Мазкур тадбир алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни, айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шаротлардан оқилона фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантириш, шунингдек мазкур спорт турини янада оммалаштиришга йўналтирилди.
14 январ “Ватан ҳимоячилар куни”ни мамлакатимизда ҳар йили миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Шу ўринда ўғлонларимизни ана шундай бақуват бўлишларида спортнинг ўрни ўзига хосдир.
Спорт – соғлиқ гаровивадўстлик элчиси. Шу боис соҳада доимий турли спорт мусобақалари ўтказиб келиниб, уларнинг якун финал ўйинлари айнан байрамлар арафасида ташкил этилиши анъанага айланган.
Соҳа ходимлари, шунингдек тизимдаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари, шунингдек хотин-қизлар ўртасида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақаларини янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш борасида ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, кўп йиллар мобайнида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналарда ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида улар учун яртиб берилаётган шароит бунга яқол мисолдир.
Соҳа кубоги учун 2000 йилдан бери ўтказиб келинаётган мазкур спорт мусобақаси ташкил этилаётган маданий-спорт тадбири ичида алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда ушбу спорт мусобақаси тобора оммалашиб бориб, соҳадаги алоқа корхоналарининг барчасида зўр қизиқиш билан ўтказиб келинмоқда. Йилдан-йилга мусобақанинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчилари томонидан рақобатчилик маданияти, уйинларнинг тартиби ва интизом талаблари мукамаллашмоқда. Мусобақа иштирокчилари томонидан киритиб келинаётган таклиф-истаклар негизида мусобақа Низомига қатор қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.
Мини футбол спорт мусобақаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Кўчма кубоги”нинг янги намунаси таъсис этилди.
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашга қодир бўлган алоқа ходим-ўғлонлари Ватанга бўлган садоқатини, ўз касбларига бўлган фидойилигини, март, бақуват эканлигини намаён этиши мақсадида байрам арафасида ташкил этилган мини футбол бўйича кўчма кубок учун Республика турнирида иштирок этдилар.
Мусобақа иштирокчиларидан шакллантирилган терма жамоа таркиби Низомда белгилаб берилган тартиб асосида 3 та корхона, ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат бўлди.
Ташкил этилаётган мусобақнинг республика босқичида 13 та худуддан ва Тошкент шаҳридан 3 та терма жамоалар (жами 16 та жамоа таркибида 128 нафар иштирокчи) мини футбол бўйича Кўчма кубок совринини қўлга киритиш учун беллашди.
Қизғин ва шиддат билан бўлиб ўтган мусобақада 3-ўрин Фарғона вилояти терма жамоасига, 2-ўрин “Тошкент ахборот технологиялари университети” терма жамоасига ва 1-ўрин ҳамда мини футбол бўйича Кўчма кубок “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали терма жамоасига насиб этди.
Мусобақанинг тақдирлаш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.Мирзахидов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Ишанходжаев ва бошқа республика корхоналари раҳбарлари қатнашиб, сўзга чиқишди.
Ғолиб жамоалар ва номенатциялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, мусобақа иштирокчилари учун 9 январь куни Тошкент шаҳридаги “А.Темур, “Қатағонлар” музейига ва шаҳарда бунёд этилган қатор иншоатларга экускурсия ташкил этилди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши соҳа ходимлари номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклайди ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қолади. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг!
Барчани Ватан химоячилари куни билан яна бир табриклаган ҳолда мазкур тадбирни ташкил этишда ҳомийлик қилган ташкилот раҳбарларига ўз миннаддорчилигини билдиради.
Байрамингиз муборак!!!