Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашида ҳам бу йил бошланғич касаба уюшмалари манфаати борасида талай ишлар қилинди. Марказий кенгашнинг навбатдан ташқари VI Қурултойида Кенгашнинг янги таҳрирдаги Устави қабул қилинди. Тармоқ касаба уюшмалари тизимида ўринсиз ортиқча бўғинларни тугатиб, асосий эътиборни бошланғич ташкилотларга қаратиш, уларнинг молиявий имкониятларини яхшилаш, эркин шароитлар яратиш каби мақсадларга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилишига шароит яратилди. Жумладан, алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ҳам белгилаб берган вазифалардан келиб чиққан ҳолода, амалдаги Уставга муҳим ўзгариш ва қўшимчалар тасдиқланди. Худудий бирлашган касаба уюшма қўмиталари фаолиятига таалллуқли бўлган қоидалар чиқариб ташланди. Эндиликда, аввал фаолият юритиб келган ҳудудий бирлашган касаба уюшмаси қўмиталарининг вазифалари бевосита корхона ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига юклатилмоқда. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлар ходимлар манфаатини чуқур ифода этадиган катта салоҳият ва имкониятлар соҳибига айлантирилаяпти. Энг муҳими, қабул қилинган қарорлар ва уларнинг бажарилишида маслаҳатлашув ва ошкоралик, қарор қабул қилишда мунозара эркинлигига алоҳида эътибор берилди.
“Бошланғич ташкилотлар йили” муносабати билан Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашида жуда кўп хайирли тадбирлар ўтказилди. Яқинда ана шу анъана давом эттирилиб, “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу тадбир соҳа ташкилотлари касаба уюшма қўмиталари ўртасида ўтказилишидан мақсад мамлакатимизда инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқимиз ҳаётининг янада эркин ва обод бўлишига эришиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўзининг кутилган самарасини бераётганлиги кўрик-танлов иштирокчилари тайёрлашган барча ведио роликларда, маълумотларда ўз ифодасини топди.
Ҳақиқатан, бугунги кунда касаба уюшмасининг нуфузини янада ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда уларни соғломлаштириш борасида амалга оширилилаётган талай ишлар кўрик-танлов иштирокчилари ҳаркатлари мисолида намаён бўлди. Натижада соҳа касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланган “Ўзбекистон почтаси” очиқ аксиядорлик жамияти Самарқанд филиали касаба уюшма қўмитаси (раис Дилшода Мухторова)га “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиби мувофиқ кўрилди. Иккинчи ўринга “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Қарақалпоғистон филиали касаба уюшма қўмитаси (раис Аклима Мухамеджанова)га, учунчи урин эса Ўзбекистон Индонезия қўшма корхонаси Қарши филиали касаба уюшма қўмитаси (раис Шухрат Қаюмов)га лойиқ топилди.
Дилшода Мухторова, “Ўзбекистон почтаси” очиқ аксиядорлик жамияти Самарқанд филиали касаба уюшма қўмитаси раиси: - Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолибиигига касаба уюшма қўмитамизни мувофиқ кўрилиши мени 1417 нафар касаба уюшма аъзоларининг раиси сифатида қалбимни янада тулқинлантириб юборди. Ходимлар манфаати йўлида иш берувчилар билан биргаликда янада кўпроқ изланишимиз мана шундай ютуқларни юзага келтиришимиз мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Чунки “Иш берувчи” билан биргаликда ходимларнинг меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш, иш вақти ва дам олиш вақтига оид қонун ҳужжатларига риоя қилининши бўйича муайян ишлар олиб борилди. Масалан, Жамоа шартномасига асосан, йилнинг ўтган вақти давомида 340 нафар ходимга 49 (қирқ тўққиз) миллион сўмлик моддий ёрдам берилди. Ходимларни Бухоро ва Хева шаҳарларига сайёҳатлар уютириб, маъданий хордиқ чиқаришларини ташкил этдик.
Тадбир давомида давлат ва жамият томонидан ёшларга берилаётган эътибор ҳам четда қолмади. Тармоқ касаба уюшма тизимидаги ёшлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга тармоқ тасарруфидаги Тошкент ахборот технологиялари уневерситети ва уневерситет қошидаги иккала академик лицейи, Тошкент алоқа ҳамда Тошкент ахборот техноллогиялари касб-ҳунар коллежлари сингари ўқув муассасаларининг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсати томонидан ажратилган стипендия олти нафар талаба ва ўқувчиларга тухфа этилди.
Авазбек Тухтасинов, Тошкент ахборот технологиялари уневерситетиталабаси: - Олийгоҳимизда фаолият юритаётган касаба уюшма қўмитасига бир аъзо эканлигимдан фахрланаман. Чунки бу жамоат ташкилоти уневерситет професор-ўқитувчиларинигина эмас, талабаларнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган ташкилот хисобланади. Шахсан мен касаба уюшмаларига аъзоликни мана шу даргоҳдан бошладим. Бу менинг ҳаётимда учмас хотира бўлиб қолади.
Уневерситетимиз касаба уюшма қўмитаси мамлакатимиз равнақи ёшлар камолига, уларга берилаётган таълим-тарбияга катта эътибот қаратиб келмоқда. Шу боис ҳам, уневерситетимиз касаба уюшма қўмитаси кўмагида талаба ёшларнинг ўқишини, давоматини доимий таҳлил этиб бориш, иқдидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратмоқда. Бундай эътибор албатта, биз ёшларга илм фан чуққиларини эгаллашимизда қанот бағишламоқда.
Шахзода Муратова, Тошкент ахборот технологиялари уневерситети қошидаги 2-сон академик лицейи ўқувчиси:- Мана шундай биз ёшларга берилаётган эътибордан хурсандмиз. Албатта, биз ёшлар миллатимиз келажаги эканмиз, мамлакатимизни келажакда равнақи ҳам биз ёшлар қўлида эканлиги доимо ёзимизда. Шундай экан, яратилаётган барча имкониятлардан унумли фойдаланиб, бугун фақат ўқиб-ўргишимиз, хорижий тилларни мукаммал эгаллашимиз зарур бўлади.
Маъмуржон Қиёмов