Хусусан, соҳа ходимлари фаровонлигини ва реал даромадларини оширишга, бандликни таъминлаш, инсон саломатлигини ҳимоя қилиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам ҳамда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларини ҳал этиш борасида Тармоқ, Тариф келишувлари ҳамда жамоа шартномалари асосида жорий йилнинг ўтган даврида 26936 нафар ходимга навбатдаги меҳнат таътилига чиқиш арафасида иш берувчилар маблағи ҳисобидан 9,3 млрд. сўм миқдорида даволанишлари учун моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди.
Соҳада узлуксиз фаолият юритаётган 19110 нафар ходимга кўп йиллик меҳнат стажи учун 11,7 млрд. сўм қўшимча ҳақ, 989 нафар ходимга юбилей саналарида 797 млн. сўм рағбатлантириш ҳамда 546 нафар ходимга биринчи бор никоҳдан ўтиши муносабати билан 456,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш мақсадида 896 нафар ходимга йўлланмалар берилиб, бу мақсадларга 344,3 млн. сўм иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари йўналтирилди.
Икки ёшдан уч ёшгача бўлган бола тарбияси учун таътилдаги 346 нафар аёлга 367,3 млн.сўм нафақа пуллари ҳамда 2995 нафар ишламайдиган нафақадаги меҳнат фахрийларига жами 593,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди.
Соҳа корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнат муҳофазасига ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, хавфсиз шароитларни яратиш, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш тадбирларига 2,9 млрд.сўм маблағ сарфланди.
Корхоналарда меҳнат муҳофазаси, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича 381 дан зиёд тадбирлар амалга оширилиб, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан аниқланган 403 та қоида ва меъёрлар бузилиш ҳолатлари юзасидан иш берувчиларга киритилган тақдимномалар асосида камчиликлар бартараф этилди.
Соҳа тизимидаги корхона, ташкилотлар ҳамда касаба уюшмалари томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда жамоа шартномалари орқали ёши улуғларга, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратган ҳолда муайян ишлар амалга оширилдди.
Ёлғиз қарияларга, ногиронларга ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш мақсадида 939 нафар уруш ва фронт орти меҳнат фахрийлари, кексалар ва ёши улуғларга 25 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти, 29 нафарига 3 млн. сўмлик дори-дармон олиб берилди. 1143 нафар кекса ходимларнинг 21 млн. сўмлик коммунал тўлов пуллари қопланди, 24 нафар иккинчи жахон уруши қатнашчиларига 8 млн сўм, 18 нафар фронт орти меҳнат фаҳрийларига 6 млн.сўм, 614 нафар меҳнат фахрийларига 46 млн.сўм рағбатлантириш мукофат пуллари берилди. Жами 2767 нафар кекса кишиларга 109 млн. сўм, шундан касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 14 млн. сўм маблағ сарфланди.
Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларни тиббий кўригини ташкил этиш ҳамда соғломлаштиришга жами 56 млн.сўм, шундан касаба уюшмаларидан 16,7 млн.сўм, ижтимоий суғурта ҳисобидан 6,2 млн. сўм, иш берувчилар ҳисобиданнинг 33,1 млн. сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди.
Соҳа тизимидаги корхона, ташкилотларда жами 1139 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин 347,8 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Маданий-маърифий тадбирлар негизида 1905 нафар кекса фахрийларга ва ходимларнинг ота-оналарига 44,4 млн. сўмлик маданий оммавий тадбир ва концертларга чипталар тарқатилди.
Шу давр ичида 400 нафардан зиёд фахрийларнинг Самарқанд, Кўкон, Хива, Бухоро ва Тошкент шаҳарларига саёхати уюштирилди. Бу мақсадларга жами 38 млн. сўм, шундан 10 млн. сўм касаба уюшмаси маблағлари сарфланди.
“Ўзбектелеком” АКда Ягона жамоа шартномаси асосида 2015 йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик иш ҳақи 973,4 минг сўм, “Матбуот тарқатувчи” АКда 616,6 минг сўм ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖда 596,2 минг сўмни ташкил этиб, қабул қилинган кўрсаткичга эришилди.
