Мазкур маънавий-маърифий тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг аъзоси Алишер Келдиевич Қодиров ўз маърузасида 21 октябрь – “Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун” сифатида чуқур эҳтиром билан ўтказилиши, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани, тил орзу умидларимиз, истиқлолимиз, қалбимиз ойнаси эканлиги, шунинг учун ҳам она тилимизнинг ривожланиб, равнақ топиши учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлади.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази касаба уюшма қўмитаси ва Марказ Ахборот хизмати ҳамкорлигида Тадбир қизғин савол-жавоблар ва муҳокамалар билан ўтди.