

 Саёҳатчилар учун тушлик Қўқон шаҳрининг ном қозонган “Чархий” ошхонасида ташкил этилди. Бунда меҳмонларга қўқонча палов тортиқ қилинди.

Тушликдан сўнг, тариҳий ёдгорликлар бўйлаб экскурсиялар давом эттди. Бунда Жомъе масжиди ҳамда Модарихон дахмасига ташриф буюрилди, Амир Умархон ҳамда Нодирабегим ҳоклари қўйилган қабрлар зиёрат қилинди ва уларнинг руҳ-покларига тиловат қуръонлар ўқилди.

Саёҳат давомида меҳнат фаҳрийлари малакатимизда хукум сураётган тичлик-осоишталик, Перезидентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва айниқса кексаларга кўрсатилаётган ғамҳўрликларга шукроналик хиссини намоён қилдилар. Улар ушбу ташкил этилган саёҳат нафақат тарихий шаҳарнинг зиёрати бўлди балки, бир қанча йиллардан буён бир-бирларини кўрмаган собиқ ҳамкасблар ва қадирдонларнинг дийдорлашувига ҳам сабаб бўлди дедилар.

Ушбу ташкил этилган тадбир давомида меҳнат фаҳрийлари юзларидаги мамнунлик туйғуларини кўриб, филиал ходимларининг ҳам қувончи чексиз бўлди. Ушбу йилдаги 7 май - “Алоқачилар касб байрами” узоқ йиллар давомида кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди.

 

“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали

 касаба уюшма қўмитаси раиси М. Мусаев

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi