Қолаверса, яқинда Президентимизнинг "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошида "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг барча соҳаларига кенг татбиқ этиш, ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг керакли сифат даражасини таъминлаш ва интерфаол хизматларни ривожлантириш йўлида қулай шароит яратиш учун ахборот-коммуникация ҳамда телекоммуникация технологияларининг замонавий юқори технологияли инфратузилмасини яратиш имконини беради.
Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга ҳукумат томонидан қаратилаётган бундай улкан эътибор, соҳада янги ечимлар ва истиқболларни муҳокама этиш учун мамлакат ва хорижнинг етакчи мутахассисларини ҳар йили Саммит доирасида тўплаш ташаббусини халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам алоҳида эътироф этишди.
Саммитнинг умумий йиғилиши якунланганидан сўнг, муҳокамалар шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилди. "АКТ давлат секторида", "Технологиялар, ишланмалар ва ечимлар", "Интернет ва ахборот ресурслари", "Ахборот-кутубхона технологиялари" каби йўналишлар бўйича олтмишга яқин маърузалар тингланди. Шўъба йиғилишларида юқори технологиялар бозорининг етакчи экспертлари, давлат органлари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимиз ва чет эл IТ-компаниялари раҳбарлари ҳамда мутахассислари АКТни жамият ҳаётининг турли жабҳаларига жорий этишга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишди. Соҳага оид стратегиялар ва уни ривожлантириш масалалари, технологиялар, инфратузилма, илова ҳамда ечимлар кўриб чиқилди. Хорижлик экспертлар, жумладан, Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар ўз мамлакатлари давлат секторида АКТни қўллаш борасида эришилган ютуқлар билан ўртоқлашдилар.
АКТ Саммити якунларига кўра, тадбир Резолюцияси қабул қилинди.