22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Устав-асосий қоидалар мажмуи

User Rating:  / 1
PoorBest 

 

ЎзКУФКнинг 2012 йил 23 февралдаги “Туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларнинг Устав бўйича фаолиятлари наъмунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш тўғрисида”ги 6-9 “о”- он Раёсат қарорига асосан Тошкент вилоятида наъмунали туман, деб белгиланган Юқори Чирчиқ туманидаги Янгибозор почта алока тармоғи цех касаба уюшма қўмитаси фаолияти наъмунали йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 14 ноябрида “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ   Тошкент филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ушбу наъмунали цех касаба уюшма қўмитасида “Бошланғич ва цех касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида йўлга қўйиш” мавзуида ўқув-семинари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши, Хизмат кўрсатиш ва ўқув муассасалари соҳа бўйича   Республика Бирлашган касаба уюшма қўмитаси вакиллари вилоятдаги барча шаҳар, туман цех касаба уюшма қўмиталари  раислари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иштирок этдилар.  

       Тадбирда белгиланган мавзуда маъруза қилишган соҳа ходимлари юртимизда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида фуқаролик жамияти институтларини, хусусан, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилаётгани тупланганларга аниқ мисол ва далиллар асосида тушинтириб ўтдилар. Шунингдек, касаба уюшмаларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи муҳим марказ сифатида ўзига хос ўринга диққат эътибор қаратилди.    

       Ўқув-семинарида “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг бажарилиши, жамоа шартномасининг тўққиз ой давомида бажарилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда “Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби” асосида йўлга қўйиш, иш фаолияти самарадорлигини ошириш, касаба уюшмаси фаолларининг ташкилотчилик ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, илғор иш услубларини жорий қилиш бўйича тажриба алмашишига иштирокчилар эътибори қаратилди. ЎзКУФК томонидан эълон қилинган “Бошланғич касаба уюшмалари йили”да ташкил этилаётган “Энг намунали бошланғич касаба уюшма ташкилоти” кўрик танловида иштирок этиш, касаба уюшмаларига аъзоларни жалб қилиш миқдорини ошириш бўйича ўқув-семинарида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Қизиқарли, баҳс мунозараларга бой ўтган ушбу тадбирда истиқболдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.

                                                                         

                                                                                                М.Қиёмов

   

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi