Шанбаликда фаол иштирок этамиз
Жорий йилнинг 22-23 август кунлари байрам муносабати билан умумхалқ ҳайрия хашари ўтказилди. Хашарда корхона ва ташкилотлар атрофидаги ариқ ва латоклар тозаланди, оқланди, 112 мингдан зиёд манзарали ва мевали дарахтлар оқланди. Гулзорлар тартибга келтирилди. Тўпланган маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Икки кун давомида ўтказилган хашарда 47745 нафар меҳнаткашлар иштирок этишди.
Тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида байрам олди ҳафтанинг шанба кунлари ободонлаштириш ва тозалаш куни деб эълон қилинди. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида корхоналар пештақлари “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!”, “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!”, “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!”, “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!”, “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!”, “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!” каби шиорлар билан безатилди.