22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН

User Rating:  / 0
PoorBest 

Байрам шурури давом этаётган шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида бўлиб ўтган “Ehtirom nishoni” совиндорларини тақдирлаш маросими қўнгилларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Мазкур маросимда ўзининг фидокорона меҳнати билан юрт равнақи ва истиқболига ҳисса қўшаётган, бу йилда изланиш ва ташаббус кўрсатишдан толмаётшган, ижтимоий шереклик асосида ишловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоялашда юқори натижаларга эришаётган  турли соҳа вакиллари бўлган 22 нафар совриндорлар тақдирланди.

Ана шу совриндорлар ичида алоқа тизимидан ”Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Олия Шукурлаева Федерация Кенгашининг алоҳида эҳтиромига сазовор бўлгани беэҳтиёр ҳаммамизни қувонтирди.

Шукурлаева Олия Вахидовна 2004 йилдан Бухоро вилоят алоқа ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси, 2012 йилдан “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Кўп йиллик фаолияти давомида ўзининг ташкилотчилиги, қатъиятлилиги, масъулиятлилиги, инсонларга нисбатан ғамхўрлиги ва самимийлиги билан нафақат “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали балки шаҳар ва туман телекоммуникация боғламалари ходимлари ўртасида ҳам ҳурмат эга.

Ўзига юклатилган вазифаларга сидқидилдан ёндошадиган, соҳани ривожлантиришда изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликлари, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб келувчи, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этадиган, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англайдиган ва уларни қўллаб-қувватлайдиган касбига садоқатли раҳбардир.

Филиал ходимларининг вакили сифатида филиалнинг равнақига ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда. У фаолияти мобайнида давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда самарали ишлаб, филиалда ишчи-хизматчиларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир меъёрий ҳужжатлар (Жамоат шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари, ходимларни рағбатлантириш қоидалари ва ш.ў.)ни ишлаб чиқиш, меҳнат муносабатларида қонун устиворлигини таъминланиши борасида жонбозлик кўрсатмоқда.

Шунинг билан бирга вилоятда фаолият олиб бораётган алоқа корхоналари касаба уюшма қўмиталарининг фаолиятларини мувофиқлаштириб, Республика кенгашининг қарор ва топшириқларини ижросини таъминлашда ҳамда кенгашининг сайланма органлари ишида доимо фаоллик кўрсатиб, меҳнаткаўларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир бўлган ўз таклифларини киритади.

 Меҳнаткашларига “Маънавият соатлари” орқали миллий истиқлол ғояларни сингдиришни тарғиб этиб, Она-Ватанга садоқат, ватанпарварлик, халқимизнинг осойишталигини мухофаза этиш, ҳамжиҳатлик ва фуқаролар тотувлигини таъминлаш, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш каби фазилатларни тарбиялаш ишларида фидоийлик намунасини кўрсатиб, катта ютуқларга эришиб келмоқда.

О.Шукурлаева нафақат касаба уюшма қўмитаси раиси балки, Республик кенгашининг хотин-қизлар комиссияси раиси ўринбосари бўлиб, кенгаш томонидан ташкил этилаётган барча йўналишдаги ижтимоий, маданий, маърифий ва спорт тадбирларини юқори савияда ўтказилишида фаол иштирок этади.

У халқнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришдаги ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилишдаги фаол иштироки, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат соҳасидаги манфаатларини ҳимоялаш, касаба уюшмаларининг Республика миқёсида нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Иш берувчи билан доимий равишда мулоқатда, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, хуқуқий манфаатларини ифодалаш масалаларини ижобий  хал этмоқда.

Хусусан, ҳар йили 20 нафардан ортиқ алоқа ходимларини Республикамиз санаторийларида соғлиқларини тиклаш ва дам олишларини ташкил қилмоқда. Бухоро филиали тасарруфидаги “Ёш алокачи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида йилига  алоқачиларнинг 500 нафар фарзандларини соғломлаштириш ишларида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

О.Шукурлаева амалга оширилаётган ишлар натижасида филиал ва унинг боғламаларида меҳнат қилаётган ёшларнинг филиал иқтисодиётига ижобий самара берадиган турли хил инновацион ғояларини амалиётга тадбиқ этишда тегишли мутахассисларни бириктирган ҳолда амалий ёрдам берилишини таъминлаш билан бир қаторда уларни моддий қўллаб-қувватлаш ишларини ҳам амалга оширмоқда.

Жумладан, иқтидорли ёш мутахассислар ғояларини хаётган тадбиқ этилишида мутахассислар томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар негизида 2014-2015 йилларда ўтказилган “Энг фаол ёш дастурчи” вилоят кўрик-танловида иштирок этган корхоналар ёшлари қаторида филиалнинг иқтидорли наменантлари биринчи ўринни эгаллашга мувоффақ бўлишди.

Филиал касаба уюшмаси ташаббуси билан замонавий  спорт анжомлари билан ташкил этилган тренажёр зали ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига ва бу билан  соғломатлигини тиклашга замин яратди.

 Шунингдек, ташкил этилаётган кўрик-танловлар, спорт ва маданий-маърифий тадбирларга кам таъминланган оила фарзандлари, боқувчисини йўқотганлар ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган ходимлар, меҳнат фаҳрийлари, фаоллар жалб этишдан чарчамайди.

Филиалдаги барча ходимларни спортга жалб этиш ишлари аъло даражада йўлга қўйилганлиги негизида 2014 йилдан жорий этилиб, “Соғлом она-соғлом авлод гарови” шиори остида ўтказиб келинаётган уч босқичли спорт фестивалининг Республика босқичида вилоят терма жамоаси фахрли ўринларни эгалламоқда.

О.Шукурлаева ўзининг билимлари ва иш тажрибасини бойитиб борган ҳолда, соҳада фаолият юритаётган ёшларга касб сирлари ва тажрибасини  ўргатиб  устоз ва мураббийлик қилмоқда.

У ҳар ишда ташаббускор, тўғрисўз, маънавий етук, ўзига ва бошқаларга талабчан. У вилоят телефон тармоғи хизматларини юксалтириш, вилоят инфротузилмасини мунтазам алоқа билан таъминлаш йўлида фаолият юритаётган меҳнаткашларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ўзининг билими, иқтидори, хаётий тажрибаси билан сидқидилдан ҳисса қўшаётган фидоий инсондир.

Ана шундай эзгу ниятдаги ишлар албатта эътибордан четда қолмайди. Кўрсатилган эътибор эса ўз навбатида янада жонкуярлик, сидқидилдан, фидойилик  билан ишлашга замин яратиб, инсонни эзгу-ниятлар билан савобли ишларни амалга оширишга рухлантиради.

Мукофот муборак бўлсин!

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi