2013 йилги мини футбол бўйича соҳа кубоги учун мусобақаларнинг Саралаш ва “Ўтиш турнири”да қайси жамоалар иштирок этади? Мусобақалар қандай тартибда ўтади?
Айтиш керакки, йилдан-йилга мазкур турнирнинг нуфузи ва унга бўлган қизиқиш ошиб боряпти. Демак,
2013 йил “Ўтиш турнири” мусобақаларида
1. АLSKOM 2. БКМ 3. Давлат қўмитаси 4. ДАИ 5. Мониторинг маркази 6. Матбуот тарқатувчи |
1. МАТБ 2. РРТМ 3. ТШТТ-2 4. Ўзбектелеком” 5. Ucell |
1. UzMobile 2. UNICON.UZ 3. ЭМММ 4. UZINFOCOM 5. Tradeunion 6. ZTE invest |
сингари жамоалар иштирок этиши кутиляпти.
Булардан ташқари, кубок беллашувларида, агар исташса, бошқа корхона-ташкилот ва муассасалар жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Таъкидлаш керакки, жорий йилги мусобақаларда ZТЕ invest ва Tradeunion (касаба уюшмаси) жамоаси илк бор қатнашишни режалаштирилмоқда.
“Ўтиш турнири”да жамоалар қуръа орқали тўртта гуруҳга тақсимланади. Гуруҳларда ўйинлар доира тизими асосида ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар тўртта чорак финал жуфтлигини ташкил этади.
Бу йилги мусобақалар хар йилги мусобақалардан қизиқроқ ўтиши кутилмоқда. Чунки, UzDTV ва Алоқабанк жамоалари (2012 йил “Ўтиш турнири етакчилари) “Саралаш” гуруҳига ўтганидан сўнг, иштирок этувчи жамоалар кучи нибатан тенг бўлиб, совриндор ўринга яққол даъвогарлар йўқ. Сўзсиз Ucell, Ҳарбий қисм, Ўзбектелеком, Давлат қўмитаси, ТШТТ-2 жамоалари ва яна бир қатор жамоаларнинг ҳар бири Ғолибликни қўлга кирита олади. Бунда, албатта, жамоалар қандай тайёргарлик кўргани, жисмоний ҳолати қай даражада эканлиги катта аҳамият касб этади. Қолаверса, бир неча йиллик танаффусдан сўнг, ўтган йили мусобақаларимизга қайта қўшилиб “Ўтиш турнири” мусобақаларида ишончли ва пишиқ ўйин намойиш этган “Давлат фелдъегерлик хизмати” жамоасини ҳам ҳисобдан чиқармаслигимиз лозим.
САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ
Тошкент шаҳридаги алоқа корхона ташкилот ва муассасаларининг жамоалари ўртасида соҳа кубоги учун “Саралаш” мусобақаларида саккизта жамоа иштирок этади:
1. Алоқабанк 2. БРМ 3. ТАТУ 4.ТШТТ |
1. ТТТ 2. 2-академик лицей (ТАТУ) 3. “Ўзбекистон почтаси” 4. UzDTV |
Бу жамоалар якуний финал босқичига Тошкент шаҳри учун ажратилган учта йўлланма учун кураш олиб борадилар. Жамоалар қуръа орқали икки гуруҳга тақсимланадилар. Гуруҳларда ўйинлар доира тизими асосида ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ўринларни эгаллаган жамоалар икки йўлланманинг соҳиби бўладилар, иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ўзаро тўқнашув ўйинда учинчи йўлланманинг тақдирини ҳал этадилар.
Ўтган йиллари Тошкент шаҳри саралаш ўйинларидан финал йўлланмасини қўлга киритиш катта муаммо эмас эди, чунки 8та жамоадан 6 таси, яъни 75 фоизи финал босқичига йўлланмани қўлга киритар эди. Жорий йили 8 та жамоадан 3 тасига, яъни 37,5 фоизига финалга йўлланма берилади. Бунинг ижобий томони, мусобақалар янада муросасиз ўтади.
Умуман олганда, “Саралаш” мусобақаларида вазият нисбатан равшан. ТАТУ билан ТШТТ жамоалари якуний финал босқич йўлланмаларига асосий даъвогарлар деб баҳоланаётган бўлса, яна бир қатор жамоалар буларга муносиб қаршилик кўрсата олади. Чунончи, йилдан-йилга кучайиб бораётган БРМ ва Ўзбекистон почтаси жамоалари, соҳа чемпиони – ТТТ жамоаси, ўтган йили ажойиб тарзда “Ўтиш турнири” голиби бўлган UzDTV жамоаси, Алоқабанк ва ТАТУ қошидаги 2-академик лицей жамоалари ҳам курашсиз таслим бўлмасликлари аниқ.
Хуллас, 2013 йил 9 ноябридан старт оладиган юқоридаги мусобақалар курашларга бой ўтиши кутиляпти ва унга барча спорт ихлосмандларини таклиф этиб қоламиз.
Суннатилло Абдуғаниев
Республика бирлашган касаба уюшма
қўмитасининг маданий-маърифий ва
спорт ишлари бўйича етакчи мутахассис