Аёлни улуғлаш – оилани, ватанни, ҳаётни улуғлашдир. Бугунги кунда аёлларга, айниқса, қизларга, унларинг саломатлиги, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2013 йил 9 декабрдаги 455/16-07 “о”- сонли қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган аёллар ўртасида “Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида Аёллар спорт фестивалини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Спорт фестивалининг Низомига кўра, Республика финал босқичи жорий йилнинг 5-7 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 2014 йилнинг 18 февраль куни “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Андижон филиали миқёсида саралаш босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақаларни ташкил этишдан мақсад:
-умумбашарий демократик, хуқуқий талабларга жавоб бера оладиган фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқаро талаб ва андозаларга мос келадиган ижтимоий, иқтисодий, маънавий, жисмоний муносабатларни вужудга келтириш ҳамда хотин-қизларни спорт-соғломлаштириш маданиятини ошириш;
- Халқимиз учун фаровон турмуш тарзини барпо этиш, заминимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик, тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш;
- Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
- Оилаларда, айниқса аёллар ўртасида маънавий-аҳлоқий муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- Ёшларимиз, айниқса қизларимизни маънавий-аҳлоқий камолотга йўналтириш, уларнинг руҳиятини, иймон-эътиқодини, иродасини одамийлик, инсонпарварлик, юртпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва келажакка ишонч фазилатлари билан бойитиш;
- Давлатимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда, оилада ўз ўрниларини топиш ва соғлом авлодни тарбиялаш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларга муносиб шароитларни яратиш борасида олиб бораётган ишларни кенг тарғиб этиш;
- “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали такибидаги боғлама ва бўлимларда, айниқса, чекка қишлоқларда ишлаб келаётган аёлларни жисмоний тарбия ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш орқали оммавий спортни кундалик эҳтиёжга айлантиришдан иборат.
Спорт мусобақалари Андижон давлат университетининг Хорижий тиллар факультети спорт мажмуасида ўтказилди. Бунда, 130 дан зиёд филиал ходимлари иштирок этдилар.
Мусобақлар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўтказилди. Барча мусобақалар қизғин курашлар остида бўлиб ўтди.
Шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақалари филиалнинг боғлама ва бўлимларидан ташриф буюрган ходимлар ўртасида яккахон тартибда ўтказилди. Волейбол мусобақалари терма жамоалар ўртасида ўтказилди.
Мусобақалар негизида иштирокчилар бир махам бепул иссиқ овқат билан таъминландилар. Мусобақа жараёнлари Андижон вилоят телерадиокомпанияси томонидан телевидения орқали кенг ёритилди.
Муросасиз ўтган беллашувларда спортнинг волейбол тури бўйича Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғламаси терма жамоаси, стол тенниси бўйича Бўз тумани алоқачилар жамоаси ва кили Наргиза Бобохўжаева, шахмат бўйича Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғламаси жа моаси вакили Махпират Ахмедова, шашка бўйича ҳам айнан шу жамоанинг вакиласи Зухра Мамажонова биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Мусобақаларда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Жумладан, “Энг ёши улуғ мусобақа иштирокчиси”, “Ғалабага бўлган иштиёқи учун”, “Энг фаол мусобақа ташкилотчиси” номинациялари шулар жумласидандир.
Мусобақалар сўнгида, биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгалларган мусобақа ғолибларга ҳамда номинациялар бўйича лойиқ деб топилган иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзбектелеком” АК Андижон филиали
касаба уюшма қўмитаси раиси
Мохиржон МУСАЕВ