22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Конституция - Бош қомусимиз

User Rating:  / 0
PoorBest 

Аввало таъкидлаш жоизки, Конституция ва унга мувофиқ қабул қилинган қонунлар асосида республика касаба уюшмалари фаолиятида ҳам чуқур ўзгаришлар амалга оширилиб, ходимларнинг меҳнатга оид ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида касаба уюшмалари билан давлат органларининг тенг ижтимоий шериклиги ва самарали ҳамкорлиги олиб борилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судяси, юридик фанлари номзоди, доцент У.Бозоров ҳамда Тошкент Давлат юридик университети кафедра мудири, юридик фанлари номзоди Ш.Зулфиқоровлар маъруза қилишди. Маърузаларда Конституцияга мувофиқ республикамизда босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига, аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга, демократик ислоҳотларни янада чуқуқрлаштиришга, жамиятда ва суд-ҳуқуқ идоралари фаолиятида қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик муҳитини кучайтиришга бўлган эътибор ва талаб хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди. Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилгани, жамият ҳаётида сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг, жумладан, касаба уюшмаларининг мавқеи табора мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Шу куни ҳуқуқшунос олимлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини меҳнат жамоаларида кенг тарғиб қилиш, озод ва обод Ватанда фахрланиб яшаш туйғусини ва чин ватанпарварлик ғоясини ёшлар онгига сингдириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдириш билан бирга, қатнашчилар саволларига атрофлича жавоб бердилар.

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi