22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Бошланғич ташкилотларга эътибор

User Rating:  / 1
PoorBest 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ташаббуси билан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиш анъанага айланган мазкур кўрик-танловдан кўзланган мақсад ҳам бошланғич ташкилотлар етакчилари масъулиятини янада ошириш, уларнинг замон билан ҳамнафас қадам ташлашига эришиш ва бу орқали ходимлар оғирини енгил қилиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикликда қулай ва бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилишини таъминлашдир. Зеро, бошланғич касаба уюшмаси – энг муҳим бўғин ҳисобланиб, меҳнат кишисининг ҳақиқий ҳимоячиси ва таянчидир.

Бунда, айниқса, касаба уюшмаси органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, касаба уюшма аъзолари олдида мунтазам ҳисобот бериб бориш тизимининг йўлга қўйилгани ижобий самара бермоқда. Барча жамоа шартномаларига аёллар ва ёшларнинг манфаатларини ҳимоялашга оид алоҳида бўлимлар киритилиб, улар учун қўшимча имтиёзлар белгилангани ҳам таҳсинга лойиқдир. Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари бажарилишини таъминлаш юзасидан иш берувчиларнинг мажбуриятлари аниқ-равшан белгилаб қўйилди.

Касаба уюшмаларининг иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ходимлар даромадини ошириш йўналишларида ҳам тизимли иш олиб бораётганлиги Федерация кенгаши раҳбари маърузасида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Масалан, Ўзбекистон алоқа ходимлари Марказий кенгаши соҳа бошланғич ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” республика кўрик-танлови ғолиблигини, ушбу республика миқиёсидаги кўрик-танловда эса “Энг фаол иштирокчи” номинациясини қўлга киритган “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг Самарқанд филиали касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида яратилган беш гектарлик боғ, касаба уюшмаси ташкилоти ва иш берувчи ижтимоий ҳамкорлигида ўнлаб кишиларнинг бандлиги таъминлангани бошланғич касаба уюшмаси ташаббускорлигига ёрқин бир мисол бўлади. Мазкур ёрдамчи хўжаликда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар филиал меҳнаткашларига имтиёзли нархларда етказиб берилмоқда. Ижтимоий ҳимоянинг бу каби усуллари мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам муносиб ҳисса қўшиши билан ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди.

Мазкур кўрик-танлов тадбирининг асосий ғояси – инсонга наф келтириш йўлида намунали фаолият олиб бораётган касаба уюшма қўмиталари ишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат кишиси манфаатлари йўлидаги фаолиятини янада кучайтиришдир. Муҳими, бошқа касаба уюшмаси қўмиталари ўртасида илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида мазкур кўрик-танловнинг турли босқичларида қатнашган бошланғич ташкилотлар фаолияти кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика комиссияси томонидан чуқур таҳлил этилди. Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси соҳаси бўйича амалга оширилган ишлари батафсил ўрганилди. Бунда айниқса, бошланғич ташкилотнинг ходимлар муаммоларини ҳал этишда эришган аниқ натижалари, улар учун яратилган меҳнат шароити, жамоа шартномасини тузиш қоидаларига риоя этилганлиги ва унинг мазмуни қонун ҳужжатларига мослиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда қонун устуворлиги сари ташланаётган қадамларга ҳамоҳанг тарзда   “Энг намунали бошланғич ташкилот” республика кўрик-танловининг 1700 га яқин ҳудудий босқичларида, сўнг республика соҳалари бўйича ва республика даражасида ўтказилиши кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ишларимиздан бири сифатида тилга олсак арзийди.

 

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi