Анъанага айланган ушбу мусобақада АТ “Алоқабанк”нинг барча филиаларида мехнат қилаётган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёл рахбарлар, ишчи-ходимлар (жами 112 нафар)дан ташкил топган худудий жамоалар иштирок этишди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Самарқанд филиали раҳабари Т.Маматқулов, АТ “Алоқабанк” касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Сахапова, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий каммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходимлари Р.Тўраева ва Г.Гулямовалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг саломатлигига, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганини эътироф этиб, банк аёл ходимлари ўртасида ўтказилаётган мазкур спорт мусобақаси хам бу борадаги узлуксиз ишларнинг амалдаги исботи эканлигига алоҳида уруғ беришди ва иштирокчиларига омад тилаган ҳолда мусобақага старт берилди.
Мусобақанинг биринчи уйинини “Тошкент-1” ва “Бош офис” жамоалари бошлаб беришди. Аёлларимизнинг шижоат, матонат, тезлик, эпчилик, қатиятлик, ҳамжихатлик, ахиллик каби хислатлари - ғолиблик супасига эришишларига асосий омил бўлди.
Ўйинларнинг энг авжи Тошкент-1, Навоий, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро ҳамда Жиззах жамоалари ўртасида кечди.
Энг қувонарлиси, аёларимиз оддий хавоскорликдан эндиликда хақиқий спорт ўйинчиларига айлана бораётганликларига гувоҳ бўлдик. Айниқса сафга кирганига хали кўп бўлмаган Қўқон жамоаси бу гал шиддатли ўйин кўрсатиб, Нукус, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент-1 ва Фарғона жамоаларини анчагина тер тўкишларига мажбур қилди.
Ҳа, бу йилги ўйинлар жуда қизиқарли кечди. Айтиш мумкинки, ушбу мусобақаларда ёшидан қатъий назар барча иштирокчилар бир тану бир жон бўлиб беллашишди. Иштирокчиларининг ўзаро хурмат ва бир-бирларини қўллаб-қувватлаган холда юқори кайфиятда ўз махоратларини кўрсата олишлари эса аёллармизнинг нафосати ва лобарлигини намоён этди.
Финалга чиққан жамоаларнинг шиддатли тортушувлари натижасида учинчи ўрин Тошкент-1 ва Сурхондарё жамоаларига, иккинчи ўрин Қўқон жамоасига насиб этди.
Ўйинларда Фарғона жамоасининг қўллари баланд бўлиб, биринчи ўрин сўзсиз фарғоналикларга насиб этиб, қўчма кубог Тошкент-1 жамоасидан Фарғона жамоасига ўтди.
Мусобақа ғолиблари алохида номинациялар, мос даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Хусусан, “Энг яхши тўп урувчи” нукуслик Г.Базарбаевга, “Энг тажрибали ўйинчи” жиззахлик Н.Эгамовага, “Энг яхши хужумчи” бухоролик М.Казаковага, “Энг яхши ўйинчи” андижонлик Ш.Кодировага, “Энг яхши марказий ўйинчи” навоийлик Ф.Казаковага насиб этган бўлса, “Энг иродали жамоа” - Бош офис, “Энг жозибадор жамоа” - Сармарқанд, “Энг интизомли жамоа” - Наманган, “Энг чиройли спорт формаси”- Қарши филиал жамоаларига берилди.
Банк ходималаридан хақиқий спортчиларни тайёрлай олган Дурдона Адамбоева “Энг яхши мураббий” номинацияси билан тақдирланди.
Кечки тушликни эса анъана бўйича ҳар бир жамоа тайёрлаб келган маданий чиқишлар безади. Миллий урф-одатларимизни қадрлаш ва авлоддан-авлодга етказиш мақсадида жамолар томонидан тайёрлаб келинган сахна кўринишлари, куй ва тароналар намойиши барчанинг олқишу эхтиромларига сазовор бўлди.
Ушбу кун алоқабанк хотин-қизларининг дилбар куй-қўшиқлари, мафтункор рақслари, Хоразм лазгиси, Қорақалпоқ қизларининг нафис куй қўшиқлари, Тошкент-1 жамоасининг саҳна кўриниши барчанинг хотирасида унутилмас таассурот қолдирди.
Ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади умумбашарий демократик, ҳуқуқий талабларга жавоб бера оладиган фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқаро талаб ва андозаларга мос келадиган ижтимоий, иқтисодий, маънавий муносабатларни вужудга келтириш, халқимиз учун фаровон турмуш тарзини барпо этиш, меҳнаткашлар онгида заминимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик, тотувлик ва барқарорлик бўйича шукуроналик ҳисларини уйғотиш, хотин-қизлар ўртасида спорт-соғломлаштириш маданиятини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш орқали соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда уларга муносиб шароитларни яратиш борасида олиб бораётган ишларни кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.
Шунингдек, ёшларимиз, айниқса қизларимизни маънавий-аҳлоқий камолотга йўналтириш, уларнинг руҳиятини, иймон-эътиқодини, иродасини одамийлик, инсонпарварлик, юртпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва келажакка ишонч фазилатлари билан бойитиш, уларнинг иқтидорларини ривожлантириш, миллий минталитетимизга хос бўлган урф-одатларимизни қадрлаш ва авлоддан-авлодга етказишга йўналтирилди.
Тадбир иштирокчилари мусобақаларнинг эртаси куни Имом ал-Бухорий мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда, Ал-Мотуридий, Ҳазрати Дониёр пайғамбар қабри, Ҳазрати Хизр масжиди ва Регистон майдони каби шаҳарнинг тарихий манзилларини зиёрат қилишди, обод, сўлим ва гўзал диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишди.
Ҳа, бу йилги спорт тадбири негизда меҳнаткаш аёлларимиз шиддатли мусобақаларда ўз кучларини синадилар, мароқли хордиқ чиқардилар ҳамда кўнгилларида унутилмас саёҳат муҳирланди.
АТ “Алоқабанк” мазкур тадбирни юқори савияда ўтишини таъминлашда кўмак бўлган Самарқанд филиали раҳбариятига алоҳида ўз минаддорчилигини билдиради.