22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 3 апрелда тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 21-26 “о” сонли раёсат қарори барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилди.

Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилди. Хабарингиз бор, бу йилги танлов шартларига ўзгаритириш киритиб, икки йўналишда яъни касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан юқори бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшма аъзолари сони 100 нафарга бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ташкил этилди.

Бу йилги кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 94 тадан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фолиятига ишчи гуруҳлар томонидан баҳолаш мезони асосида тўлдирилган баҳолаш варақалари Республика комиссиясига тақдим этилди.

Баҳолаш жараёнида ушбу қўмита фаолиятини устав талаблари асосида йўлга қўйлганлиги, раис ёш ходимлиги, янги сайланганлиги, филиал маъмурияти билан ижтимоий шериклик асосида ижобий натижаларга эришиб келаётгани каби жихатлар инобатга олинди.

Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган,  бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши,  ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.

2015 йилнинг “Энг намунали бошланғич ташкилоти” тармоқ кўрик-танловининг ғолибларини аниқлаш анчагина мушкул бўлди. Чунки соҳа тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятли сезиларли даражада ўзгарган. Интизом, янгиликка интилиш, ҳуқуқий, маданий-маърифий солоҳиятни ошиши каби жихатлар кун сайин юксалиб бормоқда. Иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик мутахкамланиб, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари қўллаб-қувватланмоқда. Ана шу ишларни амалга оширилишида юқорироқ кўрсатикларни қўлга киритган қатор бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ғолиб насиб этди.

Ғолибларни тақдирлаш анжумани жорий йилнинг 7 август куни “Туркистон” меҳмонхоналар мажумасида ўтказилди.

Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда 

3-ўрин- «CHIRKOM» Маъсулияти чекланган жамияти бошланғич ташкилотига,  2- ўрин “Ўзбекистон почтаси” АЖ Андижон филиали бошланғич ташкилотига ва  1- ўрин  “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиали бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этди.

 Касаба уюшма аъзолари 100 нафарадан кам бўлган бошланғич ташкилот ўртасида ўтказилган кўрик-танловида ғолибликни “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонаси, Сурхондарё вилоят “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қўлга киритишди.

 Мазкур йўналишда 3-ўрин “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилотига, 2-ўрин Сурхондарё вилояти “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этган бўлса, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти 1-ўрин соҳиби бўлди.

“Энг фаол ёш Дастурчи”  танлови  ғолиблари!

Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алока ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 22 майдаги 23-5/21-6 “о ” сонли қўшма буйруқ-қарори қабул қилиниб, соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш Дастурчи” танловлари  ташкил этилди.

Танловнинг хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича Ҳакамлар Ҳайъати фаол иш олиб борди.

Шуни алоҳида такидлаб ўтиш жойизки, ёш мутахассислар фаолиятларига баҳо беришда асосий эътибор иштирокчининг янги ишланма, лойиҳаларига, уларни ҳаётган тадбиқ қилинганлигига, самарадорлиги ва илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиясига қаратилди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган 52 нафар номзодлар ҳужжатлари ҳудудий, республика Ҳакамлар Ҳайъатлари томонидан баҳоланиб, 11 нафар ғолиблар танловнинг Республика босқичигача йўланмани қўлга киритишди. Улардан ғолиблик 3 нафар энг фаол ёш дастурчиларга насиб этди.

 Мазкур танловда 114 баллни қўлга киритган Қашқадарё вилояти “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК қарашли “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматик цехи Тармоқланган бошқарув сиситемаси навбатчи системотехник мастери - Турдиев Зафарбек Раимович 3-ўрин соҳиби бўлди.

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси - Хўжаев Отабек Қадамбоевич танловда 122 балл тўплаб, 2-ўринга муносиб деб топилди. 

Танловда 1-ўрин - “Ўзбектелеком” АК “Билинг Телеком” филиали Дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи - Атаджанов Жасурбек Абдушарибовичга насиб этди

Ёшларимиз томонидан ишлаб чиқилаётган иновацион ғояларини ҳаётган тадбиқ қилинишида қатор иш берувчилар томонидан моддий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда.  Хусусан, ғолибларга “АЛСКОМ” суғурта компаниясининг махсус чеклари тухфа қилинди.

Барча ғолибларга диплом ва эсталик савғалари топширилди. Мукофотлар муборак бўлсин.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi