22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Фуқаролар мурожаатлари доимо эътиборда

User Rating:  / 0
PoorBest 

 

Ўзбекистон алоқа ходимлари Марказий кенгаши раиси А.Ишанходжаев ушбу касаба уюшма тадбирни очар экан, мамлакатимиз алоқа соҳаси кархона-ташкилотларида бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида, Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталдилар. Бунда асосан, Ўзбекистон Республикаси Презденти Ислом Каримовнинг “Мамалакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” дастурул амал бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Устоз ва шогирд анъаналари соҳада яхши самара бераётганлиги, ҳамда бу миллий қадрятларимизга уйғун холда амалга оширилаётганлиги хусусида тухталдилар. Алоқа соҳаси корхона-ташкилотларида меҳнат ва ижтимой масалаларга оид Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан фойдаланишда яхши натижаларга эришаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. 

“Касаба уюшма куни” тадбири доирасида ўтказилган ушбу давра суҳбатида, замон билан ҳамнафас касаба уюшмалари ўз аъзоларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга қодир, уларнинг мурожаатлари юзасидан тезкор амалий чоралар кўриш муҳим ахамиятга эга. Бу борасида қилинган ҳуқуқий ишларга Марказий кенгаш етакчи ҳуқуқшуноси А.Ахмедов “Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашига ходимларнидан 2013 йил мобайнида тушган мурожаатлар таҳлили ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонун ижроси юзасидан республика идоралараро йиғилишининг 2013 йил 29 ноябрдаги қарори ҳамда тармоқ касаба уюшмаларининг навбатдаги вазифалари тўғрисида” тухталди.                  

Ҳақиқатан, бу борада Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашига ўтган 2013 йил давомида 159 та Ишонч телефони ва оғзаки (2012 йилда 147 та эди) ҳамда 34 та ёзма (2012 йилда 12 та эди) мурожаатлар ўз вақтида қонуний далиллар асосида жавоб берилганлиги мисолларидан ҳам кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари дадил қадамлар ташлаётганлигимиздан кўринди. 

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ўртасида 2013 йил 9 декабрдаги 455 / 16-07 “о”- сон қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри алоқа корхоналарида “Аёллар спорт фестивалини” ўтказиш ва финал мусобоқаларида иштирок этиш учун Тошкент шаҳридан иккита терма жамоа аъзоларини шакиллантириш тўғрисида ”Марказий кенгаш етакчи мутахассиси С.Абдуғаниев тадбирда сўзга чиқди. Нотиқ маърузасида ушбу спорт тадбирини Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида   Самарқанд шаҳрида ўтказилишини айтиш биланоқ, инсон омилига бўндай эътибордан тингловчиларнинг кайфияти кўтарилди.

Спорт соҳасида олиб бораётган ишлар касаба уюшмаларининг ажралмас фаолияти эканлиги алоҳида таъкидланди. Алоқа соҳаси касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари ҳам тадбир мавзусидан четда қолмади. Касаба уюша фаоллари бу ишларда иштирок этиш, бунда касаба уюшмаларининг аниқ вазифаларини белгилаб олинди. 

Дарвоқе, Республикамиз томонидан кучли ижтимоий сиёсат касаба уюшмаларининг ушбу йўналишдаги олиб бораётган фаолиятини анча енгиллаштирмоқда. Бунга қўшимча равишда касаба уюшмалари ўз маблағидан ҳамда жамоа шартномалари орқали меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш, уларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш борасида қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Ўз-ўзидан аёнки, буларнинг барчаси меҳнат ҳуқуқларини сўзсиз амалга ошишини Ўзбекистон алоқа соҳаси ташкилотларида қарор топтириш учун хизмат қилмоқда.

Янги, 2014 йилда илк маротаба ўтказилган ушбу “Касаба уюшма куни” тадбири сўнгида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган алоқа соҳаси кархона-ташкилотларидан ташриф буюрган касаба уюшма қўмитаси раислари ва аъзоларини қизиқарган барча саволларга Марказий кенгаш раҳбарияти, мутахассислар томонидан жавоблар беришди. 

                                                                Маъмуржон Қиёмов,

                                                               Етакчи юрисконсульт 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi