Мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами олдидан жорий йиллинг 21 августида “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали ишчи ходимлари иштирокида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним Ўзбекистоним” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Навоий Давлат педогогика институти тарих фанлари ўқитувчиси, ҳуқуқшунос У.Ўтамуродов очиб бериб, йиғилганларга Мустақилликнинг 24 йил ичида босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилиб берди.
У. Ўтамуродов ўз сўзида - Ватанимиз узра Ҳуррият қуёши порлаган қутлуғ куннинг йигирма тўрт йиллиги арафасида яна бир бор ортга назар ташлаб, босиб ўтилган йўлимизни, эришилган ютуқларимизни сарҳисоб этар эканмиз, Юртбошимиз раҳбарлигида халқимиз ўзининг шижоати ва жасорати, қаҳрамона меҳнати билан тарихан қисқа даврда бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг, кучли фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини яратишга эришилганлиги тўғрисида гапириб ўтди.
Биз ҳар қарич ерни эъзозлайдиган она – Ватан бу Ўзбекистондир-дея барчани Ватанни севишга, унинг ҳар унинг ҳар бир қарич тупроғини ардоқлашга чақирди.
Мустақиллик биз учун эркин ва озод ҳаёт, мардлик ва матонат тимсолига айланди. Истиқлолни асраш, тинч ва осуда ҳаётимизни ҳимоя қилиш, фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари халқимизни юксак интилишлар сари чорлаб келмоқда.
Томирларимизда Тўмарис ва Амир Темур қони , туйғимизда Широқ ва Жалолиддин Мангуберди ватанпарварлиги, онгимизда Яссавий ва Нақшбанд таълимоти мавж уриб тўрибди, бундан ниҳоятда ғурурланаман дея фахр туйғусини баралла ифода этди.
Халқимизнинг асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, содда қилиб айтганда, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англаш, ватандошларимизни янги марралар сари руҳлантириш асосий мақсадларимиздан биридир.
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон қайта туғилди, тарихимиз терилди, ўзлигимиз ўнгланди, миллат сифатида қад ростладик. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Мухаббат Норқулова
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали
касаба уюшма қўмитаси раиси