24.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

БАЙРАМ МУБОРАК

User Rating:  / 0
PoorBest 

 Ўзбекистон Республикасида ҳар йили 14 январь “Ватан ҳимоячилар куни” миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.

Мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши номидан муборакбод этамиз.

Барчангизни “Ватан ҳимоячилар куни” билан табриклар эканмиз, Сизларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан химоячилари куни билан табриклаймиз.

  

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi