Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.К.Нарбаева тадбирни очар экан, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида, ҳукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан Муносиб меҳнат концепциясини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталдилар. Бунда асосан, Ўзбекистон Республикаси Презденти Ислом Каримовнинг “Мамалакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” дастурул амал бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Устоз ва шогирд анъаналари яхши самара бераётганлиги, ҳамда бу миллий қадрятларимизга уйғун холда амалга оширилаётганлиги хусусида тўхталди.
Ҳақиқатан, юртимизда меҳнат ва ижтимой масалаларга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишларида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши тасарруфидаги ташкилотларнинг фаол иштироки таъминланаяпти. Масалан, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар лойиҳасига баъзи бир қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклифлар берилди. Берилган таклифларда бандлик соҳаси ва меҳнат муносабатларини янада либераллаштириш, касаба уюшмалари фаолиятини тизимли ташкил этиш, ижтимой шериклик ва жамоатчилик назорати тизимлари барқарор ишлашини таъминлашни назарда тутувчи қонунлар лойиҳаларига мавжуд ҳужжатларини такомиллаштириш, керак бўлса яратиш ва юқорида амалдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан ишларни мисол келтиришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йилларга мўлжалланган Бош келишув лойиҳасига таклифлар киритилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Давра суҳбатида замон билан ҳамнафас касаба уюшмалари ўз аъзоларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатлари юзасидан тезкор амалий чоралар кўриш борасида ҳам тухталди. Бу борада Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашига бўлаётган “Ишонч телефони” орқали оғзаки ва ёзма мурожаатлар ўз вақтида қонуний далиллар асосида жавоб берилаётганлиги мисолларидан ҳам кучли давлатдан, кучли фуқаролик жамияти сари дадил қадамлар ташлаётганлигимиздан кўринади.
Хукуматимизнинг ёшлар сиёсати бўйича олиб бораётган ишлари борасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Н.Айтжанова “Муносиб Меҳнат концепциясини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаолияти” мавзусида фикр юритиб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ишларида фаол иштирок этиш, бунда касаба уюшмаларининг аниқ вазифаларини белгилаб амалга ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқдалигига тўхталди.
Республикамиз хукумати томонидан кучли ижтимоий сиёсат касаба уюшмаларининг ушбу йўналишдаги олиб бораётган фаолиятини анча енгиллаштирмоқда. Бунга қўшимча равишда касаба уюшмалари ўз маблағидан ҳамда жамоа шартномалари орқали меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш, уларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш борасида қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Ўз-ўзидан аёнки, буларнинг барчаси муносиб меҳнат концепциясини Ўзбекистонда қарор топтириш учун хизмат қилмоқда.
Давра суҳбатида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси масаласи ҳам кун тартибда турди. Касаба уюшмаларига янги аъзоларни жалб этиш, нодавлат сектори корхоналарида касаба уюшма корхоналарини тузиш, улар ўртасида меҳнат муҳофазаси масалаларида эътборни кучайтириш борасида сўз борди. Шунингдек, республикамизда меҳнат ва бандлик соҳасида фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши белгиларига қараб камситишлар мавжуд эмаслигини энг аввало, хукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар эришган энг катта ютуқлардан бир эканлиги алоҳида таъкидланди. Меҳнат муҳофазаси борасида ходимларни иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланишига эришаётганлиги ҳамда ходимларнинг иш хусусиятларига қараб устамалар, қўшимчалар, мукофот тарзидаги тўловлар тўғри қўлланилаётганлиги устидан жамоатчилик назорати мавжудлиги айтиб ўтилди.
Ўз наватида, яратилган иш жойларида ходимларга қулай ва хавфсиз ишлашлари учун “яшил иш ўринлари” мухитини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолиятидан тўғри ва самарали фойдаланишда касаба уюшмалари биргалигида ҳамкорлик қилиши мақсадга мувофиқлиги алоҳида такидланди.
Тадбир сўнгида, мамлакатимизда “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона Республика кўрик-танлови” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши тасарруфидаги “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Навоий филиали (раҳбари У.Исмоилов) биринчи ўринга, Бухоро шаҳар телекоммуникация боғламаси (раҳбари Х.Турдиев) иккинчи, учунчи ўринга эса Андижон филиали (раҳбари Б.Маниязов) лойиқ топилди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.