Соҳа ходимларининг 2015 йилнинг биринчи ярмида ўртача иш ҳақи 873,2 минг сўмни ташкил этиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,24 баробар ошди.
Жорий йил 1 майдаги 3/21-39 “о” сон қўшма қарор ижросини таъминлаш борасида “Ўзбектелеком” АК тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар амалга оширилди.
Бухоро шаҳридаги “Ёш алоқачи” ва Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Алоқачи” оромгоҳларидаги чўмилиш ҳавзалари таъмирланиб, янги замонавий кўринишга келтирилди.
Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Алоқачи” оромгоҳида икки қаватли 3-сон бино(корпус) таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
2015 йил ёз мавсумида соҳа ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5400 нафар болаларнинг 60 фоизи стационар оромгоҳларда, 40 фоизи мактаб қошидаги кундузги соғломлаштириш масканларида дам олдириш ва соғломлаштириш белгиланганиб, режа тўлиқ бажарилди.
Корхоналарда қабул қилинган жамао шартномаларига асосан иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан ходимлар фарзандларини оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари учун жами 1 млрд. 354 млн. сўм, жумладан корхоналар ҳисобидан 1 млрд. 154 млн. сўм, ижтимоий суғурта ҳисобидан 56 млн сўм, касаба уюшма ташкилотлари ҳисобидан 604 млн.сўм ва ходимлар ҳисобидан (транспорт йўл харажатлари учун) 84 млн. сўм маблағ сарфланди.
Оролбўйи минтақаси соҳа корхоналари ходимларининг 220 нафар фарзандлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Алоқачи” оромгоҳида ва Жиззах вилояти Зомин тумани “Алоқачи” оромгоҳида 30 нафари соғломлаштирилди.
Республика кенгаши томонидан иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришига ва фуқароларнинг мурожаатлари қонуний кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қартилди.
Хусусан, Республика кенгашига соҳа ходимлари томонидан 14 та ёзма ариза ва шикоят, 65 та оғзаки мурожаат келиб тушди.
Республика кенгашига келиб тушган ариза ва мурожаатлар асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Тошкент, Сурхондарё, Жиззах ва Самарқанд филиаллари ҳисобига тўғри келди.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра 2015 йилнинг ўтган биринчи ярмида Республика кенгашига келиб тушган ёзма ариза ва шикоятлар сони 2014 йилнинг шу даврига қараганда 4 тага, оғзаки мурожаатлар 13 тага камайганини кўрсатди.
Касаба уюшмаларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, меҳнат муносабатлари ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги фаолиятларини ёритувчи мақола ва рукнлар рўзномалардан “Xabar” газетасида 35 та, “Ishonch”да 20 та, “Infocom” журналида 2 та, ҳудудий рўзномаларда 70 тадан зиёд мақола, эълон, ахборот ва маълумотлар чоп этилди.
Шу билан бир қаторда, йиғилишда Тармоқ, Тариф келишувлари ва Ягона жамоа шартномаси бажарилишида йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Мухокамалар сўнгида иштирокчилар томонидан киритилган таклифлардан келиб чиққан ҳолда келгусида:
жамоа шартномалари орқали “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури асосида белгиланган тадбирлар режасини тўлиқ бажариш, айниқса ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш тадбирларини давом эттиш;
соҳада хизматлар турини кенгайтириш орқали янги барқарор иш жойларини яратиш, ходимларнинг иш билан бандлигини, янги ишга қабул қилинган ёш мутахассисларнинг иш жойларида қўнимлигини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқдан ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш;
ёш мутахассисларнинг иш жойларида қўнимлилигини таъминлашда “Устоз- шогирд” тизимидан самарали фойдаланиш ҳамда устоз ходимларни рағбатлантириш чораларини кўриб бориш;
оммавий касб ходимларини махсус кийим, пойабзал билан таъминлаш чорасини кўриш;
шаҳар, туман почта алоқа тармоқларини, алоқа бўлимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.