22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишни биласизми?

User Rating:  / 0
PoorBest 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг жорий йил 26 январдаги 9-25-сонли, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 8 февралдаги 11-54 ”о”-сонли қарорлари билан  “Касаба уюшмаларининг юридик хизмати тўғрисида” Низом, “Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби” янги таҳриридаги тасдиқланди. Ушбу Низом ва Тартибга асосан эндиликда касаба уюшма тизимидаги барча жисмоний ва юридик шахсларга амалий ва самарали хуқуқий ёрдам кўрсатиш имконияти кенгайтирилди. Эндиликда касаба уюшмалари ўз ааъзоларига беғараз ҳуқуқий ёрдам берувчи чин маънодаги оммавий ташкилотга айланиб бормоқда.

Албатта, бу ҳолат ҳар бир касаба уюшма аъзоси ўзининг ҳуқуқий билимини янада ошириб боришига, шунингдек, уларни касаба уюшма ташкилотларидан текин ҳуқуқий ёрдам олишларига кенг имкониятлар яратади. Бундан кўринадики, касаба уюшма ташкилоти ва ҳуқуқшуносларининг асосий вазифаси – фуқароларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишини кучайтириш билан бирга, эндиликда ходимларга текин ва беғараз ҳуқуқий маслаҳат берилишида янги даврни бошлаб беради.

Юқорида қайд этилган хужжатлар билан, касаба уюшмаларининг юридик хизмат ходимларига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш устувор вазифа тариқасида белгилаб қўйилди:

1. касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш;

2. касаба уюшмалари аъзолари ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган номатив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;

3. касаба уюшмалари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш;

4. касаба уюшмалари аъзолари ва фуқаролардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;

5. судларда ва бошқа идораларда касаба уюшмалари ҳамда аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ва бошқа вазифалар.  

Меҳнат низосини кўриб чиқиш жараёнида касаба уюшма ташкилотининг ҳуқуқшуноси билан касаба уюшма аъзоси (ходим) ўртасидаги суҳбатлар, хужжатлар, олинган маълумотлар, ходимнинг тушинтиришлари, берилган маслаҳатлари хизмат сири ҳисобланиб, уларни ошкор қилишга йўл қўйилмайди.

Адбатта, ҳуқуқшунос ёрдамисиз ҳам айрим ҳолларда, касаба уюшма аъзоси ёки ходим баъзи масалаларга ойдинлик киритиши мумкин. Бунинг учун биринчи навбатда, ўзига тааллуқли ҳужжатлар, яъни буйруқ, шартнома, қарор ва бошқаларга ходим беэътибор бўлмаслиги керак.

Меҳнат низоси юз берган тақдирда, ҳар бир харакатни амалга оширишдан аввал, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида ўйлашга, фикр юритишга тўғри келади. Ана шунда, келгусида юз бериши мумкин бўлган мураккаб ҳолатларни ва қийин вазиятларни оқилона бартараф этишга эришилади. Қачонки, касаба уюшма аъзоси ўз ҳуқуқини яхши билсагина,   унинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмайди. Масалан, Қашқадарё вилоят ахборот–кутубхона марказидан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашига ариза асосида мурожат қилган Сожида Ражабова ўз ҳақ ҳуқуқини билгани учун, гарчи у – ёшга доир пенсияга чиққан бўлса ҳам-ки, меҳнат фаолиятини давом эттириш имкониятини сақлаб қолди. Ваҳоланки, у мазкур масала бўйича бир қатор ташкилотларга, шу жумладан хуқуқни муҳофаза қилииш идораларига ҳам мурожаат қилган эди. Унинг қонуний ва асосли талаби фақат, низога касаба уюшма ташкилоти аралашганидан кейин, ўзининг адолатли ечимини топди.

Худди шунингдек, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Самарқанд филиали Ургут почта алоқа тармоғининг меҳнат фахрийси – Турсун ота Эшмуродовнинг мурожатига мувофиқ ва корхона Жамоа шартномасига асосан, белгиланган тартибда моддий ёрдам пули берилди.

                                                                                 

Маъмуржон Қиёмов,

Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси

                                 соҳа Республика бирлашган қўмитаси

       етакчи юрисконсульти

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi