22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ

User Rating:  / 1
PoorBest 

 

Оромгоҳга ҳар йили  600 га яқин  болажонлар дам оладаилар. Ўғил-қизлар йил давомида олган билимларини бу ердаги инглиз тили, рассомлик, бичиш-тикиш тўгаракларида янада мустаҳкамлашади.

Шунингдек, шахмат-шашка ўйнаб, ақлларини чархлашса, "Рақс дастаси"да турли халқлар рақсларини ўрганадилар. 873 га  яқин турли китобларга эга кутубхона дам олувчиларни зериктирмайди. Яқинда кутубхонага янги эртак китоблар келтирилди. 20 яқин тарбиячи, етакчи хизматда. Дам олувчи болалар соғлиғи шифокор ва ҳамшираларнинг доимий назоратида.

Мен Муборак туманидан келганман, - дейди Мафтуна ислмли оромгоҳ дам олувчиси. - Ҳар йили келаман. Оромгоҳимиз чиройли, душ,сузиш ҳавзаси, футбол майдончаларидаги қулайликлар яхши. Ҳамма жой озода. Энг асосийси, тоза ҳавода маза қилиб дам олаяпмиз. Баҳоларимизми? Бундан кейин ҳам беш бўлади-да.

“Алоқачи” оромгоҳи бу йилги мавсуми  6 июндан бошланди. Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ  алоқачиларининг 110 нафар фарзандлари кўнгилли ҳордиқ чиқаришди. Иккинчи мавсум дам олувчилари 131 нафарга етди.  

Оромгоҳда дам олаётган болалар учун эртаклар шаҳарчаси, стадион, чўмилиш ҳавзаси, кўчма кутубхона, тўгараклар фаолият юритмоқда.

Мавсумда ташкил этилаётган “Гиёҳвандлик-аср вобоси”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Ватан келажаги сенинг қўдингда”,” Ёз-ўтмоқда соз” каби маърифий тадбирлардан болажонларимиз фаолдир.   

“Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон таромоғи” филиали тасарруфидаги “Алоқачи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёзги дам олиш мавсуми 12 июндан бошланган бўлиб, мавсум давомида 1440 нафар болаларни соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Хозирги кунга қадар 1-2 навбат бўйича жами 827 нафар болалар дам олиб соғлиқларини тиклаб қайтишди. Улардан 25 нафари Хоразм вилоятидан  ва 106 нафари Қорақалпоғистон Республикасини ташкил этади.

Оромгоҳда  1-2 мавсумда спортнинг мини футбол, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат-шашка, турлари бўйича “Оромгоҳ спортакикдаси” ўтказилди. Мусобақаларда Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ҳамда Тошкент вилояти болаларидан тузилган жамоаларда  жами  236 нафар болалар иштирок этишди. Мусобақалар натижалари оромгоҳда бўлиб ўтган тантанали  маросимда эълон қилиниб, ғолиб ва совриндорларга “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдим этилган диплом ва совғалар топширилди.

Оромгоҳда болалар учун инглиз тили, компютер ва моҳир қўллар тўгараклари, клиплар танлови, эртаклар танловлари каби тадбирлар ташкил этилди. Шуни натижасида болаларни йўналишлар бўйича маҳоратларини ошириш учун имкониятлар яратилди.      

Шунингдек, оромгоҳда 150 тадан зиёд китоблар билан таъминланган кутубхона мавжуд бўлиб, болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш учун имконият яратилган.

Болаларни мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида кино, мултьфилмлар ҳамда Шодиёна гуруҳи томонидан Катта қўғирчоқлар театри томошалари уюштирилиб келинмоқда.

«Ўзбектелеком» АК Бухоро филиалига қарашли «Ёш алоқачи» оромгоҳи мавсумни эртароқ бошлагани сабабли ҳозирда 3-мавсумга болажонларни қабул қилди. Соғломлаштирилган болажонлар сони 360 нафарни ташкил қилди.

Куни кеча оромгоҳни 3-мавсумининг тантанали очилиш бўлиб ўтди. Оромгоҳ бош етакчиси Гулноз Қўчқорова томонидан ташкиллаштирилган очилиш маросими болажонларнинг қўшиқ, рақслари, Ватан мавзусидаги шеърлари билан жуда қизиқарли ўтди.

Оромгоҳда 10та тўгарак фаолият юритиб келмоқда. «Ёш китобхонлар», «Инглиз тилини ўрганамиз», расм, рақс, Заковат, «Ёш ижодкорлар», «Моҳир қўллар» тўгараклари шулар жумласидандир.

Тантанали очилиш маросимида «Нуроний отахон ва онахонлар болажонлар нигоҳида» мавзуида расм тўгараги  иштирокчиларининг ижодларидан стенд ташкил этилди.

Болажонлар чизган расмларида «Бобо неваралари қуршовида», «Бобо невараси билан уй қураяпти», «Бобо невараси билан кўчат ўтказмоқда», «Бувиси неварасига алла айтаяпти», «Бувиси неварасига тикишни ўргатмоқда» мавзуларида расмлар тақдим этилди.

Расм чизиш танлови ғолиблари сифатида 1-ўрин Ф. Гафуржановга, 2-ва 3-ўринлар ака-ука Баҳроновларга насиб этди.      

Бундан ташқари, рақс, «Ёш ижодкорлар», «Инглиз тилини ўрганамиз»,  «Заковат», «Моҳир қўллар»  тўгаракларининг қатор иштирокчилари оромгоҳ Фахрий ёрлиғи ҳамда филиал касаба уюшма қўмитасининг совғалари билан тақдирландилар.

“Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалига қарашли Зомин тумани, Еттикечув қишлоғида жойлашган “Алоқачи” болалар дам олиш оромгоҳи мавсум 11-июндан бошланиб, 116 нафар болалар дам олишга улгуришди.

Оромгоҳнинг 1-корпуси капитал таъмирланиб, қўшимча 40 ўринли жой тайёрланди. 2-босқич мавсумини жорий йил 27-июнда бошлаб, 169 нафар болаларнинг мароқли дам олишлари ташкил этилмоқда.

Мавсумнинг учунчи босқичи 13-июлдан бошланиб, Оролбўйи минтақасидан 30 нафар болалар дам олиши, бундан ташқари Навоий, Тошкент, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари соҳа ходимларининг фарзандлари дам олиши режалаштирилди.

Оромгоҳ кун тартибига асосан хар хил тўгараклар, жисмоний тарбия машғулотлари ва мусобақалари, инглиз тили саводхонлиги ҳамда компютер тўгараклари билан болалар доимо банд бўлишиб, янги ўқув йилига билимларини оширишмоқда.

Мамлакатимизда ёшларга нисбатан бундай эътибор ва ғамхўрликни кўриб, "Ҳамма яхши нарсалар болалар учун" шиори шунчаки гап эмаслигининг шоҳиди бўламиз албатта.

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi