22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

БИР ҚАДАМ ОРТГА ТАШЛАШ - МАҚСАДЛАРНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ

User Rating:  / 0
PoorBest 

Мазкур йиғилишда Республика кенгаши ва тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  томонидан жорий йилнинг 9 ой давомида қабул қилинган устувор йўналишлар ва Уставга мувофиқ касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятларини мустаҳкамлаш, ёш ва ташаббускор кадрларни жалб қилиш, нодавлат ташкилотларда касаба уюшмасини тузиш, тармоқда ижтимоий шерикликни ривожлантириш,  ходимларнинг хуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфааталарини ифодалаш, уларни соғломлаштириш, маданий-маърифий, спорт-жисмоний тарбия ишларини ташкиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий мухокама этилди.

Хусусан, жорий йилнинг феврал ва март ойларида Республика кенгаши тизимидаги бошланғич, цех ҳамда гуруҳ касаба уюшма ташкилотларида ўтказилган  ҳисобот-сайловлар натижаларига кўра касбий тажрибага эга, ўз вазифасига масъулият билан ёндошган, ташаббускор ва меҳнат жамоаларида ҳурматга сазовор бўлган 227 нафар  касаба уюшмаси фаоллари янгитдан сайланди.

Жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида ташкил этилган ўқувларда 24 нафар янги сайланган касаба уюшма қўмита раислари ҳамда 20 нафар меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар малакаласи  оширилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш соҳасида хизмат кўрсатаётган “EMS Ўзбекистон” МЧЖ, “Uzinfocom study” МЧЖ гуруҳ ташкилотлари ва  “Матбуот учқунлари” ҚК, “Broad Band Solutions” ҚК бошланғич ташкилотлари тузилиб, Республика кенгаши хизмат доирасига олинди, уларга жамоа шартномаларини тузиш ишларига амалий ёрдам  кўрсатилди.

Жорий йилнинг 7 август куни ўтказилган 8 - Қурултой ишида 2010-2015 йиллар даврида тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг фаолияти тахлилий-танқидий жиҳатдан муҳокама этилди ва келгуси йилларга янги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шунинг билан бирга, янги тахрирдаги Устав Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта рўйҳатдан ўтказилиб, тармоқ касаба уюшмаси ташкилотига Ўзбекистон ахборот технолоиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши деб янги ном берилди.     

Ижтимоий шерикликни ривожлантириш ва жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий хуқуқини таъминлаш, соҳада  янги иш ўринларни яратишга кўмаклашиш йўналишида 27 мингдан зиёд ходимларга навбатдаги меҳнат таътилига чиқиш арафасида иш берувчилар маблағи ҳисобидан 9,4 млрд. сўм миқдорда даволанишлари учун моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди.

Соҳада узлуксиз фаолият юритаётган 20 мингдан зиёд ходимга кўп йиллик стажи учун 11,8 млрд. сўм қўшимча ҳақ тўланди.

Шунингдек, 1150 нафар ходимлар юбелей саналарида 970 млн. сўм миқдорда рағбатлантирилди ҳамда 646 нафар ходимларга биринчи бор никоҳдан ўтиши муносабати билан 556,7 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

996 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга 444,3 млн. сўм иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари йўналтирилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида  1097 нафари иккинчи жаҳон уруш ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, кексалар ва ёши улуғ фахрийларга озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди, шундан 37 нафарига КУК маблағи ҳисобидан 4 млн. сўмлик дори-дармон олиб берилди,  1459 нафар кекса ходимларнинг  коммунал тўлов пуллари қопланди, 6 нафар ногирон меҳнат фахрийсини уйи таъмирлашда ёрдам берилди. Жами мазкур йўналишларда 3255 нафар кекса кишиларга 115 млн. 500 минг сўм, шундан КУКлари ҳисобидан 21 млн. сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, 1187 нафар пенсия ёшига етган ходимларга пенсияга чиқишдан олдин 377,0 млн. сўм бир марталик, 3900 нафар собиқ пенсионерларга 412 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, кекса ёшдаги 177 нафар меҳнат фахрийларини касаба уюшмалари санаторийларида бепул соғломлаштириш ишларига жами 81,6 млн. сўм маблағ сарфланди, шундан касаба уюшмалар маблағидан 27,4 млн. сўм сарфланди.

Болаларни соғломлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил қилиниб, режа асосида 5370 нафар болалар стационар ва мактаб қошидаги ормгоҳларда дам олдирилди. Оролбўйи минтақасидаги соҳа корхоналари ходимларининг 250 нафар фарзандлари Жиззах ва Тошкент вилоятининг “Алоқачи” оромгоҳида имтиёзли равишда соғломлаштирилди. Болаларни соғломлаштириш ишларга жами 6,9  млрд. сўм  маблағ сарфланди.

Ҳисобот даврда жамоа шартномаларида ёшлар ва аёллар учун киритилган қўшимча имтиёзларни тўланишига алоҳида эътибор қаратилиб, икки ёшдан уч ёшгача бўлган бола тарбияси таътилда бўлган 394 нафар аёлларга  415,2  млн. сўм нафақа пуллари тўланди.  73 нафар ёш оилаларга 192,7 млн. сўмлик фоизсиз ссудалар ажратилди.

Вазирлик тизимидаги жамият, компаниялар, корхона ва ташкилотларда 2015 йилнинг ўтган  9 ой давомида 82 та,  Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида 48 та янги иш ўринлари яратилди.

Ходимларнинг меҳнат ва фуқаролик хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши борасида Тошкент шаҳрида жойлашган 7 та, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ҳамда Жиззах вилоятларидаги 30 дан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятлари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Республика кенгашнинг “веб-сайти”да соҳа ходимларидан интернет орқали тушган саволлар асосида 10 дан зиёд туркум хуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу кунга қадар 115 та, жумладан, 31 та ёзма ариза ва шикоятлар, 84 та оғзаки мурожаатлар (27 таси “ишонч телефони” орқали) кўриб чиқилди.

Касаба уюшмалари томонидан корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини сифатли бажарилишига, бахтсиз ходисаларга йўл қўйилмаслик чораларини, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратилиб, жорий йил учун меҳнат муҳофазаси бўйича тузилган Битимларда белгиланган 841 та чора-тадбирларнинг 612 таси бажарилди ва бу мақсадларга 2,2 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Соҳада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида  ташкил этилган “Аёллар спорт фестивали”нинг Республика босиқичида 14 та терма жамоалар негизида 140 нафар аёл ходимлар қатнашди.

Корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ёши катта ходимлар ўртасида мини футбол мусобақасининг республика босқичида 120 нафар ходимлар иштироки таъминланди.  Мазкур мақсадларга жами ҳомий ташкилотларнинг 62 млн. сўмдан зиёд мабалағлари йўналтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тасарруфидаги матбаа-нашриёт уйлари корхоналари ўртасида ташкил этилган “Энг яхши  чоп этувчи” , “Энг яхши дизайнер”, “Энг яхши  мухаррир”  кўрик-танловларига иш берувчи ҳамда касаба уюшмаларининг  31,5 млн. сўм  миқдордаги маблағлари сарфланди.

Оммавий ахборот воситаларида касаба уюшма ташкилотларининг устувор йўналишлар дориасида муҳим дастур ва тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий шериклик тамойиллари асосида меҳнаткашларнинг иқтисодий-ижтимоий, хуқуқий ҳимоялаш ҳамда соғломлаштириш борасида олиб борган ишлари тизимли равишда ёритиб келинди.

Шу билан бирга, ўтказилган Раёсат йиғилишида касаба уюшма ташкилотларининг 9 ой мобайнидаги фаолиятларида йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхтаб ўтилди.

Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасалар меҳнат жамаолари ўртасида қабул  қилинган жамоа шартномаларини бажарилишига оид маълумотларни тахлилий ва танқидий кўриб чиқилмаганлиги, нодавлат секторида соҳа йўналишида лицензия олиб фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилотларни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича олиб борилган ишлари сусайтириб юборилганлиги ҳамда тизимдаги бошланғич ташкилотларда касаба уюшмаси бюджети ва ижтимоий суғурта маблағларидан тўлиқ фойдаланмасликка йўл қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди. 

Шунингдек, касаба уюшма қўмиталари ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар, иш берувчилар ва ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоида ва талабларига риоя қилмаслик ишлари устидан жамоатчилик назорати ҳамда жойларда меҳнат низолари комиссияларининг фаолиятлари суст даражада олиб борилаётганлиги танқид этилди.

Йиғилишда Республика кенгашининг “Кексаларни эъзозлаш йили” дастурини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш, хизмат текширувларини ўтказиш, фуқаролик ва хўжалик-хуқуқий шартномалар билан ишлаш тартиблари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Раёсат йиғилишини Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация  ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.А.Ишанходжаев олиб борди.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi