28.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

“Энг фаол ёш дастурчи”

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

Танловнинг хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича “Баҳолаш мезони” ишлаб чиқилди ва Ҳакамлар Ҳайъати таркиби тасдиқланди.

Жорий йилнинг июнь ойида танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари бўлиб ўтди. Унда соҳа корхоналари томонидан “Энг фаол ёш Дастурчи” танлови бўйича номзодларнинг хужжатлари Республика ишчи комиссияси томонидан бахолаш мезонига асосан ўрганилди ҳамда анчагина тортишувлардан сўнг номинантлар аниқланди.

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни “Ўзбектелеком” АК “Биллинг Телеком” филиали Дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Ж.А.Атаджанов, Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи в.б. О.С.Раджабов ва “Uzinfokom” ДУК, ZiyoNET ресурс марказининг етакчи мутахассиси Р.Н.Зиганшинлар қўлга киритдилар.

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi